Миссия бажарилди: Россия Суриядаги амалиётларини тўхтатмоқда

Миссия бажарилди: Россия Суриядаги амалиётларини тўхтатмоқда
29 views
13 March 2016 - 11:18

1457799453_2Тез орада Россия ҳарбий кучлари Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетилади – Сурия араб республикаси президентининг илтимосига кўра ўтган йилнинг 30 сентябр кунидан бошланган ҳарбий амалиёт ўз якунига яқинлашмоқда. 5 йилдан буён тартибсизликлар давом қилиб келаётган ушбу мамлакатда ҳолатни изга солиш учун Росия Федерацияси бор кучини ишга солди.

Матбуот агентликларининг хабар беришича, шу кунлар ичида Россия ўз ҳарбий қўшинларини Сурия ҳудудидан олиб чиқиб кетишни бошлайди. Ушбу қадамни қўйиш учун барча шарт-шароитлар тўғри келган, дея хабар берилади.

Яъни, Башар Асаднинг ҳукумат қўшинлари ва мухолифат кучлари ўртасидаги сулҳ имзоланиши, Россия Федерацияси ва АҚШ ўртасидаги 27 феврал кунги келишуви, Сурия ҳарбий қўшинларининг муваффақиятли юришлари ва аввал “Ислом давлати” ва “Жабхат ан-Нусра” лик террористлар назоратида бўлган ҳудудларнинг асосий қисмини ҳукумат бошқарувига қайтарилиши.

Шундай қилиб, рус ҳарбий қўшинларининг ҳарбий амалиёти мақсади бажарилган ва Россия яқин кунларда Суриядан ўз ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлайди.

ЎХҲ хабарлар бўлими