Йигирма йилда нима ўзгарди?!

Йигирма йилда нима ўзгарди?!
71 views
06 March 2016 - 5:00

uzb-ayollari-blurЙигирма йил олдин, йигитлар қизларга мен сизни севаман деса, қизлар уялиб жавоб бермас эди.

Энди қизлар мен сизни севаман деяпти.

Йигирма йил олдин, аёллар ресторан ёки кафеларга қадам босмас эди, энди оталар чойхонасида уялмай қах-қаха отиб ўтирибди.

Йигирма йил олдин аёллар машина орқа ўриндиғида қимтиниб ўтиришар эди, энди эрларини ёнига ўтиргизиб олиб машинани ўзлари бошқаришябди.

Йигирма йил олдин, аёллар тўйга кетган эрларини “ичиб келмасин-да”, деб хавотир олиб ўтиришарди, энди тўйга бориб ичиб келишябди.

Йигирма йил олдин, аёллар кўчада тўпланиб турган эркаклар олдидан уялиб ўтиб кетишар эди, энди тўпланиб турган эркаклар уялиб ерга қараб туришибди.

Йигирма йил олдин,бошяланг юрган аёлни кўрсак, “бошига бирор нарса ўраб олса бўлмасмикан, замонни кўриб турибдику”, деб айтардик, энди рўмол ўраган аёлни кўрсак “шуни ўрамаса нима бўлар экан, замонни кўриб турибдику”, деяпмиз.

Айб кимда?

Манба: Facebook.com