“Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..”

“Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..”
74 views
19 January 2016 - 11:45
Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини, Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган.

Афу эт мени

Тақлид қилолмадим, кечир, Ватаним-

Тош каби бардошли бўлолмадим ҳеч.

Сапчиб турган эсам, айбситма мени,

Афу эт, ахир, мен ўлолмадим ҳеч.

Кечир, сапчиб турдим оғир уятдан –

Тарихидан жудо бўлган халқ каби

Келажаги қаро инсониятдай –

Энг сўнгги лаҳзада турдим мен қалқиб!

Турдим, сапчиб турдим, ўзимга келдим,

Шаккок фарзандингни афу эт, ватан –

Гўзал кафанларни эгнимдан юлдим,

Тушдим, сакраб тушдим тилла тобутдан!..

1985                      

Манба: bbc.com/uzbek