Баҳор, кечир мени

Баҳор, кечир мени
32 views
30 March 2016 - 5:00

64803_450824148337867_1382671145_n

Кечир, баҳор

Баҳор, кечир мени. Келибсан –
Қадамларинг зийнат. Қўлларингда гул.
Аммо ташрифингни сезмай қолибман.

Балки сўзларимдан сезарсан кибр,
Зулм уйғотган бу кибр учун кечир.

Кўзларим – Ватаннинг ажинларида,
Қалбимда кезади юртимнинг оҳи,
Қулоғим тўлдирган эди-да ғами…
Шунинг чун кўрмабман гўзаллигингни,
Шунинг чун эшитмай қолдим қадаминг.

 

Душман

Душман деб билдим золимни, хоинни,
Ўйладим: “Мен қафасдаги қушман”.
Шу онда кўрсатиб асл жойимни –
Ичимдан чиқиб келди энг ёвуз душман.

*****

Тўсиқ

Кўрдим – ибодат чун тўсилди йўлим,
Йиқилдим, туролмай овора, ҳалак.
менга керак энди
гуноҳларни
курайдиган курак.

*****

8-март

Сенинг латофатинг йўқолган десам,
Уйғонмасин менга юрагинг ранжи.
Кечир, мени, афв эт, мушфиқ, мунисам –
Қадрингни юксалтган эди паранжи.

Сен уни қуллик деб ўйладинг, зотан,
Унутдинг – асл эрк ҳаё қўлида.
Бугун ўзлигингни тополмай хаста –
Сарсон кезаяпсан қуллиқ йўлида…

*****

Гўрўғли