Ислом Каримов резиденцияси олдидаги пикет хибсга олиш билан якун топди

Ислом Каримов резиденцияси олдидаги пикет хибсга олиш билан якун топди
41 views
24 February 2016 - 8:00

ЭШАНКУЛОВА И УРЛАЕВАЎзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида  кўзда тутилган сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда 2016 йилнинг 8 февраль куни Президент резиденцияси олдида пикет ўтказишга бел боғлаган “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева ва мен, мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулованинг уринишлари одатдагидек  хибсга олиш билан якун топганди.

Камина, М. Эшонқулова ва Е. Урлаева ҳамкорлигида Ўзбекистон Президентининг “Кўк сарой” қароргоҳи олдида Самарқанд вилоятида авж олган гўдаклар ногиронлиги юзасидан суриштирув ишлари олиб боришларини, шунингдек, пахта мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг олиб бориш жараёнларида махсус хизмат ходимлари томонидан ноқонуний тарзда куч билан тортиб олинган орг.техникаларини, фотовидеоаппаратларини қайтариб беришларини сўраб, ҳамда ҳорижга чиқиш визаси беришларини, Ховас қамоқхонасида маҳбусларга қўлланилаётган қийноқларга чек қўйишларинини талаб қилиб  пикет ўтказишни режалаштирилган эди.

Ислом Каримов қароргоҳининг биқинида жойлашган Елена Урлаеванинг уйида менинг ва  Е. Урлаеванинг қўлимиздаги талабларимиз битилган плокатлари билан биргаликда махсус хизмат ходимлари томонидан қўлга олиндик ва Мирзо Улуғбек туман ички ишлар бўлимига куч билан олиб келтирилдик.

8 февраль куни Урлаева ва мен,  Эшонқулова М. Улуғбек ИИБ терроризимга қарши кураш бўлими бошлиғи Илёс Мустафоев бошлиқ ходимлар томонидан ассосиз ва ноқонуний тарзда тунги соат 21.00 га қадар ушлаб ўтирилдик.

Илёс Мустафоев - Мирзо Улуғбек туман ИИБ Терроризимга қарши кураш бўлими бошлиғи. Ҳуқуқбон Е. Урлаеванинг квартирасида ҳуқуқ ҳимоячисини асрга олиб, ястаниб ўтирибди.

Илёс Мустафоев – Мирзо Улуғбек туман ИИБ Терроризимга қарши кураш бўлими бошлиғи. Ҳуқуқбон Е. Урлаеванинг квартирасида ҳуқуқ ҳимоячисини асрга олиб, ястаниб ўтирибди.

Илёс Мустафоев – Мирзо Улуғбек туман ИИБ Терроризимга қарши кураш бўлими бошлиғи. Ҳуқуқбон Е. Урлаеванинг квартирасида ҳуқуқ ҳимоячисини ўз уйида уй қамоғида асрга олиб, ялпайиб ўтирибди. Сурат Урлаеванинг уйида 2015 йилнинг 14 октябрь куни ҳуқуқбон томонидан тезкор суратда олинган.

2015 йилнинг 14 октябрь куни Е. Урлаева томонидан унинг ўз уйида расмга олинган,  уни уй қомоғида ушлаб турган  М. Улуғбек туман ИИБ терроризимга қарши кураш бўлими бошлиғининг ялпайиб ўтирган ушбу сурати Илёс Мустафоевга қиммматга тушган.

Шу боис, 2016 йилнинг 8 февраль  куни мен ва Урлаеванинг ИИБ биносига куч билан келтирилишимизни Мустафоев қасос олиш, юқоридаги сурат аламини  сочиш учун энг қулай фурсати деб билди.

Илёс Мустафоев ишни хизмат хонасига киритилган ҳуқуқбонларига дағдаға қилишдан, ҳақоратлашдан бошлади: “Сенларга пикет ўйинчоқ бўлиб қолдими? Кўрсатиб қўяман сенларга милиса билан ўйнашишни. Олинг кўзингиздан кўзойнагингизни!!! Бу милисахона. Гўзаллик салони, ёки олифталар макони эмас, тўғри турларинг!” деб ўкирганча, биз  – ҳуқуқбонларни тўлиқ таъмирдан чиқмаган хизмат хонасининг зебра каби чала оқланган деворига жиноятчилар каби турғазган куйи тўғридан, ўнгдан, чапдан суратга олдиртирди.

Менинг “Кечириб қўясиз, бу қуёшдан сақланиш учун мосланган кўзойнак эмас, бу кўриш қобилияти сустлашган шахсларга мўлжалланган кўзойнак. Бундай кўзайнак тақиб ИИБга кириш милисани масхаралаш ҳисобланишини, бу қонунда таъқиқланишини билмасканман. Менга унақанги дағдаға қилманг, мен сизга сажда қиладиган жиноятчи эмасман. Ахлоқ нормасида муомала қилсангиз бўларди” деган эътирозимга “Бунақанги талабингизни Чилонзорда қиласиз! Бу ер сизга Чилонзор эмас, Мирзо Улуғбек тумани! Эркалигингиз бизга ўтмайди, Чилонзор кўтаради тантиқлигингизни! Сизга тўғри тур дейилдими, кўздан кўзойнакни олиб тик турасиз. Тамом! – деди кўзлари хонасидан чиққудек бўлиб.

Мустафоевнинг бунингдек дағдағалари, ариллашлари тунги соат 21.00 га қадар давом этди.

Шахсан мени ҳайратга солган нарса Мустафоевнинг маънавиятсизлиги бўлди. Кутишлардан зерикиб ўтиргандик хаёлимни  Мустафоевнинг навбатдаги ўкириши тўзғитиб юборди. Аввалига, бу дағдаға ҳам бизга қаратилганмикин деб хушёр тортгандим. Хаёлларимни йиғиштириб, эътибор берсам, Мустафоев қўл остидаги ходимлардан бирини эшик олдига  тик қилиб бизнинг ва яна уч  милиция ходимининг гувоҳлигида бўралатиб сўкарди.  Илёс Мустафоев ёшгина ходимни “Онангни… фалон қилай сени!” ҳам деди. Йигит кишини “Қанжиқ” ҳам деди. “Долбоёб” ҳам деди. “Сука”ям деди…. “Тварь” ҳам деди. Ишқилиб, айтмаган ҳақоратомуз сўзи қолмади. Ходим бечора ҳамкасблари ва биздан уялганидан шолғомдек тус олиб хонадан чиқиб кетиб-қутилди.

– Муаммо нимада? Тушунмадим. У йигит қандай гуноҳ қилиб қўйди? – ҳеч бир ходим жавоб беришни лозим топмаган бу сўровимга орадан 5 дақиқа ўтар-ўтмас беихтиёр Мустафоевнинг ўзидан аниқ-тиниқ жавоб эшитдим. У қўл остидаги бошқа бир йигитга қараб: “Қани, қаерга даф бўлди у мараз? Бор, чақир у “долбоёб”ни! Келсин, келиб, хўплаб қўйган чойини охиригача ичиб қўйсин энди хароми! Чақир дедим сенга! – дея оғзидан боди кириб, шоди чиқиб зарда қила кетди, – У қанжиқ ит бўлмаса менинг совутиб қўйган чойимни сўрамасдан хўплайдими? Ҳаҳ, “тупой”-эй!! ….

Қай бир ўзини ҳурмат қиладиган, маънавиятли, тарбияси тугал эр киши аёллар гувоҳлигида оғзига шунингдек ахлоқсиз гапларни олади?! Бу билан гуёки Мустафоев жаноблари бизларни ерга урган, менсимаган, “Сенларнинг тенгларинг шундай ҳақоратларни эшитиш” дея камситгандек бўлди гуё. Аммо шу билан бирга у ўзининг маънавий қиёфасини намоён қилди.

Демакки, Илёс Мустафоев учун ўз сиёсий фаоллигимизни норозилик пикетлари орқали изҳор қилиш истагидаги биз ҳам “сука”, ҳадди сиғибми, ва ё унинг ҳуришини билиб-билмайми, И. Мустафоевнинг совутиш илинжида пиёлага қуйиб қўйган чойини бир хўплаб қўйган қўл остидаги ходими ҳам “Долбоёб”.

Мана, сизга Ўзбекистон Ички ишлар тизимида масъул лавозимда ўтирган ходимларнинг маънавий қиёфаси.

ИИБ идораларидаги бунингдек оғзи шалтоқ, маънавиятсиз, тубан кимсаларнинг кўчадаги жиноятчидан, ҳуқуқбузардан, ўғри-муттаҳамдан қандай афзаллик жиҳати бор?

Фикру ожизимча, Мустафоев кабилар терроризимнинг олдини олмайдилар, аксинча,  бунингдек ахлоқсиз бадфеъллиги билан мамлакатда терроризим оловини ёқадилар, ашаддий жиноятчиларни “тарбиялаб чиқарадилар”, жиноятчиликни урчишига ҳисса қўшадилар….

Малоҳат Эшонқул 
Мустақил журналист, ҳуқуқ фаоли