Дўстимнинг иқрори

Дўстимнинг иқрори
68 views
07 February 2016 - 23:01

“Мен балчиқда бўлсам, Муҳаммад Солиҳнинг “Пайғамбарлар тарихи” китоби тоғ… Мен қандай қилиб ёзаман бу китоб ҳақида? Мен ожизман…

Бугун Ўзбекистон Миллий хавфсизлиги хизмати турмаларидаги маҳбусларнинг 90 фоизи “мустақиллик болалари…” Уларнинг ҳаммаси шу мустақиллик йилларида ақлини таниди…

Мен Ўзбекистондаги Каримов тузумини ағдариш хаёлини тасаввур қилолмайман. Бу билан ақлимни банд қилолмайман…

Бу йўлни танлаганлар учун эса қарши эмасман. Аслида, улар томондаман…

Ҳамма гап шундаки, мен ўзбек жамиятини ислоҳ қилиш учун узоқ йўлдан боришга қарор қилдим. Тузумни ағдариш – яқин йўлдир, эҳтимол…

Мен мактабдан бошлаб болаларни тарбияламоқчиман… Таълим бермоқчиман… Уларнинг ҳур инсонга айланишларини кўришни истайман…

Муҳаммад Солиҳни яхши кўрасиз… Бир инсонга муҳаббат қўйиш, уни Оллоҳ учун севиш қанчалик яхши!

У инсонни мен ҳам яхши кўраман… Имкони бўлса, у кишидан мен учун дуо олсангиз…

Бизнинг мақсадимиз битта, йўналишимиз турлича, холос. Аммо бирлашиш керак бўлганда, бирлаша оламиз. Ҳозир эса мен ўз йўлимдан бораман…”

Гўрўғли