Олмония Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон ҳукумати олдида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарди

Олмония Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон ҳукумати олдида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарди
62 views
31 March 2016 - 1:13

shteinkamОлмония Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон ҳукуматини инсон ҳуқуқларига риоя қилишга чақирди. Ўзининг 30 март кунги Тошкентга сафари давомида у мамлакат ҳукуматига “инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятни яхшилаш йўлига қадам қўйиш”и ҳақида мурожаат қилган. Олмон вазири сафари бошида Ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комилов билан учрашган.

Хабарларга кўра, суҳбат давомида Штайнмайер Тошкент томонидан қатор бюрократик муаммоларни бартараф қилиниши лозимлигини айтиб ўтган. Олмония Ташқи ишлар вазири, Берлин Ўзбекистондаги ички сиёсий вазият борасида “очиқ диолог” тарафдори эканлигини таъкидлаган. Шунингдек Ўзбеккистон оммавий ахборот воситалари Штайнмайер ташрифини таҳлил қилар эканлар, унинг республика ҳукумати олдида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масаласини кўтаргани ҳақида оғиз очишмади.

Штайнмайер Ўрта Осиё минтақасини стратегик муҳим дея баҳолади. Унинг айтишича, бу ерда Берлин учун бефарқ бўлмаган “катта иқтисодий имкониятлар” билан бир қаторда, “муҳим барқарорлик хавфи” ҳам мавжуддир.

Шунингдек Олмония Ташқи ишлар вазири мамлакат ҳукумати билан терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш ҳақида ҳам суҳбатлашган. Ўзбекистондан сўнг Франк-Вальтер Штайнмайер Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюриши режалаштирилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими