“Доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш тартиби тўғрисида”ги ғайриқонуний “ўйин”ни қай бир ахмоқ ўйлаб топган!

“Доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш тартиби тўғрисида”ги ғайриқонуний “ўйин”ни қай бир ахмоқ ўйлаб топган!
169 views
29 February 2016 - 19:56

00Зарнигор Ҳакимова: “Модомики, Ички ишлар Вазири қонуний никоҳдан ўтган эр-хотинни бир йилдан то уч йилга қадар бир том остида доимий пропискада туриш, ўз мулки бўлган уйини жуфтига ҳадя қилиш, мерос қолдириш, сотиш ҳуқуқини бериш каби қатор ҳуқуқлардан маҳрум қилар экан, у ҳолда ҳукумат бошқаруви инсон эркинлигини буғизловчи янада муҳимроқ қонун, фармон ва ё қарор қабул қилишига тўғри келади. Яъники, бир йилдан то уч йилга қадар бир уй-жойда доимий прописка қилиш ҳуқуқи амалдорлар томонидан таъқиқлаб қўйилган эр-хотиндан туғилажак фарзандлар келгусида аросатда, бошпанасиз қолишларининг олдини олиш мақсадида ҳукуматнинг олдида энди бундан-да муҳимроқ чекловлар ўйлаб топиш, йўриқномалар ихтиро қилиш муаммоси кўндаланг бўлиб турибди. Янаям аниқроғи, бўлажак зурриёдларнинг саргардонлигига йўл қўймаслик мақсадида ҳукумат миқиёсида “Қонуний никоҳдан ўтган эр-хотинларнинг то уч йилга қадар жинсий яқинлик қилишлари ҳам қатъиян тақиқланади” деган мазмунда маън этувчи бита ўта муҳим темир қонун ва ё фармону қарор, эр-хотиннинг қовушишларига оид махсус “Йўриқнома” ҳам қабул қилишнинг айни фурсати етиб келмадимикин? 

Ўзбекистон Республикаси президенти
И.А.КАРИМОВга

Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг
раиси Ниғматулла ЙЎЛДОШЕВГА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
Ихтиёр АБДУЛЛАЕВга

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
Адҳам АҲМАДБОЕВга

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик
хизмати раиси Рустам ИНОЯТОВга

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири
Музроб ИКРОМОВга

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳорижга чиқиш-кириш
ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси
бошлиғи Б. ШОРИХСИЕВга

Алимбекова Зарнигор Авазовнадан

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Чилонзор,
23-мавзе, 16-хонадон, 39-уйда вақтинча ҳам,
доимий ҳам рўйхатдан ўтмасдан яшашга маҳкум
фуқаро. Моб.тел. +99893 5701747

А Р И З А

(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (собиқ) Б. Матлюбовнинг имзоси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 2012 йилнинг 1 май кунидаги №71-сонли БУЙРУҚ ни бекор қилиш хусусида)

Муҳтарам президент ва ҳукумат расмийлари!

Мен, Алимбекова (қизлик фамилиям Ҳакимова) Зарнигор Авазовна 1994 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Гарчи Самарқанд тумани, Даштисухта МФЙга қарашли Даштисухта қишлоғида доимий рўйхатда турсам-да, туғилганимдан буён на доимий ва на вақтинча рўйхатдан ўта олмасдан, Тошкент шаҳрида пропискасиз яшашга мажбур бўлдим, яшадим, улғайдим. Аввалига, Учтепа туманидаги “Бойчечак” болалар боғчасида тарбияландим, кейинчалик Чилонзордаги 195-ўрта таълим мактабини тамомладим. Тошкент Давлат Техника олийгоҳи қошидаги Академик лецийда таҳсил олдим.

01

02

2015 йилнинг 21 ноябр кунида Тошкент шаҳар, Учтепа тумани FHDYO бўимида 1315-сонли далолатнома асосида 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар Учтепа тумани, Чилонзор, айни дамда 23-мавзе, 16-уй, 39-хонадонда истиқомат қилувчи, Алимбеков Қодирбек Бахадирович билан қонуний никоҳдан ўтдим.

03

04

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ва Республикада паспорт тизимини такомиллаштириш, хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ва ҳудудида бўлишини тартибга солиш мақсадида имзоланган ва ҳаётга тадбиқ этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонининг 34- бандида жумладан шундай дейилган:

“34. Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар доимий қайд эттириш ҳуқуқига эгадирлар:
— эр-хотин — бир-бирининг уй-жой майдонига;..”

Демакки, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги Қонун талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонига асосан менинг ўз турмуш ўртоғим Алимбеков Қодирбекнинг уй-жойига доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқим қатъий белгилаб қўйилган.

08

Мен қонунда кўрсатилган ўз ҳуқуқларимдан фойдаланиш – паспортимни турмуш ўртоғимнинг уй-жойига доимий рўйхатдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар, Учтепа туман ИИБ Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш (ХЧК ва ФРБ) бўлимига борганимда менга мазкур бўлимнинг 1-хонасидаги мутасаддиларга учрашишим кераклиги айтилди.

1- хонада ўтирган ходимдан эса “Вилоятдан Тошкнет шаҳрига турмушга чиққан фуқароларга то бир йилга қадар доимий рўйхатдан ўтиш маън этилади. Бу тегишли қарор асосида таъқиқланган. Турмуш қурганингизга бир йил бўлганидан сўнг доимий рўйхатдан ўтиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эгасиз. Унга қадар доимий рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризангиз қабул қилинмайди” деган қатъий жавоб олдим.

05

Доимий рўйхатдан ўтиш тўғрисида қонун белгилаб қўйган ҳуқуқимни талаб қилиш мақсадида Учтепа туман ИИБ ХЧК ва ФР бўлими бошлиғи қабулига кириш борасидаги уринишларим ҳам зое кетди. Мазкур бўлим раҳбари Вилоятдан Тошкент шаҳрига турмушга чиққан фуқароларни доимий прописка масаласида турмуш қурганларига бир йил бўлмагунига қадар қабул қилмасликларини маълум қилди.

Мамлакатимизнинг Бош қонуни бўлган Конституциямизнинг 13-мoддaсида, жумладан, шундай дейилган: 13-модда: “Ўзбекистoн Республикaсидa демoкрaтия, умуминсoний принциплaргa aсoслaнaди, улaргa кўрa инсoн, унинг ҳaёти, эркинлиги, шaъни, қaдр-қиммaти вa бoшқa дaxлсиз ҳуқуқлaри oлий қaдрият ҳисoблaнaди. Демoкрaтик ҳуқуқ вa эркинликлaр Кoнститутсия вa қoнунлaр билaн ҳимoя қилинaди”.

Бош қомусимизнинг 14-моддаси эса 13-модданинг изчил давоми бўлиб, уни янада тўлдиради: “14-мoддa. Дaвлaт ўз фaoлиятини инсoн вa жaмият фaрoвoнлигини кўзлaб, ижтимoий aдoлaт вa қoнунийлик принциплaри aсoсидa aмaлгa oширaди.”

Қадрли ислом Абдуғаниевич!

Конуституция талабларига кўра инсон ҳаёти, эркинлиги…ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланар экан, давлатимиз ўз фаолиятини фуқароларининг фаровонлигини кўзлаган ҳолда қонунийлик принципларига асосан амалга оширар экан, модомики, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинар экан, Тошкент шаҳар, Учтепа туман ИИБ ХЧК ва ФР бўлими мутасаддилари нега у ҳолда менинг Конституция билан қўриқланадиган ҳуқуқларимга, эркимга даҳл қилмоқда, ҳаракатланиш эркимни чеклаб қўймоқда?

Шунингдек, Конституцияда “Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистон давлатининг ҳимоясидадир” деб уқтирилади.

Конституцияга мувофиқ Ўзбекистон фуқароси мамлакат ҳудудида эркин ҳаракталанишга, ўзи ҳоҳлаган манзилда яшаш ҳуқуқига (28-модда) эга: “28-мoддa. Ўзбекистoн Республикaси Фуқaрoси Республикa ҳудудидa бир жoйдaн иккинчи жoйгa кўчиш, Ўзбекистoн Республикaсигa келиш вa ундaн чиқиб кетиш ҳуқуқигa эгa”.

Шундай экан нега энди мен ўз турмуш ўртоғимнинг уй-жойига доимий рўйхатдан ўтишим учун бир йил кутишим керак? Бир йилгача ким бору, ким йўқ. Бир йилгача “Худо Подшоҳ” дейди халқимиз. Эртага нима бўлишини ким билади?

Мазкур муаммо юзадиан олиб борган суриштирувларимга кўра, ИИБ ХЧК ва ФР бўлими мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (собиқ) Б. Матлюбовнинг имзоси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 2012 йилнинг 1 май кунидаги №71-сонли БУЙРУҚ билан тасдиқланган ЙЎРИҚНОМА асосида иш юритишлари маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири (собиқ) Б. Матлюбовнинг 71-сонли буйруғи асосида тасдиқланган ЙЎРИҚНОМАнинг 8-бандида: “Рўйхатнинг 5- бандига мувофиқ эр (хотин), хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига башарти бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади… …” (Бир йил-а?!) дея қатъий белгилаб қўйиш баробарида, ХЧК ва ФРБга қуйдаги ҳужжатларни, яъниким:… “… эр-хотин ҳақиқатда бирга яшаётган жойи бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли) томонидан ва ИИО профилактика инспектори томонидан имзоланган эр-хотиннинг камида бир йил биргаликда яшаётганлиги тўғрисида Мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига асосан маълумотнома…” (Ол-а! Қоғозбозликни кўринг!) тақдим этишлари ҳам талаб қилинган.

SAM_1363

SAM_1364

SAM_1365

SAM_1369

SAM_1368

SAM_1371

SAM_1373

SAM_1374

SAM_1375

SAM_1378

SAM_1379

SAM_1381

SAM_1382

SAM_1383

SAM_1384

SAM_1387

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-мoддaсида “Ўзбекистoн Республикaсидa Ўзбекистoн Республикaсининг Кoнститутсияси вa қoнунлaрининг устунлиги сўзсиз тaн oлинaди” дея бегилаб қўйилган.

Шундай экан, нега энди Ички ишлар Вазири Конституция талабларига зид равишда буруқ чиқаргану, Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Р. Иноятов, Ўзбекистон Республикаси бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири собиқ Ички ишлар вазири Б. Матлюбовнинг Конституция талабларини инкор этувчи буйруғини қай бир қонунга асосланиб тасдиқлаб, келишиб, имзолашди экан?

Мамлакат қонунларининг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Конституция моддаларини инкор қилувчи бу буйруққа имзо чекканлиги янада таажжубли.

Ахир, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айнан 15-моддасида “… Дaвлaт, унинг oргaнлaри, мaнсaбдoр шaxслaр, жaмoaт бирлaшмaлaри, фуқaрoлaр Кoнститутсия вa қoнунлaргa мувoфиқ иш кўрaдилaр” дея қатъий белгилаб қўйилган-ку.

Давлатнинг асоси бу – халқ – унинг фуқаролари. Шундай экан, қандай қилиб давлат ўз асосини, негизини – халқининг ҳуқуқларига чеклов қўйиши мумкин? Яна Конституция талабларига мутлақо зид равишда?

Конституция “Ўзбекистон фуқароси мамлакат ҳудудида истаган жойига кўчиш ҳуқуқига эга” деб турган бўлса, Бош Қомусимизда “…Инсон, унинг ҳaёти, эркинлиги, шaъни, қaдр-қиммaти вa бoшқa дaxлсиз ҳуқуқлaри oлий қaдрият ҳисoблaн”са-ю, Қонунда “Дaвлaт, унинг oргaнлaри, мaнсaбдoр шaxслaр, жaмoaт бирлaшмaлaри, фуқaрoлaр Кoнститутсия вa қoнунлaргa мувoфиқ иш кўрaдилaр” дея таъкидласа-ю, “Ўзбекистoн Республикaси Фуқaрoси Республикa ҳудудидa бир жoйдaн иккинчи жoйгa кўшиш, … ҳуқуқигa эгa..” (28-мoддa) эканлиги ўқтирилса-ю, “…Фуқaрoлaрнинг Кoнститутсия вa қoнунлaрдa мустaҳкaмлaб қўйилгaн ҳуқуқ вa эркинликлaри дaxлсиздир, улaрдaн суд қaрoрисиз мaҳрум этишгa ёки улaрни чеклaб қўйишгa ҳеч ким ҳaқли эмaс” эканлиги талаб қилинса-ю, (19-модда), “Xусусий мулк бoшқa мулк шaкллaри кaби дaxлсиз вa дaвлaт ҳимoясидaдир” (53-мoддa), “Мулкдoр мулкигa, ўз xoҳишичa эгaлик қилaди, ундaн фoйдaлaнaди вa уни тaсaрруф этaди” (53-мoддa) дея таъкидлаб қўйилган бўлса-ю, Ички ишлар вазири Конституция талабларини оёқ ости қилиб ўтирса?

Назаримда, Ички ишлар Вазири (собиқ) Б. Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-мoддaси мағзини чақмаган кўринади. Унда жумладан шундай дейилади: “16-модда. … Бирoртa ҳaм қoнун ёки бoшқa нoрмaтив-ҳуқуқий ҳужжaт Кoнститусия нoрмaлaри вa қoидaлaригa зид келиши мумкин эмaс”.

Аммо… Амалдаги аҳволни кўринг? Нима бу? Бу ҳолат Конституцияга тажовуз эмасми? Ёхуд Конституцияга ўзга ўзгартиришлар киритилгану, бундан халқ бехабарми?

Шунингдек, мамлакатимиз Конституциясида “Xусусий мулк бoшқa мулк шaкллaри кaби дaxлсиз вa дaвлaт ҳимoясидaдир” дейилган.

Хусусан, 54-мoддa талабига кўра, “Мулкдoр мулкигa, ўз xoҳишичa эгaлик қилaди, ундaн фoйдaлaнaди вa уни тaсaрруф этaди” дея таъкидланган. Маълумки, уй-жой ҳам шахснинг хусусий мулки ҳисобланади. Шахс ўз мулкидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Истаса, турмуш ўртоғини яшаш манзилига доимий рўйхатга қўяди, истамаса, йўқ. Ички ишлар тизими бу билан нафақат менинг, балки турмуш ўртоғимнинг тасарруфида бўлган мулкини бошқариш ҳуқуқига ҳам даҳил қилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февральдаги 41-сон “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қорорининг қабул қилиниши Конституцияни таҳқирлаш деб баҳолайман.

Мазкур ноқонуний қарорни қабул қилиш ортидан Вазирлар Маҳкамаси Конституциянинг 18-моддаси талабларини қўпол равишда бузишга кенг йўл очиб берганлар деб ҳисоблайман: Кониституцияда “18-мoддa. Ўзбекистoн Республикaсидa бaрчa фуқaрoлaр бир xил ҳуқуқ вa эркинликлaргa эгa бўлиб, жинси, ирқи, миллaти, тили, дини, ижтимoий келиб чиқиши, эътиқoди, шaxси вa ижтимoий мaвқеидaн қaтъи нaзaр, қoнун oлдидa тенгдирлaр” дея қатъий белгилаб қўйилган бўлса-да, Вазирлар Маҳкамаси юқоридаги биргина ғайриқонуний қарорлари ортидан Ўзбекистон фуқароларини очиқ-ойдин тоифаларга, синфларга, табақаларга ажратмоқда.

“1) Ўзбекистoн Республикaсининг Кoнститутсиясини қaбул қилиш, унгa Ўзгaртиш вa қўшимшaлaр киритиш; 2) Ўзбекистoн Республикaси қoнунлaрини қaбул қилиш, унгa Ўзгaртиш вa қўшимшaлaр киритиш;” Конституциянинг 78-мoддaсига кўра “Ўзбекистoн Республикaси Oлий Мaжлисининг мутлaқ вaкoлaтлaри жумлaсигa тааллуқлидир.

Бас шундай экан, Халқ тақдири, фуқаролар ҳаёти билан боғлиқ муҳим масалаларда Коснитуцияга зид равишда қарорлар, буйруқлар, йўриқномалар қабул қилиш Ички ишлар Вазирлигининг ваколат доирасига кирадими? Ички ишлар вазирлиги ижро органи эмасми? Адашмасам, то шу кунгача тааллуқлилиги бўйича “Милиция тўғрисидаги қонун”га эга бўлмаган Ички ишлар вазирлиги ва тизимининг асосий вазифаси Қонун қабул қилувчи орган томонидан ижод қилинган қонунлар ижросини таъминлаш, қонунлар талабини оғишмай амалга ошириш, холос.

Мамлакат фуқароларининг эрки, ҳаракатланиш ҳуқуқига чеклов қўйишга, хусусий мулкига даҳл қилишга, Конституцияга тамомила зид равишта буйруқлар чиқаришга ИИВга ким ҳуқуқ берган?

Шунингдек, Қомусимизнинг 83-мoддaсида “Ўзбекистoн Республикaсининг Oлий Мaжлиси қoнунлaр, қaрoрлaр вa бoшқa ҳужжaтлaр қaбул қилaди…. Қaбул қилингaн қoнунлaрнинг вa бoшқa нoрмaтив ҳужжaтлaрнинг мaтбуoтдa эълoн қилиниши улaр қўллaнилишининг мaжбурий шaртидир” деган талаб қўйилган бўлса-да, Вазирлар маҳкамасининг, ИИВнинг “Доимий ва вақтинчалик прописка”га оид қабул қилган қатор қарор ва буйруқлари, йўриқномалари халқ ҳукмига ҳавола этилмаган.

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!

Менинг ўз турмуш ўртоғимнинг уйига доимий прописка қилиш ҳуқуқим собиқ Ички ишлар вазири Б. Матлюбов томонидан имзоланган буйруқ асосида чеклаб қўйилгач, турмуш ўртоғим Қ. Алимбеков ўз номидаги хонадонни менинг номимга, яъни ўз рафиқасининг номига расмийлаштириш мақсадида Учтепа туман 1-сонли давлат нотариал идорасига ташриф буюрди.

06

07

Буни қарангки, Адлия вазирлиги тасарруфида фаолият юритиши белгилаб қўйилган давлат нотариал идораси ходимлари турмуш ўртоғим Қ. Алимбековга “Сиз ўз шахсий мулкингиз ҳисобланмиш ўз номингиздаги уйни қонуний турмуш ўртоғингиз Алимбекова Зарнигор Авазовнанинг номига расмийлаштириб – ўтказиб беришингиз амалдаги қонунларимизга асосан 3 йилгача таъқиқланади” деган қабилида жавоб беришди. Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи ва доимий рўйхатда турувчи фуқаро вилоятдан келин бўлиб тушган, яъни Тошкент шаҳрида пропикаси бўлмаган фуқаро билан турмуш қурган тақдирда, ўз рафиқасини (ёки эрини) ўз номидаги уй-жойига қонуний никоҳдан ўтган кундан роппа-роса бир йил ўтгач доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқига эга экану, бироқ ўз номидаги уй-жойини вилоятдан келган рафиқаси (ёхуд эри)нинг номига то уч йил муддат ўтгунига қадар нотариал идора орқали расмийлаштириб, ўтказиб бериш ахмоқона қарорлар асосида таъқиқлаб қўйилган экан. Бундан ташқари, Тошкентда яшаётган ва доимий пропискаси бўлган фуқаро вилоятда доимий рўйхатда турган фуқаро билан қонуний никоҳдан ўтган бўлсаса-да, то уч йилга қадар ўз номидаги уй-жойни давлат нотариал идоралари орқали ўз турмуш ўртоғи номига расмийлаштириши, мерос қолдириши, ҳадя қилиши тегишли қонунлар орқали челлаб қўйилган эканки, шу сабаб, уч йил ўтмагунига қадар давлат нотариал идораларига бунингдек олди-сотти, мерос ва ҳадя шартномаларини тасдиқлаш ман этиб қўйилган экан.

Муҳтарам президент!

Муҳтарам ҳукумат идоралари мутасаддилари!

Ана энди айтингчи, бунингдек ҳолатда Конституциямизнинг “Xусусий мулк бoшқa мулк шaкллaри кaби дaxлсиз вa дaвлaт ҳимoясидaдир”, “Мулкдoр мулкигa, ўз xoҳишичa эгaлик қилaди, ундaн фoйдaлaнaди вa уни тaсaрруф этaди” (Конституциянинг 54-мoддaси) деган мазмундаги мамлакат фуқароларининг эрки, ҳуқуқини кафолатловчи моддаси – қонун қиймати қаерда қолади?

“Модомики, Ички ишлар Вазири қонуний никоҳдан ўтган эр-хотинни бир йилдан то уч йилга қадар бир том остида доимий пропискада туриш, ўз мулки бўлган уйини жуфтига ҳадя қилиш, мерос қолдириш, сотиш ҳуқуқини бериш каби қатор ҳуқуқлардан маҳрум қилар экан, у ҳолда ҳукумат бошқаруви инсон эркинлигини буғизловчи янада муҳимроқ қонун, фармон ва ё қарор қабул қилишига тўғри келади. Яъники, бир йилдан то уч йилга қадар бир уй-жойда доимий прописка қилиш ҳуқуқи амалдорлар томонидан таъқиқлаб қўйилган эр-хотиндан туғилажак фарзандлар келгусида аросатда, бошпанасиз қолишларининг олдини олиш мақсадида ҳукуматнинг олдида энди бундан-да муҳимроқ чекловлар ўйлаб топиш, йўриқномалар ихтиро қилиш муаммоси кўндаланг бўлиб турибди. Янаям аниқроғи, бўлажак зурриёдларнинг саргардонлигига йўл қўймаслик мақсадида ҳукумат миқиёсида “Қонуний никоҳдан ўтган эр-хотинларнинг то уч йилга қадар жинсий яқинлик қилишлари ҳам қатъиян тақиқланади” деган мазмунда маън этувчи бита ўта муҳим темир қонун ва ё фармону қарор, эр-хотиннинг қовушишларига оид махсус “Йўриқнома” ҳам қабул қилишнинг айни фурсати етиб келмадимикин?

Қолаверса, муҳтарам президент – Сиз, ва ёки мамлакат бош прокурори, ва ё Рустам Иноятов, Ички ишлар вазири, Адлия вазири, айтингчи, бирортангиз янги турмуш қурган эр ва ё хотиннинг уч йилгача ҳеч бир зиён-заҳмат кўрмасдан яшаши, умр кўришига, (автоҳалокат ва ё касаллик оқибатида) ўлиб қолмаслигига кафил бўла оласизми? Инсоннинг умр кўриш муддатини узайтириш ва ёки қисқартириш ваколати борми қўлингизда? Йўқ, албатта. Эртага нима бўлишини ёлғиз Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Баски, эртага ким бор, ким йўқлигига кафолат бера олмас экансиз, фуқароларнинг шахсий, оилавий ҳаёти, умри, эртаси билан боғлиқ қандайдир уч йиллик мавҳумий муддат хусусида қарорлар чиқаришга, омманинг эркини жиловлашга, хусусий мулкдан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини чеклашга қандай ҳаққингиз бор?

Йўқса, бунингдек мантиқсиз буйруқбозликнинг боиси нимада?

Ўзингиз ўйлаб кўринг, Ички ишлар тизимининг собиқ вазири Б. Матлюбов томонидан (Бош прокурор, МХХ раиси, Ташқи ишлар Вазири ҳамкорлигидаги) имзоланган бунингдек ахмоқона уч йилилк чеклов муддати давомида, мабодо, Худо кўрсатмасин эр ва ё хотин омонатини топширгудек, бу дунёни тарк этиб қолгудек бўлса, оқибати нима бўлишини тасаввур қилаяпсизми? Туғишганлар, қариндошлар, хотин ва фарзандлар ўртасидаги адоғи кўринмайдиган мерос талашишлар, судлашишлар, низолар, ҳужжатбозликлар…. Бунингдек ҳолатда эр ё хотин, ва ё фарзандлар қандай йўл тутиши, нима қилишлари керак? Бебаҳо умрларининг асосий қисмини давлат идораларининг ахмоқона қарорлари туфайлигина доимий рўйхати қайд этилмаган, прописка қилинмаган уй-жойи, мол-мулкни расмийлаштиришдек сарсонгарчиликларга бесамар сарфлашлари керакми? Сиз шуни ҳоҳлайсизми? Ўз халқингизни овора-ю сарсон, саргардон этиш ва бунинг ортидан суд, прокуратура, Кадастр, Маҳала, нотариал идора кабиларнинг порахўрлик, таъмагирлик қилишларига қулайлик, имконият яратиб бериш бунчалар ҳам манзур бўлмаса сизларга?

Мамлакатда “Паспорт тизимини такомиллаштириш”, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон фуқароларининг эрки, ҳаракатланиш ҳуқуқларини чекловчи фармон ва қарорлар, тан олиб айтиш кераккки, 1999 йилнинг 16 февраль кунги порталшалрдан кейин гуёки давлат ҳудудида тинчлик ва осойишталикни сақлаш мақсадида вужудга келди.

Ҳурматли ҳукумат расмийлари!

Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида ҳам мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларига чекловлар қўйилмаган. Бу борада бирор бир сўз ҳам дейилмаган. Бироқ, шунга қарамасдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар (собиқ) вазири Б. Матлюбовнинг имзоси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома” қайси бир қонун ҳужжатлари ва президент фармонларига таянган ҳолда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинлигига раҳна солмоқда? Буни билишни истардим.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида судлар, прокуратура, Олий Мажлис, Ҳокимиятлар, барча-барча давлат идораларининг мақсад ва вазифалари аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Бироқ, Бош Қомусимизда Ички ишлар тизими, Ички ишлар вазирлигининг ваколатлари, вазифалари, бурчлари хусусида эслаб ҳам қўйилмаган, бирор оғиз сўз ҳам айтилмаган ҳатто. Мамлакатимизда милиция фаолияти тўғрисида қонуннинг ўзи бўлмаса, Ўзбекистон Репсубликаси Конституциясида гуё мамлакат сўз лўғатида милиция деган сўз йўқдек, бўлмагандик, бу тизим ходимлари хусусида қайд этилмаган бўлса, Ички ишлар вазирлиги қай бир қонунда кўрсатилган ваколатига таянган ҳолда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (2012 йилнинг 1 май кунидаги №71-сонли БУЙРУҚ) халқ ҳоҳишини буғувчи буйруқ чиқарди, уни нимага асосан имзолади экан?

Мен юқорида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги қарор ва буйруқлар, фармойишлар, асосан, 1999 йилнинг 16 феврал кунги портлашларидан сўнг вужудга келган деб айтиб ўтдим. Гуё мамлакат ҳудудида барқарорлик, тинчлик, халқ хотиржамлигини сақлаш илинжида. Аммо амалда ҳам шундайми?

Фикру ожизимча, доимий пропискага оид юртимиз фуқаролари эрки, мулки ва ҳуқуқларига чанг солувчи бунингдек фармон ва қарорлар мамлакат расмийларининг “16 февраль портлашларидан талвасага тушиб қолган”лигини асослаш, исботлаш учунгина қандайдир хоинлар томонидан ўйлаб топилган ўйинга ўхшайди, гуё. Портлаш баҳҳонасида халқ иродасига таъқиқлар қўйиш, бу ўта кулгули. Негаки, ўзингиз ўйланг, худкуш ва ё террорист Тошкент шаҳрига, пойтахтга келиб олиб ўз яқини, эри ва ё хотини, ота-онаси, фарзанди, қавму қариндошининг яшаш манзилига доимий рўйхатдан ўтиб олиб, пропискасини тўғрилаб, “Мана, мен бу ёқдаман, мен орқали ортимдан қолаётган зурриёдларимни ҳам тутинглар” деган мазмунда бамайлихотир ҳаракатланмайди. Худкуш ва ё террорист кутилмаганда кутилмаган ердан пайдо бўлади ва кутилмаганда ҳужумга ўтади. Ортидан из қолдириб ўтирмайди, улар ўта махфий, сирли ва хатарли ҳаракат қиладилар. Ҳарҳолда мен шундай деб тушунаман. Халқимиз, “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди” дейишади. Террористларнинг портлатишларидан ҳадиксираб халқ иродасини букиш, ўз фуқаролари ҳаракатланишини чеклаб қўйиш, бу қай бир қонун нормаларига тўғри келаркин? Бунингдек бемаъни қарор ва буйруқлар халқнинг, аввало, ҳукуматга, президентга ва айни дамда, ўзига бўлган ишончини ўлдиради, йўққа чиқаради, холос. Нима, юқоридаги каби ахмоқона буйруқни ўйлаб топган мутасаддилар айнан шуни – мамлакатимизни ва унинг президентини обрусизлантиришни олдиларига бош мақсад қилиб қўйишганми?

Бир сўз билан айтганда, Ички ишлар вазири (собиқ) Б. Матлюбов томонидан мамлакатимизнинг асосий қонуни бўлмиш Конституцияга зид равишда 2012 йилнинг 5 май куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тошкент шаҳри ва Тошкент влиоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги №71-сон буйруғи Ўзбекистонда порахўрлик, таъмагирлик, кооррупцияни болалатиш учун доя сифатида хизмат қилади, холос. Бунингдек қоғозбозлик ва таъқиқларни айнан шу мақсадда ўйлаб топишган.

Юқоридаги важларга кўра, мазкур буйруқни бекор қилишингизни ва бунингдек бемани буйруққа имзо чекканларга қонуний чора кўришингизни сўрайман.

Мени турмуш ўртоғимнинг хонадонига, Тошкент шаҳрига доимий рўйхатдан ўтишимда эрким, ҳаракатланиш ҳуқуқларим, шахсий мулкимга даҳл қилаётган тўсиқларни бартараф этилишида амалий кўмак беришингизни ва доимий пропискадан ўтишим учун руҳсат берилишини таъминлашингизни сўрайман.

Зеро, Конституциянинг 92-мoддaсига асосан, “Ўзбекистoн Республикaсининг Президенти: … 1) фуқaрoлaрнинг ҳуқуқлaри вa эркинликлaригa, Кoнститутсия вa қoнунлaргa риoя этилишининг кaфилидир”.

Ислом Абдуғаниевич!

Сиз, Бош Қомусимизнинг 92-моддаси талаблари зиммангизга юклаган масъулиятдан келиб чиққан ҳолда, вазифангизга киришиш чоғингизда: “Ўзбекистoн xaлқигa сaдoқaт билaн xизмaт қилишгa, Республикaнинг Кoнститутсияси вa қoнунлaригa қaтъий риoя етишгa, фуқaрoлaрнинг ҳуқуқлaри вa эркинликлaригa кaфoлaт беришгa, Ўзбекистoн Республикaси Президенти зиммaсигa юклaтилгaн вaзифaлaрни виждoнaн бaжaришгa тaнтaнaли қaсaмёд қилaмaн” дея мамлакат халқи олдида онд ичгансиз.

Бугун ана шу қасамёдга содиқ эканлигингизни исботлашнинг айни мавриди. Сиз бу имкониятдан тўғри фойдаланасиз деган умиддаман.

Менинг важларим ва илтимосимни инобатга олиб, Ўзбекистон фуқароларини таҳқирловчи ИИВнинг бемаъни буйруғини бекор қиласиз ва Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтиш борасида юзага келган бюрократияга чек қўйиб, юзлаб фуқароларни бемаъни саргардонликлардан муқаррар қутқариб қоласиз дея ишониб қоламан.

Оғироёқлигим боис менга асабийлашиш, ортиқча ҳаяжонланиш маън этилганлиги сабабли, мазкур ариза менинг туққан онам, қонуний ишончли вакилим Эшонқулова Малоҳат Худжамовна томонидан менинг талабим, истак-ҳоҳишларим, иродам, қарашларим ва сўзларим асосида тўғри ёзилди ва мен томонимдан ўз истак-иродамга кўра имзоланди.

Илова:
1) Фуқаролик паспортим нусхаси;
2) Никоҳдан ўтганлигим тўғрисидаги гувоҳнома;
3)Турмуш ўртоғим Б. Алимбековнинг паспорт нусхаси;
4)Турмуш ўртоғим Б. Алимбеков номидаги уй-жойнинг кадастр – эгалик ҳуқуқи ҳужжати;
5) Уйнинг давлат нотариал-идора орқали тасдиқланган олди-сотти шартномасидан нусха.

Алимбекова Зарнигор
2016 йил, 25 февраль.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб