Туркия Украинага қурол етказиб бериши мумкин!

Туркия Украинага қурол етказиб бериши мумкин!
132 views
11 February 2016 - 11:20

1jpg (1)Қрим татарларининг маънавий лидери ўлароқ қабул қилинган Қрим Татар Миллий Мажлисининг собиқ президенти ва Украина Парламенти аъзоси Мустафо Абдулжамил Қримўғли, Туркиянинг Украинага ҳарбий қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтган.

Қримўғли РБК-Украина номли нашриёти билан суҳбати давомида, ўзининг уч кун аввал Украина Мудофаа вазири Степан Полторакга Туркия Республикаси Мудофаа вазирлигидан бир мактуб етказганини, мактубда Туркия расмийлари Украинага керакли қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришганини айтган.

Туркия ҳарбий делегацияси Украинага ташриф буюради

Берган интервюсида ўзининг ўтган ой Анқарага ташрифи ҳақида сўз очган Қримўғли, ўзининг бу ташрифида Туркия ва Украина орасидаги муносабатлар борасида музокаралар олиб борилганинини таъкидлаган. Шунингдек Қримўғли, “Украинага тез орада Туркиядан бир ҳарбий делегация келади”, деган. Туркиянинг НАТО тизимига оид бўлган қурол-аслаҳаларни етказиб бериши учун НАТОнинг розилиги лозим эканлигини хотирлатган Қримўғли, шунга қарамай Туркиянинг ўзи ишлаб чиқарган қурол-аслаҳаларни етказиб бериш борасида қарорни ўзи беришини таъкидлаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими