Алмазбек Атамбаев: Агарда бизга ҳаво Тошкент орқали ўтганида, уни ҳам кесиб қўйишар эди

Алмазбек Атамбаев: Агарда бизга ҳаво Тошкент орқали ўтганида, уни ҳам кесиб қўйишар эди
84 views
25 March 2016 - 11:17

1023576272Ункур-Тоонинг Ўзбекистонга ўтгани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу ҳақда 24 март куни журналистлар билан суҳбатида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев айтиб ўтди.

“Ҳукуматнинг яна бир шундай станция қуриш ҳақидаги қарори жуда ҳам тўғри, чунки ҳудуд баҳсли ва албатта бу ерда музокоралар бўлади. Ўзбекистон ҳукумати Чаласарт ҳудудига ўз ҳарбий транспортини киритди, агарда бошқа ҳудудга ҳам киритишсачи? Тоғда жойлашган станциядан 150 минг киши сигнал олади ва телевизор кўради, уяли алоқа телефони орқали гаплашишади. Ўзини асраганни Худо асрайди. Қўшниларимизнинг муносабатларини кўраяпмиз, газни ўчиришди. Ҳозир мен очиқ айтмоқчиман, мен Ўзбекистон ҳукуматига, Қирғизистонда халқ “агарда бизга ҳаво Тошкент орқали ўтганида, уни ҳам кесиб қўйишар эди” –деб айтаяпти, – дедим. Қўшнилар билан бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмайди. Қолаверса қирғизлар кучдан қўрқиб тиз чўкадиганлардан эмас. Лекин, албатта сабр қилиш керак. Ахир бошқа баҳсли ҳудудларда биз хатто йўллар қураяпмику”, – деди у.

Аммо, А.Атамбаевнинг фикрича, Ункур-Тоо борасида бундай хабар тарқалишида ҳукуматнинг хатоси бор.

“Ҳукуматнинг айби бор. Улар дарров очиқчасига ҳаммасини айтиши ва тушунтириши керак эди. Бизнинг халқимизга, қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар доим ҳақиқатни айтиш керак”,- деди у.

Шунингдек А.Атамбаев Қирғизистон мамлакатни газ ва электр энергияси билан таъминлашда мустақилликга эриша бошлаганини ҳам айтиб ўтди.

“Биз бошқа давлатга қарам бўлишимиз керак эмас. “Қирғизгаз”ни “Газпром”га сотганимизда ҳар хил қичқириқлар бўлган эди. Ўшанда Келдибеков у сотиб олиши кераклигини айтиб чиқган эди. Биз аввал Ўзбекистондан ҳозиргидан кўра 100 АҚШ долларига қимматроқ нархда газни сотиб олаётган эдик. Лекин ҳаммаси эсдан чиқди. Ва аввал юқори лавозимда ишлаган шахслар, мана Османакун ёзди, бизга газ бериладими ёки йўқ деган ўйлов билан, аввал ҳукуматдагилар кечалари билан ухламай чиқишган. Энди эса қани “Газпром”га газни кесишга ҳаракат қилиб кўришсинчи. Қани уруниб кўришсин. Биз қўшниларимиз қўлларидаги барча тизгинларни йўқга чиқараяпмиз. Агарда биз доирадан чиқиб олсак, шунда биз қишда чироқни ўчиришимиз, сувни тўхтатишимиз мумкин, лекин биз бундай йўлларга юрмаймиз, чунки қўшниларга яхши муносабатда бўлиш керак”,- деди Атамбаев.

ЎХҲ хабарлар бўлими