Иброҳим Қорагул: Биз уруш ҳолатидамиз!

Иброҳим Қорагул: Биз уруш ҳолатидамиз!
96 views
17 February 2016 - 20:40

00Туркиянинг ҳукуматга яқин ҳисобланган кўп тиражли “Янги шафақ” газетасининг Бош муҳаррири Иброҳим Қорагул ўз мақоласида шундай дейди:

-Очиқ гапирайлик, биз уруш ҳолатидамиз! Сурия масаласи Туркияни қуршаб олиш лойиҳасига айланди. Эрон билан ҳам билвосита бир уруш ҳолатидамиз. Шимолда Россия билан курашаябмиз. Ҳозирда узун жанубий чегарамиз бўйлаб йўлак қурилмоқда ва бу йўлак келажакда Туркияга қарши бериладиган зарбанинг олд жабҳаси сифатида шакллантирилмоқда. Сурия бир ички муаммо ҳолига келди. Бу ички масалани “Ички ишғол уруниши” сифатида Жизра ва Силопида кўрдик. Ҳозир эса Идил ва Нусайбинда шунга ўхшаш бир ҳолатни кўриш мумкин. PKK орқали уруш Тукрия ҳудуди ичига кириб келмоқда. Эртага PYD кўмагида Сурия чегараси бўйлаб шунга ўхшаш урунишлар бўлади ва балки йигирма йил бу уруш билан юзлашишимиз мумкин.

-Туркия тарихининг энг муҳим геополитик ҳаракати, бир глобал коалиция ёрдамида бузиб ташланди. Буларнинг барчаси Туркияни тўхтатишга қаратилган бир ҳаракатдир. Ривожланган, жуда кучли, сиёсий онги етуклашган, тарих ва жўғрофияни янгидан идрок этган Туркия, фақатгина баъзи ғарбий мамлакатлар учун эмас, балки жўғрофияни шакллантирган ҳар куч учун бир таҳдид сифатида кўрилмоқда. Энди улар амалга ошираётган террор билан биргаликда дўстлик қуришга урунишлари каби стратегик ҳаракатлари, Туркиянинг кучини синдиришга, ҳамда таъсир доирасини чеклаш учун қарши урунишдир. Шу сабабдан бу тариқа ўраб олинмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими