Совет империяси қулаши арафасида Ўзбекистонда пайдо бўлган “Эркин ёшлар уюшмаси” тарихига бир назар

Совет империяси қулаши арафасида Ўзбекистонда пайдо бўлган “Эркин ёшлар уюшмаси” тарихига бир назар
140 views
04 February 2016 - 15:16

IKA

(1-бўлим)

1988 йил ноябр ойида “Бирлик” ҳаракати таъсис этилди ва унинг қошида “Эркин ёшлар ушмаси” тузилди.

Жума Тошматов, Шавқиддин Жўраев, Садриддин Қурбонов, Жамол Холмирзаев, ва Исмоил полвон  каби ёшлар  “Эркин ёшлар уюшмаси”нинг фаол аъзоларидан эди.

Менинг ёшим улардан бироз кичиклиги ва бухоролик ёки қашқадарёлик эмаслигим сабаби улар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетишимизга монелик қилган бўлса ҳам, уларнинг даврасидаги баъзи йигитлар билан яқин дўст эдик.

Баъзи бирлари билан битта ётоқхонада турардим. “Бирлик”нинг фаол аъзоси бўлганим сингари “Эркин ёшлар уюшмаси”нинг ҳам ашаддий тарафдорларидан бири эдим.

Шунинг учун ҳам ҳар бир воқеа-ҳодиса, назаримдан қочиб қутулмасди.

Қизиқувчанлигим ва унча-бунчага истиҳола қилмаслигим боис, жуда кўп гап-сўзларнинг тагига етишга мувафақ бўлардим.

Шу боис вақт ўтиб, ҳамманинг хотирасидан кўтарилиб кетаётган “Эркин ёшлар уюшмаси” ва унинг фаолиятидан жамоатчиликни баҳоли қудрат ҳолим етгунча хабардор қилмоқни ният қилдим.

Менинг хотираларим сабаб, бошқалар ҳам кўрган-билганларини ёзсалар, юрт озодлиги ва тараққиёти учун курашган ёшлар ташкилоти ва унинг фаолларининг Ошкоралик туфайли нималарга қўл урганлари – нимани эплаганларию, нимани уддалай олмаганлари тарих саҳифаларида муҳрланиб қолса, ажабмас.

Албатта, менинг ёзаётганларим, аксар салбий амаллари билан “машҳур” бўлганларнинг қиёфасини очиб беришга мўлжалланган. Ҳолбуки, уюшмани миллатнинг жонкуяр ва фидойи ўғил-қизлари ташкил этган эдилар.

Улар ҳеч қачон сувга тушган тошдек изсиз йўқолиб кетишлари мумкин эмас. Аввалам бор, уларнинг ўзлари, сўнгра уларни яқиндан билган кимсалар, ўша суронли кунлар солномасини қўлидан келгунча ёзмоғи керак.

Яна, баъзи йигитларнинг фамилиялари хотирамдан кўтарилиб кетган. Кўпчиликларининг исмини билсамда, фамилияларини ўша пайтда ҳам билмаганман. Соҳам бошқалиги, журналисткага алоқам йўқлиги сабаб, вақти келиб кўрган-билганларимни ёзиш хаёлимга ҳам келмаган.

Мен ҳаммасига, шунчаги бир ўйин, дея, унчалик ҳам жиддий қарамаганман.

Озодликнинг миллат учун ҳаёт-мамот масаласи эканлигини бироз кейинроқ англаб етдим.

Шу сабабдан баъзи хатолар учун ўқувчилардан узр сўраш баробарида, улардан мақоладаги баъзи бир ўринларни тўғирлашда вақтларини аямасликларини илтимос қилган бўлардим. Билганларини икки энлик хат билан сайтга билдириб қўйсалар, улар келажак авлодлар учун хайрли бир амалга қўл урган бўлардилар.

“Эркин ёшлар уюшмаси” маркази Талабалар шаҳарчасида жойлашганди.

Уюшмага аввал сурхондарёлик ЖумаТошматов деган йигит йўлбошчилик қилди.

Номлари келтирилган йигитлар “Бирлик” халқ ҳаракати вужудга келмасдан бурун бир-бирлари билан участка нозирининг хонасида топишган эдилар. Улар уюшма атрофида жипслашгунларига қадар ҳам ички ишлар бўлимлари ва КГБ билан ҳамкорлик қилиб келардилар.

КГБ талабалар орасидан қолипга мосларни ўз йўриқлари асосида тарбиялаб, мавриди етганда уларни хавфсизлик ташкилотлари идораларига жойлаб қўярди.

Шаҳарчадаги тадбирлар мазкур хуфияларнинг хавфсизлик ташкилотларга етказган маълумотлари асосида ишлаб чиқиларди. Советлар замонида ҳам хавфсизлик ташкилотлари ушбу кунлардаги сингари маҳаллий миллат вакилари ичидан етишиб чиққан хоинларнинг қўли билан халққа зуғум ўтказган.

СССР тарқамаганда эди, номлари зикр этилган кимсалар ушбу кунларда хавфсизлик ташкилотларида юксак лавозимларда ўтирган бўлардилар. Бу каби миллат ичидан чиққан хоинларни участка нозирлари орқали “кўринмас қўл”лар ҳаракатга келтириб турарди.

Улар участка нозирлари атрофида ўралашиб, талабалар ўртасида тартиб-интизомни сақлашга, турли иллатлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олишга ҳиссаларини қўшганлари каби, маҳаллийчиликни авж олдиришда ҳам  ғайрат кўрсатардилар.

Маълумки, хозирда Миллий Университет деб номланган ўқув даргоҳида 60 – 70 йиллар оралиғида Миртемир Мирабдуллаев томонидан Миллий озодлик ташкилоти тузишга уриниш бўлган. Бу ватанпарварларни ҳам “хуфия” ташкилотнинг мавжуд қулоқлари, ерли миллат вакиллари тутиб бергандилар.

Бу “хуфия”чи йигитларнинг ўзлари ҳам турли вилоятлардан таълим олиш учун пойтахтга келган бўлсалар-да, уларнинг бошини КГБ бирлаштириб турарди.

Хавфсизлик ташкилотлари томонидан бериладиган хуфия маошлар, квартиралар уларнинг касб-корларига ва бир-бирларига бўлган “меҳр-муҳаббат”ларини оширарди.

Ошкоралик сиёсати бошланган илк даврларда улар эркинликка талпинган ҳур фикрлиларга тарозининг чап посангисида туриб қаршилик кўрсатдилар.

Сўл посанги енгил келганда, улар ўнг паллага ўтиб олдилар. Бош қаерга юрса, дум ҳам орқасидан судралади, деганларидек, ҳукумат қайси релсга вагонларини қўйса, улар шу вагонга чиқиб олишни ўзлаштиргандилар.

Шамол йўналишига қараб, ҳукумат аҳдидан қайтса, улар ҳам шерикларини ташлаб, тескарига қараб кетардилар…

“Эркин ёшлар уюшмаси” вужудга келган илк кунлардан хуфиялар уюшган ячейкалар орасига ташланди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан улар “курашчи”ларга айландилар ва оқимнинг жиловини ўз қўлларига олдилар. Бир сўз билан айтганда, жин каби бир ағанаб хавфсизлик ташкилотлари ёрдами билан “Эркин ёшлар уюшмаси”нинг қонуний раҳбарларига айланганларини уларнинг ўзлари ҳам сезмасдан қолдилар.

Уюшмани ташкил этишда жонбозлик кўрсатган миллатнинг фидойилари ҳукумат йўл-йўриқлари асосида четга сурилди ва вақт ўтиши билан одамлар хотирасидан бутунлай ўчиб кетдилар. Илондай товланиб, уюшма ичига суқилиб кирган юмшоқсупургилар эса “Эркин ёшлар уюшмаси”нинг ташкилотчилари сифатида тарихда муҳрланиб қолдилар. Бу ишлар ҳукумат кўрсатмаси ва хавфсизлик ташкилотларининг жонбозлиги туфайли содир бўлди.

Коммунистлар иттифоқининг демократия шамолларига дош беролмасдан зирқираётган илдизлари ҳали инграшни бошламасдан, ҳукумат эртанги кунини ўйлаб, миллий озодлик ташкилотларига хуфияларни тиқиштиришга киришганди.

Ўз мустақил қарашларига эга бўлмаган маҳаллий раҳбарлар башарият нажоткори –  эркин фикрлаш ва демократик сиёсатдан узоқда эдилар. Улар “Эркин ёшлар уюшмаси”га ташланган хуфиялари билан бирга “Эрк” ва “Бирлик” ҳаракати ўзагигача суқилиб кирдилар.

СССР қулаши ортидан мавқеларини мустаҳкамлагач, улар учун мухолиф ташкилотларнинг кераги бўлмай қолди. Каримов пўсти алмаштирилган коммунистларнинг “демократик” йўлбошчисига айланди. Аммо, зўравонлик ва тенгсизликнинг амалдаги ҳукумат томонидан очиқдан-очиқ жамият ҳаётида жорий этилиши, уларнинг иддаолари нақадар ҳавойи эканлигига далил эди. Улар халқни эмас, ўзларини алдай бошлаган эдилар.

Миллий озодлик ташкилотларининг пайини қирқишда, Шавқиддин Жўраев бошчилигида, талабалик йилларидан хиёнат йўлида катта тажриба орттирган хуфиялар сезиларли даражада рол ўйнадилар. Улар хизматини муносиб баҳолаган амалдаги ҳукумат Жума Тошматовни туғилган юртига “Камолот” ёшлар ташкилотига етакчи қилиб жўнатди. Садриддин Қурбоновни Телерадиокомпанияга иш бошқарувчи қилиб қўйди. Исмоил полвон Тошкент шаҳридаги қайсидир ободонлаштириш бошқармасига яхшигина ўринга ўринлаштирилди. Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комиловнинг куёви бўлган Жамол Холмирзаев Ички ишлар вазирлиги, Гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлимига ўтказилди. Иш бошида турган Шавқиддин Жўраевни шоир Усмон Азим билан ҳамкорликда Президентлик маҳкамасига ишга олиб, Ўзбекистон халқ депутатлигигача кўтардилар.

Ўрганган кўнгил ўртанса қўймайди, деганларидай, улар қаерда бўлмасинлар, ким бўлиб ишламасинлар, КГБдан етишиб чиққан хуфия – миллат душмани эканликларини бир лаҳза ҳам унутмадилар.

Оташ қалбли, иймон-эътиқодли, ҳур фикрли кимсалар устидан маълумот тўплаб, зарур ташкилотларга етказишни ўз бурчлари деб билдилар. Хиёнат хумори билан заҳарлаганликлари сабаб, тўғри йўлда ҳам қийшиқ юришни одат қилдилар…

 Юқорида номлари келтирилган кимсалар, “Бирлик” халқ ҳаракати ичида ҳам, “Бирлик”нинг пўсти қолиб ўзаги “Эрк”ка кўчгач “Эрк” ичида ҳам, Озодлик ва Ҳурлик ғояларига пинҳона заҳар сочиш билан машғул бўлган эдилар.

Улар хоин ҳам эмас, манқурт ҳам эмас, ундан-да баттар бир иллатга гирифтор бўлган кимсалар эдилар.

Улар ўзлари яшаб турган жамият ва мамлакатнинг душмани, миллатнинг кўзига тушган бир чўп эди.

Уларнинг миллат душманлари ва мамлакатга талофат етказиши мумкин бўлган кимсалар билан сариқ чақачалик ҳам ишлари бўлмас, бутун ҳийла-найрангларни ўзлари мансуб миллат ичида амалга оширар эдилар.

Ҳа, улар асрлар бўйи Туркистонни ичидан қурт каби кемириб келган хоинлар ва манқуртларнинг қоршиғи айнишидан пайдо бўлган сарқитларнинг оқовалари эдилар. Дунё яралгандан буён, ер юзининг ҳеч қаерида хоинликнинг бунақанги хили кузатилмаган эди. Бу ва бу каби ички душманлар келиб чиқиши тарихи, яқин ўтмишдаги Туркистон инқирозлари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Чор Россияси тимсолида, хиёнат ва манқуртлик қиёфасини ўзгартира бошлаган эди. Барча-барчаси, дўст ва маҳаллий миллатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш даъвоси замирида рўй берарди.

Рус истилоси билан Туркистонга кириб келган бу хасталикнинг илдизларини адолатсизлик ва чорасизликдан вужудга келган нафрат ташкил этарди. Жамиятдаги тенгсизлик ва саводсизлик, аслида ана шу хасталикни келтириб чиқарган, у дастлаб рус разведкаси томонидан ўн саккиз-ўн тўққизинчи асрларда Туркистондаги қозоқ ва қирғиз каби кўчманчи қавмлар орасида юқтирила бошлаганди.

Йигирманчи аср бошларидан бошлаб, бу хасталик ўзбеклар орасида кенг тараққий этиб, ўзининг иккинчи босқичига кўтарилди. Мустақиллик учун кураш ва мустақиллик йилларида эса, у ўзининг энг олий нуқтасига етди. Мамлакатда ёппасига шу касалга чалиниш, Каримов режимининг талаб ва эҳтиёжига айланди.

Мансаб ва мол-дунёга шу касаллик билан оғримасдан эга бўлишнинг бошқа имкони қолмади. Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг миллатга хиёнати орқасидан президентга ёқиб тушгани ва мисли кўрилмаган юқори мансаб ва чексиз бойликларга эришгани, бунинг ёрқин мисолидир. Яъни, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиёев тимсолида, хиёнат очиқчасига тантана қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг номини бекорга тилга олмаяпмиз. Сабаби, Шавқиддин Жўраев билан Шавкат Мирзиёев бир-бирлари билан ҳаётда унча яқин бўлмасалар ҳам, бир-бирларига ҳар жиҳатдан икки томчи сувдек ўхшаш эдилар.

Иккаласининг қадди-қомати, очофатлиги, порахўрлигу хотинбозлиги ҳам бир-бириникига деярли мос тушарди.

Иккаласи ҳам дину диёнатсизликда, лаганбардорликда, хиёнат ва манқуртликда бир-бирларини ортда қолдирардилар. Иккаласининг ҳар эрталаб уйқудан уйғониб, қўл-бетини ювмасдан чала-чулпа овқатланиши ҳам, юз-бетини номига ювиб ишга шошилиши ҳам бир хил эди.

Президент Ислом Каримов Шавқиддин Жўраевдаги бу каби “фазилат”ларни, Шавкат Мирзиёевни ҳали унчалик ҳам яхши билмаган замонларда сезганди. Унинг Шавқиддин Жўраевдан “умиди” катта эди. Шавқиддин Жўраев ўзини охиригача Шавкат Мирзиёев каби “сипойи” тута олганда эди, унинг ўрнида у бугун Бош вазирлик лавозимида ўтирган бўларди. У президентга этган чексиз хизматлари эвазига шармандаю шармисор бўлиб, эътибордан четда қолганидан юраги куйиб ёш ўлиб кетмасди.

Ким қандай тушунса-тушунсин, Шавкат Мирзиёевнинг келажагини Шавқиддин Жўраев таъминлаган эди. У ўзини, президент Ислом Каримов бошида ўйлаганидек, охиригача тўғри тутганда эди, тузумнинг Шавкат Мирзиёвга ҳеч қанақа эҳтиёжи қолмасди.

Хоинда ақл, қувлик, бир сўз билан айтганда, диёнатдан бошқа ҳамма нарсаси бўлиши мумкин. Манқурт эса, аввало тарихий хотирасидан айрилган бўлади.

У учун ота-она ва душман орасида, ҳеч қанақа фарқ қолмайди. Шавкат Мирзиёев тисолида, Ўзбекистонда тантана қилган хиёнатда эса, на ақл, на тарихий хотира, ва на номусу ор бор. Бу тоифа кимсалар, бир вақтнинг ўзида, бир-бирлари билан жиққа-мушт бўлаётган ҳар икки томон учун ҳам хизмат қилаверади. Уларнинг ўзгармас хусусияти, улар ҳамиша кучли ва ғолиб томонда бўлади. Адолат тушунчаси, улар учун ёт бир тушунча.

Хоинлар ва Манқуртлар зурриёди эканлигини, улар ҳеч кимдан яширмайдилар. Бир томон чиптириб ташласа, у иккинчи томоннинг белига ёпишади. Иккинчи томон чиптирса, ортига қайтиб, биринчининг белига бош уради.

Уларнинг чиптирлигини ҳар икки томон таъминламаса, улар ўша заҳоти тил тортмай ўладилар.

Шу тақлид, улар ҳар икки томондан юқтирган сарқитларини жамият ичида бошқаларга ҳам юқтириб юрадилар. Яхшилик ва эзгу ишлардан улар оловдан қочгандек қочадилар. Адолат, уларнинг биринчи душмани, иккинчи душманлари эса, барқарорлик ва осуда ҳаёт.

Хуллас, Шавқиддин Жўраев ҳам Шавкат Мирзиёев каби от бўлиб от, эшак бўлиб эшак бўлмаган думсиз бир шайтон эди.

Узр сўраб айтаман, хачир деса, хачир фойдали бир жонивор. Уларда, аниқ бир шакл-шамойил ё бир аниқ мақсад бўлмагани каби, уларни мақсадсиз, бутун манфаатларини унитиб қўйган бир махлуқ деб, ҳам айтиб бўлмасди.

Улар, давр одамлар бошига олиб келган бир балойи офат, президент Каримовнинг аҳли башар ҳаётида, мисли кўрилмаган бир ихтирони санъат даражага олиб чиқишда – қозонган ғалабаси эди…

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон