Айланма йўлларга юзланмагай мард

Айланма йўлларга юзланмагай мард
88 views
27 March 2016 - 4:00

uzb15

Дўстлик

Агар менга дўст бўлмоқчи бўлсанг,
онт ич –
худди Худога дўст бўлган каби.
Мен ҳам дўст бўлганимдек сенга
онт ичиб
Худога дўст бўлган каби.

Боқий эмас, зотан
Худодан ўзгага дўстлик.

*****

Йўл

Марднинг йўли битта –
Тўғри ва ўткир.
Айланма йўлларга юзланмагай мард.
Йўли ҳам, юзи ҳам миллион хил бўлган
Номардга ҳеч қачон тизланмагай мард.

Зотан, Оллоҳ – Бирдир, ягона Бордир,
Шерикдан холидир, покдир мутлақо.
Демак, битта йўлдан юрмаслик ордир,
Минг хил йўлдан юриш – оқланмас асло!

*****

Қачон

Қалбинг – муаллақдир. Қалбинг – шикаста.
Яранг – оғир. Мени оғритар оғир.
Кўзларимни кўзёш вабодай босди –
Бу не халокатдур! Не қабоҳатдир –
Сен ўзингни танимаяпсан!

Қулдай муте қадам отасан олдга,
Ортингда – иложсиз арвоҳлар титрар.
Сенинг жойинг уйларнинг бурчаги эмас,
Зиндонлар эмасдир!
Тоғлардир! Қирлардир!
Сен ўзингни танимаяпсан!

Шерман деганларни қафасда кўрдик,
Филман деганларни ўйинда кўрдик.
Сен эса қафасга бўйсунмас,
Ўйинларга сиғмас бўрисан!
Сен ўзингни танимаяпсан!

Сабр билан ўтар умрим.
Сабр билан қоним қайнайди –
Жавоб бер менга –
Қачон уйғонасан!
Уйғон, ахир…
Сен ўзингни танимаяпсан!

*****

Гўрўғли