Ўзини отиб ташлаган МХХ офицери ишининг сўнгги тафсилотлари

Ўзини отиб ташлаган МХХ офицери ишининг сўнгги тафсилотлари
51 views
09 March 2016 - 22:48

samoubiystvoАввалги хабарларимиздан бирида МХХнинг юқори рутубатли офицери ўзини отиб ташлагани ҳақида маълумот берган эдик.

Ушбу хабар бўйича Тошкентдан келган сўнгги хабарларга кўра Матбуотчилар ва Сайилгоҳ кўчалари оралиғида жойлашган МХХ марказий бинонинг бир қисми (асосий қисми) жойлашган, иккинчи қисми эса, А.Қодирий кўчасида жойлашган. Шу иккинчи бинода хизмат қилган юқори рутубатли  МХХ зобити, Республика хизматнинг моддий таъминот бошқармаси (моддий таъминот ишлар бошқармаси) раҳбари ўз жонига қасд қилган, зобитнинг миллати рус бўлган.

Маълумотларга кўра, ўз мансабини суистъмол қилиб, давлатнинг катта маблағини ноқонуний равишда ўзлаштирган ва йирик молиявий жиноятга қўл урган. МХХнинг айрим ходимларининг маълумотига кўра, юқори мартабали зобит ўз жонига қасд қилиниши ундан ҳам юқори турувчи зобит томонидан буюрилганлиги ва агар, ўз жонига қасд қилмаса, барча қилган жиноятлари очилиши мумкинлиги уқтирилгани айтилади.

Биз ушбу маълумотларга янада аниқлик киритиб, хабарни тўлдириб борамиз. Кузатиб боринг.

ЎХҲ хабарлар бўлими