“ВУЗ городок”даги студентлар қўзғолони қандай бошланган эди?

“ВУЗ городок”даги  студентлар қўзғолони қандай бошланган эди?
39 views
01 February 2016 - 12:19

1992 йилнинг 16 январ куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар милиция билан тўқнашганди.

Икки талаба ҳалок бўлган, ўнлаб намойишчилар яраланган.

Ўша кунларда Ўзбекистонга сафар қилган Би-би-сининг суратга олиш гуруҳи талабалар қўзғолонини тасвирга туширган.

ББС

1992-qo'zg'olon

СТУДЕНТЛАР  ҚЎЗҒОЛОНИ  АСЛИДА  ҚАНДАЙ  БОШЛАНГАН  ЭДИ?

Икки қўлимни қалбимга қўйиб виждон ҳақи фақат бўлиб ўтган, 1992 йил 16 январдаги Студентлар шаҳарчасидаги воқеаларни қандай бўлган бўлса шундай ёритмоқчиман. Бу қонли воқеалар видеосини Исмат Хушев ўз сайтида қўйганидан руҳланиб, қисқача бўлсада ҳақиқатни ёзишга аҳд қилдим.

Ушбу воқеаларни бошидан охиргача ташкил қилган Ёшлар Уюшмасини (Ўзбекистон Эркин Ёшлар Уюшмаси) ташкилий ишлар бўйича ўринбосари сифатида кўрган билганларимни айтмоқчиман. Хозирча ўз исмим шарифимни қўйа олмайман сабаби Тошкентда яшайман. Бу ердаги Режим югурдак, малайлари ҳар қачонгидан ҳам ёмон ташвишга тушган, безовталанган чунки қилган барча  жиноятлари учун жавоб беришга тўғри келади. Уларни аҳволини чўкаётган кемадаги текинхўр каламушларга ўхшатиш мумкин.

Энди бевосита Студентлар шаҳарчасидаги қўзғолонга тўхталадиган бўлсак, буни сабабини кимлар ўйлаганидек, нарх навони ўсишида деб ҳисоблаш, ўта юзакиликдир. Унинг асосий сабаблари: миллий озодлик ҳаракатини асосини ташкил қилган студент ёшларни тийиб қўйиш учун  ҳокимят, митинг ва намойишларни қонунан тақиқлади, муҳолифат ва актив ёшларга нисбатан тақиқ, босимларни ортиб бориши. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бўлсада амалга оширилмасдан қоғозда қолиб кетганлиги десак тўғри бўларди.

Бу тарихий воқеагача 1990 – 91 йилларда призединт Ислом Каримов ва бош вазир Шукрулло Мирсаидов билан бир неча бор, биз етакчи ёшлар учрашсакда, лекин барчаси натижасиз тугади. Учрашувлардан шу нарса маълум бўлдики, ҳар иккаласи ҳам “мен томонга ўтинглар, мен билан ишланглар” қабилида биз билан суҳбатлашди ва митингларни ўтказмаслик шарти билан етакчи ёшларни ўз томонига оғдириб олишга астойдил уринди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Ёшлар ташкилоти Марказий Кенгаши ўз позициясида садоқат билан қолиб, мустақил ҳаракатини давом эттирди.

Ёшлар Уюшмаси МКдаги мажлислар, бир бирини тоқат билан эшитиш, ғоя қарашларини ҳурмат қилиш сиёсий маданияти яхши йўлга қўйилганди. Бизни Ватанимизни озод кўриш, халқимизни ҳур, эркин фикрлашини ҳимоя қилиш қизиқтирар, Москвага қаршилигимиз бирлаштирарди. Тан олиш керак ёшларнинг аксарияти асосан Эрк ДП ледири Муҳаммад Солиқни тарафдорлари эди. Биз мавжуд ҳокимятга ишонмас эдик.

Қандай қилиб ишониш мумкин Ўзбекистонни озод бўлишига қарши турган, 1991 йил август ойида Москвадаги давлат тўнтарилишигача СССР тарафдори бўлган, собиқ  маҳаллий Комунистик Партия раҳбарияти вакилларига. Улар бир юмалаб демократга айланишган эди–да! Мана шунинг учун ҳам призединт ва ҳукумат бошлиғига биз студент ёшлар ишонмаганмиз.

Студентлар шаҳарчасидаги инқилоб  пишиқ ўйланган яхши ташкиллаштирилган бўлиб, ҳар бир ётоқхонада ўз одамларимиз бор эди. Булар жисмонан чиниққан спорт билан шуғилланадиган, баъзилари Афғонистнда хизмат қилган, обрўли, сўзи бошқаларга ўтадиган йигитлар эди. Садриддин, Исмоил, Яшин, Равшан, Иброҳим кабилар орқасида минглаб студентлар турган. Бундай катта кучни кўрган давлат, у билан ҳисоблашмасдан иложи йўқ эди! Ёшлар Уюшмаси раиси Жўраев Шавқиддин бўлгани ҳолда шаҳарчадаги раҳбарликни менга топширди, ўзи эса чеккада тўрди. У ҳақда турли туман гап сўзлар юради. Мен ўзимга эп кўрмайман уни шахсиятига баҳо беришни.

Ҳамма воқеа аслида 15 январ куни ярим кечаси, тонга яқин рўй берди. Номаълум бир груҳ одамлар иғвогорлик (провакация) қилиб шаҳарчадаги савдо расталарни талон тарож қилди. Мақсад студентларни иғвогорона жанжалга тортиш, Тошкент шаҳридаги вазиятни издан чиқариб бош-бошдоқлик келтириб чиқариш бўлган. Ким буни қилган? Ҳалигача номаълум. Студентлар эрталаб тинч намойиш қилиш учун катта кўчага чиқишди ва ўзларини муносиб тутишди.

Лекин, ҳукумат қўшинлари кечқурингача қўзғолончилар тарқалмагандан кейин ўққа тутишди. Қоронғи тушишига қарамасдан ётоқхоналар атрофида бир неча соат ўқ овозлари эшитилиб турди. Қанча одам ўлганлиги ҳалигача расмийлар томонидан сир сақланади. Сиёсий ҳокимятни бу аҳмоқона қон тўкиши, тинч митингларда илк маротаба бўлгани ҳолда, қаттиқ диктатурани бошланишини англатар эди.

Нормурод  Ўзбекхон
(OZBEKXAN)

Манба: “Дунё ўзбеклари”