Қандай ухлаш керак?

Қандай ухлаш керак?
101 views
29 February 2016 - 20:05

qanday-uhlash-kerak

Маълумки, инсон бош миясидаги «Гипофиз» (Hypophysis-lot.) номли без уйқу вақтида организмнинг ўсиши учун хизмат қиладиган суюқлик ишлаб чиқаради. Инсон уйқуси мазкур безининг фаолият жараёнига қараб, даврларга бўлинади. Ҳар бир давр 90 дақиқа — бир ярим соат давом этади ва бу даврлар расмда кўрсатилганидек, 5 қисм (жараён)га бўлинади.

1) Суюқлик ишлаб чиқаришга ҳозирланиш (Гипофиз безининг уйғониш жараёни), 15-20 дақиқа давом этади.

2) Суюқлик ўтадиган томирларнинг мазкур жараёнга ҳозирланиши (очилиши ва тортилиши), 15-20 дақиқа давом этади.

3) Суюқлик ишлаб чиқарилиш жараёни (даврнинг авж нуқтаси, расмда А нуқта деб келтирилган), 10-15 дақиқа давом этади.

4) Суюқлик ўтадиган томирларнинг ёпилиши, 15-20 дақиқа давом этади.

5) Гипофиз безининг уйқуга кетиши, 15-20 дақиқа давом этади.

Агар кимки, масалан, 6 соат ухлайдиган бўлса, 4 та уйқу даврини босиб ўтган бўлади ва агар ҳар қандай инсон мазкур уйқу даврининг тамоман тугаган жойида (B нуқтада) уйғонадиган бўлса, кун бўйи ўзини уйқуга тўйган, тетик ҳис этади. Агар аксинча, ушбу даврнинг учинчи қисмида, яъни гипофиз безининг суюқлик ишлаб чиқараётган пайтида уйғонадиган бўлса, ҳатто бир сутка ухлаган тақдирда ҳам ўзини уйқуга тўймагандек ҳис қилади ва кун бўйи карахт бўлиб, боши оғрийди.

Олимлар ўтказган тажрибаларга асосан, уйқу даврининг учинчи қисми — суюқлик ишлаб чиқариш жараёнида 99% инсон ҳеч нимани эшитмас экан. Демак, агар биз созлаган будильник вақти, мазкур даврга тўғри келиб қолса, у чалганда ҳеч нарса эшитмаймиз.

Шунга кўра, ухлайдиган вақтимизни 1 ярим соат, 3 соат, 4 ярим соат, 6 соат ёки 7 ярим соат ва ҳоказо шу тартибда, 90 дақиқа (1 ярим соат)дан қўшиб белгиламоғимиз лозим бўлади.

Қўшимча маълумотлар:

— Кундузги уйқу, кечасига қараганда 3 баробар кўп таъсирли бўлади. Яъни, 1 ярим соат ухлаган одам 4 ярим соат ухлагандек бўлади.
— Жуда ҳолдан тойган, аммо ухлашга вақти бўлмаган одам, 20 дақиқа ухлашлик билан баданини тетиклаштириб олиши мумкин. Аммо 20 дақиқадан ошиб кетса, уйқу даврининг кейинги босқичларига ўтиб кетади ва аксинча салбий таъсир қилиши мумкин…

— Ҳеч қачон одатий уйқу вақтингиздан анча олдин ухламанг. Мисол учун, ҳар кун соат 12 да ухлайдиган бўлсангиз, ухлашга соат 10 да ётиб олманг. Чунки, барибир ухлай олмайсиз. Агар вақтлироқ ухлашни одат қилмоқчи бўлсангиз, ҳар доимги уйқу вақтингиздан 30 дан 60 дақиқагача бўлган вақт оралиғида олдинроққа суринг ва бу ҳолни бир ҳафта давомида такрорланг (ҳар ҳафтада фақат бир марта вақтни ўзгартиришингиз мумкин). Шу тариқа аста-секинлик билан вақтлироқ ухлашга одатланасиз.

Илова: юқоридаги маълумотлар тажрибада синалган, тортинмасдан, иккиланмай амалда қўллашингиз мукин.

Манба: maslahatim.uz