Табрик

Табрик
27 views
05 March 2016 - 1:02

2014 Temmüz İstanbul Boğaz Maqsud Begjon ile5 март куни укам Мақсуд Бекжоннинг туғилган куни. Унга хайрли бир умр, ғурбат хаётида сабр ва матонат тилайман.

Бундан 35 йил аввал ёзилиб, Мақсудга аталган бир матнда иккимиз учун “сайёҳга айланган иккита ерли” жумласини ишлатибман.

Бу ҳаёлий жумла бугун ҳақиқатга айланди: бугун бизни ўз ватанимизда бегона сайёҳ қаторига қўшиб қўйишди.

Бунда ҳам бир ҳикмат бор.

Қуйида у ғаройиб матнни ўқинг.

 

БИЗНИНГ ЕРИМИЗ
Мақсудга

Биз шу ерда яшаган эдик.

Бобомники эди шу ҳовуз.

Суви тугаб қолган энди

Хазонлар чирир ҳовуч-ҳовуч.

Гужумлар қуп-қуруқ – қутилган юкдан,

шўрдан оппоқ ҳовузнинг лаби.

Чумчуқлар юрар, сувсизликдан

Қуш бўпқолган балиқлар каби.

Биз юрибмиз-ака ва ука,

Сайёҳга айланган иккита ерли.

1981

Муҳаммад Солиҳ