Янос Папантониу: Туркия дунёнинг қолган қисмидан қўрқмайдиган бир мамлакатдир

Янос Папантониу: Туркия дунёнинг қолган қисмидан қўрқмайдиган бир мамлакатдир
71 views
27 March 2016 - 14:10

116papantwniou1382871051Швециянинг собиқ Бош вазири Фредрик Райнфельдт, Улудағ Иқтисодий Саммитида MAP-Turkuaz Гуруҳи Директорлар Кенгаши раиси Эркут Южеўғли бошқариб борган “Янги дунё тартиби ва келажак” номли йиғилишда нутқ сўзлади.

Райнфельдт, Қўшма Қиролликнинг Европа Иттифоқида қолишини ҳам Европа ва ҳамда Англия учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

Агарда Қўшма Қироллик Европа Иттифоқидан чиқишни авфзал кўрса, катта эҳтимол билан Шотландиянинг ҳам Қўшма Қиролликдан ажралиб чиқиши эҳтимолини таъкидлаган Райнфельдт, шундай деди:

“Бу ҳолда биз жуда мураккаб бир вазиятга дуч келамиз. Қўшма Қироллик Европа Иттифоқидан чиқмоқчи, Шотландия эса Қўшма Қиролликдан ажралмоқчи каби бир вазиятга дуч келишимиз мумкин. Масалан Каталониянинг Испаниядан ажралиши каби вазият билан ҳам дуч келишимиз мумкин. Бу барча ажралишлар аслида Европа Иттифоқининг ҳам парчаланишига олиб келар.  Лекин агарда Европа Иттифоқи парчаланса у ҳолда жуда жиддий бир миллатчилик муаммоси билан юзма-юз қоламиз.”

“Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолигини қўллаб қувватлайман”

Юнонистоннинг собиқ Иқтисодиёт ва Молия вазири Янос Папантониу, Юнонистон Туркиянинг тўлиқ аъзолигига нисбатан жудда жиддий қаршилик қилсада, ўзининг Туркия иттифоқнинг тўлиқ аъзоси бўлишини қўллаб қувватлашини таъкидлади.

Туркиянинг ислоҳотларни давом эттириши кераклигини таъкидлаган Папантониу, қуйидагича нутқ қилди:

“Туркиянинг эркин ислоҳотларини давом этиши, рақобатни, иқтисодни барқарор қўллаб қувватлаши, дунё миқёсида кучли бир ўйинчи эканлигини англатади. Дунёнинг қолган қисмидан қўрқмайдиган бир мамлакат. Ёш ва динамик аҳолиси бор. Юқори даражали ёрқин тадбиркорлар соҳибисиз. Геосиёсий жойлашувингизни ҳам ўйлайдиган бўлсангиз глобал иқтисодиётда муваффақиятли бўлишингиз учун барча заруриятни ўша ернинг ўзидан топишингиз мумкин аслида.”

“Менинг фикримча ривожланиб бораётган бир супер кучсиз”

Папантоноу, Туркиянинг ривожланаётган, муваффақиятли иқтисодиётга эга эканлигини таъкидлаб, “Аслида ривожланаётган бир супер куч бўлиб бораяпсиз деб ўйлайман”, деди.

ЎХҲ хабарлар бўлими