ШОШИЛИНЧ: Президент қароргоҳи олдида пикет

ШОШИЛИНЧ: Президент қароргоҳи олдида пикет
21 views
26 February 2016 - 4:00

Чамангул-Негманова

Аввал маълум қилганим 02.03.16 куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да Президент қароргоҳи олдида мамлакатда авж олган КОРРУПЦИЯга ва АКАХОНЛИКга норозилик билдириб ўтказадиган ПИКЕТга чет эл элчихонаси вакиллари, журналистлар ва ҳуқуқбонларни пикет жараёнини кузатишга таклиф қилиб, Тошкент шаҳар хокимятидан хафсизлигимни таъминлаб беришларини илтимос қиламан.

Пикетда кўтарган масалам барча ноҳақликларнинг ўзаги бўлган КОРРУПЦИЯ ва АКАХОНЛИК мавзуси:
“Давлат маслаҳатчиси бўлган Т.Иминов дўсти А.Фаттаховнинг “Акбар-Азизий” ХКга 4 йил давомида жиноий акахонлик қилиб Ўзпахтасаноатнинг пулларини талон-тарож қилишган. Бу ҳақда 8 йилдан бери Бош прокуратурани хабардор қиламан. Натижасиз. Талабим: Икки дўстнинг ўғирлаган пуллари давлат ғазнасига топширилиб, ўзлари жиноий жавобгарликга тортилсин!”

Чамангул Негманова