Ариза

Ариза
92 views
17 February 2016 - 4:40

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирига

Даъвогарлар: Хоразм вилояти Хива тумани “Эски Қиёт” қишлоғи “Қўшчи Каттабоғ” маҳалласида яшовчи Каландаров Сапа (01-01.1936 йилда Хива туманида туғилган, паспорт: СR 0099875 Хива шаҳар ва туман ИИБ томонидан 14.11. 1995да берилган) ва 28.06.1973да туғилган, юқоридаги манзилда яшовчи (паспорт:АА 2922715, Хива тумани ИИБ томонидан 12.09.2013 да берилган) Каландаров Рашидбек

Жавобгар: Жабборов Фарход Тахирович, 20.05.1978 йилда туғилган (паспорт: CR 0964125 20.05.2003 да Хива тумани ИИБ томонидан берилган) Хива тумани Р. Мадаминов ш/х 6-бўлимида рўйхатда туради

АРИЗА
(ИЛТИМОСНОМА)

Мен узоқ муддат давомида адолат излаб Хоразм вилояти ва Республика миқёсида турли ҳуқуқ-тартибот идораларига (Моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида) Жавобгар: Жабборов Фарход Тахирович ва унинг шерикларига нисбатан даъво аризамни тақдим қилиб, қонуний чора кўрилишини сўраб, мурожаатлар қилганман. Аммо уларнинг кўрилиши орадан бир неча йиллар ўтса-да, сансоларлик, таниш-билишлар иштироки асносида пайсалга солиниб келмоқда.

Хақикатни аниқлаш мақсадида муаммоларга тааллуқли жараёндаги фактларни тақдим қилганимга қарамай, улар инобатга олинмай, фақат вақт ўтказиш эвазига, миллиардлаган пулларни ўмарган фирибгарга очиқ йўл бериб, ўғирлик туфайли бойлик ортирган собиқ банк раҳбарининг шахсий бойликларини яширишига, шу билан Одил суд қарорининг ижросидан қутулиб қолишига имкон яратиб берилмокда. Натижада давлатга ва қонунга ишониб, банкка ўз пулларини омонатга қўйган ўнлаган фуқаролар меҳнати эвазига топган шахсий мол-мулкидан айрилиб, хоновайрон бўлмоқдалар. Барча кўриб чиқилган ишлар бир тамонлама текширилиб, хақиқат аниқланмай, одил судлов амалга оширилмаяпти.

Ҳақиқатни аниқлаш

Ҳақиқатни аниқлаш жиноят процессининг энг муҳим принципларидан бири бўлиб (ЖПК 22-м.), суриштирувчи, терговчи,прокурор ва судга жиноят ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини, унинг содир этилишида ким айбдор эканлигини ҳамда шулар билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш вазифасини юклатади. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун сўроқ қилишни ҳамда бошқа тергов ва судлов ҳаракатларини холисона ўтказиш зарур. Ушбу талабларнинг бажарилмаслиги ҳақиқатнинг аниқланишига имкон бермайди ва кейинчалик хатоларга ва нотўғри қарорлар қабул қилинишига олиб келади.

Жиноят бўйича тергов ўтказиш жиноят ҳодисаси ва турли тусмолларни илгари суриш билан боғлиқ ҳар хил текширувларни ўтказишга мажбур этади. Бундан ташқари, ушбу тусмол(тахмин)лар аниқланиши ва ҳисобга олиниши керак, чунки бунда айбланувчи ёки судланувчини оқлайдиган, унинг аҳволини енгиллаштирадиган ёки оғирлаштирадиган ҳолатлар текширилади. Жиноят иши бўйича терговни холисона ўтказиш суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг жиноят ишидаги мавжуд ҳолатларнинг воқеликка мос келиш-келмаслигини аниқлашдан, далилларни тўплаш, қайд этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир, чункижиноят ишининг барча иштирокчиларига салбий ёки ижобий нуқтаи назардан ёндашиш мумкин эмас. Бунда улар холис ҳамда айблашга ёки оқлашга мойилликдан эркин бўлиши керак. Агар иш бўйича қандайдир ҳолатларнинг холислиги шубҳа уйғоца, суриштирувчи, терговчи, прокурор, халқ маслаҳатчилари, судья ишни юритишдан четлаштирилади.

Шундан келиб чиқиб мен ва жавобгор Жабборов Фарход Тахировичга тегишли бўлган барча ишларни Хоразм ва Қорақалпоғистон вилоятидан бошқа ҳудуддаги ҳуқуқ-тартибот идораларида текшириб, одил судловни амалга оширишни талаб қиламан.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддаси ҳамда 1021-моддасига асосан Жавобгар: Жабборов Фарход Тахировичдан менга етказилган моддий зарар учун жами 169.000.000 (Бир юз олтмиш тўққиз миллион) сўм, маънавий зарар учун 2000000 (икки миллион) сўм жами 171000000 (бир юз етмиш бир миллион) сўм ундириб беришингизни сўрайман

Менинг даъво аризамни кўриш учун, мен нафақўхўр, ногирон қария эканлигим ва катта миқдорда зарар кўрганлигим туфайли, менга зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда давлат божи ундириб олиб, Фуқаролик ишлари Боғот туманлараро судида кўриб чиқилиши бўйича илтимосимни қаноатлантиришингизни сўрайман.

Илова: Яшаш жойидан маълумотнома;
Паспортдан нусха;
Нотариус қароридан нусха;
Даъво ариза нусхаси 2 дона.

Даъвогар: Каландаров Сапа

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб