Давлат коррупцион мафиясининг ишлари

Давлат коррупцион мафиясининг ишлари
56 views
13 February 2016 - 12:04

hqdefault (3)Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевни топшириғи билан барча вилоят марказларида қашшоқ аҳолидан яна бир маблағ келиб турадиган санъат саройлари қурилмоқда. Ўзи халқ шу кунларда зўрма-зўраки инфляцияни таъсиридан қорнини тўйдира олмай юрган даврда ушбу санъат саройи кимга керак? Ушбу санъат  саройларига студентлар, колеж ва лицей ўқувчиларидан мажбурлаб пул йиғиштириб, бўлмағур концертлар уюштирилар эмиш деган мишмишлар юрибди. Энг асосийси вилоятлар марказларида янгидан-янги истроҳат боғлари барпо қилинмоқда. Ушбу янги ва эски истроҳат боғларининг чироқлари кечалари ёнмайди.

Болалар ўйингоҳлари СССР давирдан қолиб кетган одамлар хавфсизлиги таъминланмаган эски арғимчоқ ва ўйингоҳлардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Энг қизиқарлиси бу боғлар кечаю кундуз ёш йигит ва қизлар учрашадиган жойларга айланган. Ушбу истироҳат боғлари ичида шу санъат  саройлари қурилмоқда. Боғлари атрофида ҳеч кимга ҳалақит қилмаётган ошхона ва дўконлар шаҳар ҳокимлари томонидан мажбурий, таъзийқ ўтказилиб бир тийин ҳам бермасдан қонуний ҳужатти бўлсада ноқонуний бузиб ташланмоқда. Тадбиркорларга ўзлари яқинда буздириб, ҳозирги замон талабида қурдирилган бинолари ҳокимят томонидан қайта қурдириб, бош вазир топшириғи билан кетган ҳаражатлари тўланмай, бугунги кунда уйини куйдириб, бузуб ташлаш буйруқлари берилаётганини қандай тушунса бўлади?

Тушуниш қийин эмас. Буни тагида катта-катта поралар турибди. Агар тадбиркор “шустрый”лик қилса, яъни ҳокимга пора берса, у ҳолда унга ер ва бузилиш ҳаражатлари берилиш мумкин. Лекин қаршилик қилса, унда тезкор прокуратура, солиқ, газ, электр, СЭС ва ҳоказолар ишга тушиб, ҳар қандай ноқонуний, сунъий “сфабрикованный” текширувлар натижасида миллиардлаб маблағлар бўйнига мажбурий тарзда юкланиб, тўла олмайдиган даражага етказилиб, бинолари бузиб ташлаб, ҳатто қамаб юборишлари табиий ҳол. Мана сизга давлат коррупцион мафиясини иши. Каримов миллион маротаба минбарга чиқиб тадбиркорлар ҳимояланган деган қарорлари-ю, сўзлари бир тийин. Чунки уларни қўлида катта куч турибда. Мафия бўлгандан кейин тиш-тирноғигача қуролланган куч ҳам бўлиш керакда!!! Ушбу санъат  саройлари қурилишлари бу қашшоқ халқимизга заррача фойдаси йўқ. Бу ерда фақат моддий фойдаланиш бор, рус тилида айтганда “для обмывание денег строится”.

Миллионлаб тадбиркорларни сунъий синдириб юборишмокда. Масалан, кечагина телеканаллардан кўрсатаяпди, такси кирачилари ноқонуний такси қилаётганлари тўғрисида. Уларни ҳокимят тузган уюшмаларга аъзо бўлиб, лицензия олмаган таксичилар қонунга зид иш қилаяпти, деб кўрсатувлар тайёрлашибди. Одамларни такси килишини сабаби; оилага маблағ етишмовчилиги борки аҳоли ишдан ташқари кирачилик қилишади. Шунинг эвазига такси Ўзбекистонда арзон. Агар улар ўзларини автомашиналарини уюшмага аъзо қилиб таксичилик қилишса бу ерда яна уюшма ва ҳокимят чўнтагига ҳаводан пул ишлаш, яъни қонуний пора олиш йўлларина бош вазир Мирзиёев ўйлаб топган. Яъни ҳокимят йиғиб олган бундай қонуний ва ноқонуний “греф” қилиб туриш учун бу коррупцион схемалар ўйлаб топилган. Бундан албатта давлатга ҳам фойда катта. Чунки лицензия олмаса таксист энг кам иш ҳақини 20 барваридан 50 барваригача, яъни 2 милион 600 минг сўмдан 6 миллион 500 минг сўмгача жаримаси бор. Лекин ҳеч ким сўрамайди, лицензия бераётган уюшма таксичига нима беради? Ўрганиб чиқсангиз мутлақо ҳеч нарса бермайди. Фақатгина таксичини ўзига тегишли авто машинасидан фойдаланиб, эҳтиёт қисмларини олиб бермай, бензин ҳам қуймай, тоза соф фойда олгани етмай, мажбурий уюшма сотиб олган автомашина устига қўйиладиган такси эмблемаларини қиммат нархда сотади. Бу “обдираловка” кимни бойитади? Ўзингиз тушуниб олинглар. Телевизорда бошқа нарса, аслида эса бошқа ҳаёт бўлиб келаяпди.

Хамма тадбиркорлик фаолиятига лицензия бор. Лекин бу лицензиялар тадбиркорни фойдасига эмас, фақат ҳокимят пул ишлаши учун ишлайди. Ҳатто тадбиркорни тартибга ҳам солмайди, акс ҳолда уларни жиноят қилишга мажбурлайди. Шуни эвазига ҳам камбағаллар учун нарх-наволар жуда баланд.

Яна асосий муаммолардан бири: Тадбиркорларга қонун доирасида пул ўтказиш йўли билан қонуний товар айри бошлаш талаб этилади. Лекин вилоятлардан Тошкентга борган тадбиркорлар фақат нақд пулга товар олиши мумкин. Пул ўтказиш йўли билан барча соҳада товар йук. Чунки Абу-Сахий улгуржи бозорига борсангиз биронта “оптовик” маҳсулотини пул ўтказиш билан бермайди. Шунинг учун ҳам “сунъий обналичка” қилишни йўлга солган. Ҳатто “пластик” ва нақд пул орасида фоиз бор. Ундан ташқари йўлда олиб келаётганда тадбиркор ҳужжатсиз маҳсулотни олдириб қўйишади. Бу тўғрисида ҳамма билади, лекин ҳамма жим, ўзини билмасликка солади. Шунинг учун саноқли пора бермаган тадбиркорлар давлат структураси томонидан сунъий синдириб юборилади. Уларни дардини ҳеч ким эшитмайди ҳам. Лекин солиқ дўконма-дўкон, ошхонама-ошхона, ресторан, бозорларни ичидаги, умуман олганда ҳамма тадбиркорларни қонини ичиб нақд пул тушумини мажбурлаб тасдиқланган ноқонуний режа асосида, нақд пул топширасан, деб мажбурлайди. Уларга фарқи йўқ қаердан олиб режани бажарилишининг. Ҳатто, “мен билмайман бориб фоизга олиб бўлса ҳам нақд пулни топиб, режани бажаришинг шарт”, деган гапларни ҳам айтишади. Банкларда нақд пул бериш алла қачон унутилган. Ҳамма “пластик”га ўтиб кетган. Фақат ИИБ, МХХ, божхона, прокуратура, солиқ ва ҳокимят банклардан нақд пул олади. Улар шуни йиғиштираман деб чопади. Селекторда бош вазир ҳаммани сўккан куни тадбиркор ўлди. Тадбиркорларни кўпчилигини ўзлари барпо қилган тузоққа тушуриб нақд пул режасини бажаришади. Тадбиркорларнинг 100% ҳаммасининг сунъий айби бор. Чунки система шундай режалаштириб тайёрланган.

Таҳририятга келган мактуб