Гўдакларнинг оммавий ногиронлиги сабабини аниқлаш юзасидан суриштирув ўтказилишини талаб қиламиз!

Гўдакларнинг оммавий ногиронлиги сабабини аниқлаш юзасидан суриштирув ўтказилишини талаб қиламиз!
67 views
29 February 2016 - 12:57

Маратжон Сайдуллаевни оёғидаги нуқсон қийнамоқда

Мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулова ва “Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти етакчиси Елена Урлаева Самарқанд вилоятида янги туғилган чақалоқларнинг оммавий ногиронлиги юзасидан текширув ишларини сўраб Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовга, Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ариза билан мурожаат этган эди.

SAM_1169

Шу йилнинг 14 февраль куни ҳуқуқбонлар айни талаб билан Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизматида ҳам бўлишди.

М. Эшонқулова ва Е. Урлаева мазкур идорага Самарқанд вилоятида янги туғилаётган чақалоқларнинг қарйиб 90 фоизининг оёғида нуқсони борлиги ташвиш билдирилган ўз аризаларига илова сифатида болалари ногирон аёллар томонидан ёзилган ариза, гўдакларининг оёғида нуқсони бор аёлларнинг интервьюси, шунингдек, Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли шифохонасининг ортопедия бўлимида оёғида нуқсони бор гўдакларини мутахассис шифокорлардан консультация олиш илинжида кўтариб келган юзлаб бола кўтарган аёллар ва уларнинг аудиоси, видеоси туширилган DVD диск нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Республика МХХ раисининг қабулхонасига тақдим этдилар.

20160125_103808

20160125_103157

20160125_103728

20160125_103400

Шунингдек, 14 февраль куни Е. Урлаева ва М. Эшонқулова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси олдида ўз талаблари акс этган плокатлар асосида пикет ўтказишди.

“Довюраклар” гуруҳи матбуот хизмати

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб