Ўзбекистон коррупция рейтингида “етакчи” мамлакатлар қаторида

Ўзбекистон коррупция рейтингида “етакчи” мамлакатлар қаторида
75 views
27 January 2016 - 12:44

160127095251_transparency_report_cpi2015_uzbekistan_640x360_bbc_nocreditДунё мамлакатларидаги коррупция билан боғлиқ вазиятни ўрганадиган Transparency International ташкилоти 2015 йилга бағишланган янги ҳисоботини эълон қилган.

Ушбу ҳисоботда жаҳондаги 168 мамлакатдаги аҳволга баҳо берилган.

Transparency International ҳар бир мамлакат тўплаган баллига қараб ранг берган.

Кўп балл тўплаб яхши натижани қўлга киритган мамлакатлар оч сариқ ранг билан белгиланган, Transparency рейтингида кам балл тўплаганига қараб харитада мамлакат тўқ қизил рангда кўрсатилган.

160127101635_transparency_report_cpi2015_uzbekistan_640x360_bbc_nocredit

Дунёда коррупция энг авж олган ва тўқ қизил рангда берилган 16 мамлакат қаторига Ўзбекистон ҳам кирган.

Ўзбекистон имконли 100 баллдан 19 балл тўплаган.

Бу 168 мамлакат рўйхатида 153-ўринга тўғри келган.

Ўзбекистон кўрсаткичи 2014 йилга солиштирганда бир баллга яхшилангани кузатилган.

Бироқ 2014 йили Transparency International 175 мамлакатдан иборат рейтинг тузган эди.

160127101457_transparency_report_cpi2015_central_asia_640x360_bbc_nocredit

Халқаро ташкилот собиқ Шўро мамлакатлари учун коррупция ҳамон катта муаммолигича қолаётганини айтган.

Transparency International таърифи бўйича бу мамлакатларда “коррупция қатағонлар билан ёнма-ён бормоқда”.

“Озарбайжон, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва бошқаларда ҳукуматлар, агар буткул бўаётган бўлмаса, фуқаролик жамияти ва эркин матбуотни чеклаб бормоқда – иккиси ҳам коррупция олдини олишга хизмат қилмоғи лозим”, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда Швециядаги вазият ҳақида гапириларкан, Ўзбекистон ҳам тилга олинган.

Швециядаги TeliaSonera мобил алоқа ширкати “Ўзбекистонда бизнес юритиш учун пора шаклида миллионлаб доллар берганликда айбланаётгани” айтилган.

Манба: bbc.com/uzbek