Ўзбекистон ўта хавфли давлат

Ўзбекистон ўта хавфли давлат
71 views
19 January 2016 - 20:37

16A39116-2E7D-4781-AE3F-52E05ECF4D1E_w900_r1_s“Озодлик” радиосининг хабар беришича, АҚШ конргессига Ўзбекистонни “ўта хавфли давлатлар” рўйхатига киритиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси таклиф қилинган.

“Известия” газетасининг хабар қилишича, рўйхатдаги давлатлар фуқароларнинг виза учун топширган аризаси энг камида 30 кун кўриб чиқилади. Шунингдек, бу давлатдан борган қочқинлар устидан ҳам алоҳида тартибда назорат ўрнатилади.

Бу рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва яна 30га яқин Араб ҳамда Африка давлатлари бор.

Ҳозирча “Хавфсизлик акти” деб номланаётган бу ҳужжат Кентукки штати сенатори, республикачилардан президентликка номзод Рэнд Пол томонидан ишлаб чиқилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими