Ўзбекистонда мудофаа тузилмалари бирлаштирила бошланди

Ўзбекистонда мудофаа тузилмалари бирлаштирила бошланди
21 views
06 March 2016 - 17:34

вазирликларЎзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлар белгиланган вазифасига қарамасдан бошқа қисмлар билан бирлаштирила бошланди, дея хабар беради вазирликдаги манбалар.

“Жумладан, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб, оммавий чиқиш ва ғалаёнларни бостиришга мўлжалланган Мобил операциялар батальонлари (МОБлар) оддий Махсус вазифали отрядлар (СПЕЦНАЗлар) билан бирлаштирилди”, дейди манбалар.

Уларнинг айтишича, бунга молиявий ва моддий таъминот билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб бўлмоқда. “Шу сабабдан, ҳаттоки шататларнинг қисқартириш ишлари бошлаб юборилган. Қисқартиришга номзодлар қаторида биринчи бўлиб пенсия ёшига етган ҳарбийлар турибди. Уларни ими-жимида қисқартириб юборишса, ҳам вазирлик ва ҳукумат ҳам маошдан, ҳам кейинчалик катта миқдордаги пенсия тўловларидан қутулади”, дейди вазирликдаги манбалар.

Охирги икки йил давомида Россия ва Қозоғистонда АҚШ доллари нарҳининг кескин кўтарилиб кетиши натижасида ўзбекистонлик ишчилар ўз ватанига юбораётган пуллар миқдори ҳам кескин камайиб кетган эди. Асосан шу пуллар ҳисобидан кун кечираётган “зато тинчилик!”чиларнинг иқтисодиёти ўз ҳарбийларини маош ва пенсия билан таъминлашга ҳам қурби етмай қолган кўринади.

ЎХҲ ахборот бўлими