Билдирув

Билдирув
29 views
31 March 2016 - 21:40

Бугун сайтимизда таҳририятга Малоҳат Эшонқулова номи билан келган бир мактубни “Ҳеч бир чора қолдиришмаяпти-ку!” деган сарлавҳада чоп этган эдик.

Кейинчалик бу мактуб Малоҳат Эшонкуловадан эмас, номаълум манбадан келганлиги учун саҳифамиздан олиб ташладик.

Сайт масъуллари тарафидан йўл қўйилган бундай қўпол хато учун таҳририят мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловага ўз узрини билдиради.

ЎХҲ таҳририяти