Ўзбекистонда президент йўқ, Даҳшат бор…

 Ўзбекистонда президент йўқ, Даҳшат бор…
67 views
26 January 2016 - 13:01

Kar-Ina-MirПрезидент Ислом Каримов, бошқарувининг илк йилларидаёқ, ҳукуматни занжирдаги ит сингари ўз измига солиб олди. Уларнинг кўзлари ўзларини занжирлаган кимсани ва у берган сарқитдан бошқасини кўрмайдиган бўлиб қолган.

Қизиғи, президент Ислом Каримовнинг ўзи ҳам, яқин бир-икки йил ичида, мана шу занжирланганларнинг сафида эканидан бехабар бир ҳолатда яшаяпди…

Ҳукумат таркибини ташкил қиладиган амалдорлар эса, бошида халқни қоп-қоп ваъдалар ва “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат” шиори билан авраб турди. Президент Ислом Каримов оёғини ерга яхшилаб тиркаб, курсисини мустаҳкамлагач эса, очиқчасига халқнинг қонунларда ёзилган ҳуқуқлари поймол қилинди, бўйсунмаганлар қўрқитилди, қўрқмаса жазолаш ва қамашга зўр берилди.

Ўзбекистон охир-оқибат, зулм ва ёвузлик ҳукумрон бўлган бир давлатга айланди.

Бу зўравонликка асоланган қонли жабҳада, собиқ  КПССнинг идеологи, мустақиллик йилларида Демократик институтлар, жамоат ташкилотлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари қўмитаси раиси, ҳамда Инсон хуқуқлари миллий маркази директори Саидов Акмал Холметович – “Халқни тутқинликда бошқариш” ғоясининг муаллифларидан бири бўлди.  У ва унга ўхшаган мустақиллик идеоликлари ишлаб чиққан дастурга асосланиб, давлат мулозимлари Маҳалла раисларини фашист  полисменларига айлантирдилар. Давлат ва халқнинг тинчлиги ва осойишталиги посбонлари бўлмиш милиционерлар эса, ҳақиқий гестопачилар даражасига кўтарилдилар. Ушбу дастуруламал қоидаларига қаттиқ риоя қилиниб, мамлакатда фуқароларнинг эркин фикрлашига, рисоладаги сиёсий партияларнинг фаолиятига узил-кесил чек қўйилди.

Оқибатда, президент Ислом Каримов диктаторлик режимини қўллаб-қувватлаётган хавфсизлик ташкилотлари орасида халққа бўлган чексиз нафрат кучайиб кетди. Уларнинг кимдан, нима учун нафратланишлари кераклигини билмасликлари эса, бутунлай бошқа бир мавзу. Маошнинг жуда ҳам камлиги ва уларнинг диктаторга бўлган садоқатлари, уларга кенг йўл очганлигини қистириб ўтсак, ҳозирча етарли бўлади.

Оқибатда, бутун мамлакатда поракандалик, жиноятчилик ва порахўрлик авж олди. Натижада, адолатсизликлар ўртаҳолларнинг устига оғир юк бўлиб тушди.   Жамиятда қамоқхона пайкасидан-да қўшиб ҳисоблаганда маоши паст хавфсизлик ташкилотларининг, бундан заррача ҳам виждони қийналмайдиган бир ҳолат пайдо бўлди.

Прокуратура, банк, солиқ, суд , телевидение ва матбуотдаги  барча кадрларни “фильтрлаш” орқали Махфий хизматлар “вербовка қилинган” кучишлатар тизимини  ишга солди. Бутун тизим президент фармони ва қонунларга эмас, ижроия хокимиятнинг “махсус” топшириқларини бажарувчи қулига айлантирилди. Президентнинг заифлашгани қуруқ гап эмаслигини, шу йил январ ойидаги телевидениеда намойиш этилган кўрсатувда, бутун мамлакат аҳли томоша қилди. Президент ушбу ВАЗИРликлар билан ўтказган чиқишида: “Ислоҳатларга тўсқинлик қилаётганлар, шу ерда ўтирганлар ичида…”  дея, ўзининг уларга кучи етмаслигини, жазо қўллашга ожизлигини очиқ тан олди.

 Шундай ҳам бедодликда отасидан ўтадиган Гулнора Каримовани халқаро аренада ёмон отлиқ қилишни уюштирганларнинг тажрибаси ошиб, уларнинг биринчи имконият пайдо бўлиши билан президент Ислом Каримовга  ташланмаслигига ким кафолат бера олади?

Президент Ислом Каримовнинг, биргина, республика ҳудудларидаги заводларнинг  Ички ишлар вазирлигидан  22000.000.000 (йигирма икки милиард ) сўм қарздор эканини,  ёнғин ва милиция хизматчиларининг ойлик маоши берилмаганини билмаслигининг ўзи, юқоридаги фикримизга исбот бўлолмайдими?

Бунинг оқибатида, хавфсизлик ташкилотларининг оилалари ўртасида ёппасига нохуш ҳолатлар илдиз отмайдими? Бу каби оқибатларнинг бошланганига йиллар кечган бўлса-чи? Емасдан-ичмасдан, ортиқ бу диктаторлик режимини қўллаб-қувватлашнинг ўзи бўладими?

Буни, президентнинг атрофидаги Мирзиёевлар, Азимовлар – ҳукумат пайқамаяпдими?

  1. Навоий-азот АЖ.
  2. Фарғона-азот АЖ.
  3. Максам- Чирчик АЖ , 2014 йил майдан қарздорлик бошланган.

 Ушбу корхоналардаги ишчи-хизматчиларнинг ойлик маошлари йиллар бўйи берилмаяпди.

Прокуратура ва ҳокимиятдагилар, буни билиб турган бўлсаларда, ўзларини билмаганга оладилар. Улар бурчак-бурчакга яшириниб олиб, ўзаро суҳбатлашганларида, Миллий Хавфсизлик хизмати юқоридан уларга топшириқ бермаса, бу ишларга бурун тиқиб, бошларидан айрилиб қолишларидан қўрқишларини айтадилар.

Хуллас, қоғозда Ўзбекистонда  давлат бошлиғи Президент,  амалда эса  Даҳшат  юртда хукмронлик қилмоқда.

Азамат
Тошкент

Таҳририятга келган мактуб