Эрон нефт қазиб олишни суткасига 4 миллион баррелга етганидагина, тўхтатишга рози бўлади

Эрон нефт қазиб олишни суткасига 4 миллион баррелга етганидагина, тўхтатишга рози бўлади
63 views
13 March 2016 - 19:08

thumb_20160313025850704Эрон Нефт Вазири Бижан Зангане, мамлакат нефт қазиб олишни тўхтатиб туришни, фақатгина суткасига 4 миллион баррел қазиб чиқаришни бошлагандан сўнггина қўллаб қувватлашини эълон қилди.

“Нефт қазиб қичаришни тўхтатиб туриш борасида мен ўз фикримни айтиб ўтган эдим. Ҳозир яна айтаман, биз суткасига нефт қазиб чиқаришни 4 миллион баррелга етқазмагунимизга қадар бизни тинч қўйишлари лозим”, – дея таъкидлаган Зангане.

Унинг айтишича, ишлаб чиқариш ушбу кўрсатгичга етганда, Эрон Россия ва Саудия Арабистони билан ҳамкорликни бошлайди.

ЎХҲ хабарлар бўлими