Туркия PYD ни ўққа тутди!

Туркия PYD ни ўққа тутди!
42 views
13 February 2016 - 22:33

binaТуркия ахборот агентликларининг хабар беришича, Росия ИШИД баҳонаси билан Сурияга кириб, Асад кучлари билан биргаликда тинч аҳолини қатл этаркан, Туркиянинг сўнгги амалиёти русларни ақлдан оздирди.

ИШИД баҳонаси билан Сурияга кириб, Асад кучлари билан биргаликда тинч аҳолини қирғин қилган Россия, Туркия Қуролли кучларининг PKK (Курдистон ишчи партияси) нинг Суриядаги бўлинмаси бўлган PYD (Демократик бирлик партияси) нинг қуролли қисми YPG ни нишонга олган ҳаракатини “тинч аҳолини ўққа тутмоқда” дея овоза қилди.

Террор ташкилоти бўлган YPG Туркия чегарасидан узоқ бўлмаган Азез шаҳар марказига 500 метргача яқинлашган эди. Шаҳар атрофида жойлашган Туркия қуролли кучлари бугун амалиёт бошлади. Ҳужум уюштирилиб, YPG жойлашган ҳудудлар бомбардимон қилинди. Тунда бошланган бомбардимон Килисда ҳам эшитилди. Ушбу амалиётлар натижасида руслар қутурди. Сурияда Асад кучларига ҳаводан ва қуруқликдан ёрдам бериб, тинч аҳолини қатл қилган Россия, Туркиянинг террор ташкилоти бўлган PYD га қарши амалга оширган амалиётини бузиб кўрсатди. Россиянинг Спутник ахборот агентлиги, ҳаракат амалга оширилган минтақада YPGнинг аъзоларининг йўқлигини даъво қилди.

ЎХҲ хабарлар бўлими