Бошимдан ўтган ишлар ёхуд СНБга қулоқ бўлмай юртни тарк қилганим

Бошимдан ўтган ишлар ёхуд СНБга қулоқ бўлмай юртни тарк қилганим
112 views
22 January 2016 - 13:20
Ҳавасбек Алижанов

Ҳавасбек Алижанов

Ассалому алайкум, ўзимни таништирсам, мен 2011 йил, август ойи охирида Андижон вилояти,Андижон тумани, Куйганёр шаҳарчасидан (яна бир номи Зелёный мост) Россиянинг Москва шаҳрига қочиб келганман ва Москвадаги инсон хуқуқлари билан шуғулланувчи УВКБ ОНН, “Мемориал” ташкилоти ва Комитет “Гражданские Содействие” ва булардан ташқари Елена Рябинина ( у аёл оламдан ўтиб кетди), Баҳром Ҳамроев, Виталий Понамарёв ва бир қатор таниқли мустақил журналистлар кўмагида аёлим ва 4 нафар (ҳозирда фарзандларим 5 та бўлди) вояга етмаган фарзандларим билан Россиядан қочқинлик бошпанаси олишга муваффақ бўлганмиз.

Қочиб келишимга Андижон вилояти, МХХ (СНБ) бошқармаси босими сабаб бўлган.
Қуйидаги икки линк 2013 йилнинг октябр ойида, Москванинг Домодедова аеропорти оилам билан бўлган воқеа тафсилоти. (буни Озодлик радиоси эълон қилган)

http://www.ozodlik.org/content/article/25129197.html
http://www.ozodlik.org/content/article/25135465.html

“Нега, бу нарсаларни шунча йил ўтиб, энди ОАВ га олиб чиқмоқчисиз?” саволига қуйидагича жавоб бермоқчиман:

Асли касбим тикувчилик (мастер по мужской одежды), аёлим ҳам шу касб эгаси. Эр хотин хатто муҳожирликдаям ушбу касб орқали пул топиб, фарзандларимизни тарбиялаяпмиз. Ҳозирда 3 фарзандим Подмосквадаги ўрта мактабда таълим оляпти, 4 чи қизчам боғчага боради, кенжам ҳали 2,5 ойлик чақалоқ.
Ўтган 2015 йил, март ойида кўчада юрагим бирдан ўйнаб, ҳаво етмай қолди. Ёнимдаги руслар тезликда “Скорый помощь” машинаси чақиришди. Эртасига терапевт врачга учрасам, у асл касалимни (туғма юрак порок) билиб, кардиолог врачга жўнатди. Кардиологлар юрагимни Эхокардиография (УЗИ) қилиб, “Зудликда юрагингизни операция қилдирмасангиз, тўсатдан ўлиб қолишингиз мумкин”, деди ва Москвадаги Кардиохирургия клиникасига йўлланма берди.

Қон анализ ва бошқа мутахассис –врачлар кўригидан ўтиб, улар хулосасини йиққунимча орадан 3-4 ой ўтиб 31.07.2015 йил санасида Москвадаги Склифосовский клиникасида кўкрагимни ёрдириб, юрагимга механик клапан қўйдирдим. Врачлар менга ярим йил муддат 3 килодан ортиқ юк кўтармаслик ва шунча вақт бирор жойда ишламаслик тавсиясини берди. Қисқаси, ногирон инсонга айландим.

Ҳомиладор аёлим ноябр ойида ўғил фарзанд туғиб берди ва декретный отпускга чиқди. Мен эса ўша ярим йил ўтишини кутаётган эдим.

Оиламиз нафақаси энди 17 ёшли ўғлим Абдулқуддус зиммасига тушди.

У бечора ҳам вечерный мактабда ўқиб, ҳам грузчиклик қилиб пул топиб кела бошлади, Худойи таоло баракаси бериб, у олиб келган пул бу ойдан, нариги ойга бемалол етяпти, алҳамдулиллаҳ.

Бироқ, шу йилнинг 12 январ куни биз яшаётган Подмосква худудидаги Прокуратура ходими мени ҳузурига чақириб, хужжатларимни текшириб, ҳаммаси жойида эканини билиб, менга:
Сизга Ўзбекистон Республикаси амнистия берармиш, деб қуйидагини ёздирди:

Начальнику УСНБ Республику Узбекистана по Андижанской Области от Алижанова Хавасбека Халилжоновича, Гражданина Узбекстана проживающего РФ,Московская область, город .., улица .., дом ../.

Заявление

Я Алижанов Хавасбек Халилжонович ознакомился с выпиской постановление Сената Олий Мажлис Республики Узбекистан «Об амнистии связи 22 годовщиной принятия Конститутции Республики Узбекистан. ( пункт-II ) Копию указанного постановления и выписки из него получил на руки 12.01.16 В присутсвии защитника-адвоката Коломенского филиала МОКА Синёвой Е. И. Мне разяснено, что в случае моего отказа прекращение уголовного дела далнейшее уголовное преследование будет осуществляется в соответствии с положениями Минской Конвенции от 22.01.1993 года. Я согласен на применения акта амнистии по уголовному делу № 1517-11, возбужденному в отношения меня Республике Узбекистан. Последствие применяя акта амнистии мне разъяснены и понятны что данные последствие являются не реабилитирующими.

12.01.2016 г [ бу ерда имзоим] Алижанов Х.Х.

Кейин ўша ёрдамчи прокурор мени олдимга бир даста 30-чи ноябр, 2015 йил Генеральная Прокуратура РФ га Ўзбекстон Республикаси, Андижон вилояти, МХХ бошқармаси бошлиғи Тўрақулов имзоси остида жўнатилган запрос факс(сўров факси) ларни ташлаб қўйди.

Андижондан жўнатилган ўша факсни ўқиб, не кўз билан кўрайки, унда мени қип-қизил жихадистларни қўлловчи шахс. Бундан ташқари Алижанов Хавас Андижондалигида Саттаров Отабек Оқилдиновични (у йигитни 17 йилга қамаб юборишди) хатти-ҳаракатларини кўриб орган ходимларига хабар бермаган. Нега у салкам 5 йилдан бери сизларни ҳудудингизда яшайдию, сизлар уни 22.01.1993 йилда имзоланган Минск Конвенциясига (ўша Ковенцияда МДҲ давлатлари ўзаро жиноятчилар айирбошлаш битими бор экан) биноан бизга топширмаяпсизлар? – деган ёзувлар…

Ваҳоланки, Россия бизга бошпана гувоҳномасини бергандан сўнг, Россия ФСБси каминани йиллаб ўрганди. Мен уларга: Бемалол, мени телефоним, смс ва электрон почталарим, интернетда қайси саҳифаларда юраман, барини умрим охиригача текшираверинглар, мендан радикализм ёки экстримизмга мойил аломатлар топа олармикинсизлар? – деганман. Улар шундай ҳам қилишди ва Худога шукрки, менда ундай аломат,мойилликлар йўқлигини билди.

Ўша ерда ёзган “заявления”м копиясини тезликда бизни ҳимоя қилаётган Светлана Ганнушкина, Елена Буртина ва адвокат Роза Магомедова почталарига жўнатдим. Баъзилари буни ўқиб :

“Это явная уловки – Бу аниқ тузоқ” – деб керакли чораларга қўл уришди…

Андижон вилояти, МХХ бошқармаси менга қўяётган яширин тузоғидан бохабар бўлиб қаттиқ асабийлашдим ва бир замонлар соцсетларнинг бирида, бир мақтанчоқ орган ходимини:

СНГни любой жойидан ушлаб келишлик қудратига эгамиз, – деб ёзган шарҳини эслаб, 2-3 йил аввал электрон почталарим архивида сақланаётган ва уларни бир неча яқин танишларим почтасига жўнатган
“Бошимдан ўтган ишлар ёхуд СНБга қулоқ бўлмай юртни тарк қилганим” номли реал қиссамни сизларга ҳам раво кўришни ўзимга бурч деб билдим. Бу қиссада ҳеч қандай тўқима ёки бўҳтон гаплар ёзилмаган. Бу ҳақда қизиқувчилар Андижонда мени танийдиган соф инсонлар орқали суриштириб билиши мумкин.

Ҳавасбек Алижанов

Манба: Facebook.com