Ўзбекистон МХХси учун Қирғизистон “хон дарвозами”?

Ўзбекистон МХХси учун Қирғизистон “хон дарвозами”?
126 views
01 April 2016 - 5:00

mxxЎрта Осиё давлатлари мустақилликни қўлга киритганидан сўнг, ўз чегараларини мустаҳкамлай бошлагани ортидан, давлатлар орасида ўзаро ишонч ришталари ҳам узила бошлади.

Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон аҳолиси асрлар бўйи бир-бирига қиз олиб, беришиб, қуда-анда бўлгани бир зумда уларни ҳар тарафга тарқатиб юборди.

Марказий Осиёнинг юраги ҳисобланмиш Ўзбекистон билан боғлиқ қатор ришталар, кейинчалик аста-секин узила бошлади. Бу табиийки, халқнинг хохиши билан эмас, балки ўзбек ҳукуматининг ўйлаб топган “Экстремизм ва терроризм” бахонаси асосида узила бошлади.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритган илк кунлариданоқ, эркин фикрловчи, мустақил давлат арбобларини, сиёсатчи, диний олимларни қамаб, қатағон қилиб, қамаш билан халққа уларни “душман” сифатида кўрасата бошлади. Аслида, Ўзбекистон тубланиши ва ривожланиши учун айнан шу инсонлар хизмат қилган эди.

Ўз давлатида тахдид остида қолган инсонлар қўшни давлатларга, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳудудларига ўтиб, қийин аҳволда яшашга мажбур бўлганлар. Улар ўзга юртда бўлсаларда, она юртидаги ҳар бир жараёнга бефарқ эмас эдилар ва қачонлардур албатта ўз диёрларига қайтиб, осойишталикда яшашликни орзу қилардилар.

Ўзбекистон ҳавфсизлик идоралари, нафақат қўшни давлатлардаги ўз фуқароларини таъқиб эта бошлади, балки қўшни давлат фуқароларини ҳам ноқонуний ўз ҳудудларига олиб ўтиб, уларни турли хил сохта айбловлар билан узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм этдилар.

Фарғона водийсидаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, қўшни Қирғизистонинг Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари билан чеклашади. Бу ҳудудларда Ўзбекистон МХХ ходимлари ўзларини эркин хис қилиб, кезиб юришлари ҳеч кимга сир эмас.

1999 йилнинг 16 февралида Тошкентдаги “сахналаштирилган” портлашлар ортидан Ўш шаҳри ҳудудидан бир нечта ўзбеклар Ўзбекистонда экстремизмда айбланиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига хукм этилган. Уларнинг айримларининг жасади уйларига келган бўлса, кўплари ҳали ҳануз қамоқда ўз жазоларини ўтамоқдалар.

2000 йилда Ўш шаҳридан ўз устахонасидан Қирғизистон СНБсининг Ўш вилояти бўлими ходими кўмагида Ўзбекистон МХХ ходимлари тарафидан ўғирлаб кетилган Хамидулло Омонов эса, диний айбловлар билан узоқ муддатга қамалиб, бир неча маротаба жазо муддати узайтирилган ва 2014 йилнинг баҳорида, қамоқда “юрак ҳуружидан” вафот этган. Бу ҳақда яқинларига хабар берилмасдан, жасади ўрис қабристонига кўмилиб юборилган.

2005 йилнинг 13 майида Андижонда юз берган исён, ҳукумат кучлари тарафидан тинч аҳолига нисбатан қилинган қатағон ортидан, Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига 500дан ошиқ одам қочқин сифатида ўтишга мажбур бўлганлар ва қарийб 1 ой давомида чодирларда, ночор аҳволда жон сақлаганлар. Кейинчалик улар БМТнинг “Қочқинлар Қўмитаси” кўмагида Овропа давлатлари ва АҚШга йўл олганлар.

Бу орада Ўзбекистон ҳукумати қочқинларнинг давлатда қолган яқинларига тазийқ ўтказиш билан, бир нечтасини алдов йўли билан ўз давлатига чақиртиришга эришганлар ва уларни ҳам сохта айбловлар билан қамаган.

Шунингдек, Ўзбекистон МХХ ходимлари қўшни давлат ҳудудида эркин юриб, ўз юртини тазийқлар туфайли тарк этишга мажбур бўлган фуқароларини қирғиз ҳамкасблари кўмагида ноқонуний, яширин ўғирлаб кетишга мувофақ бўлганлар.

2006 йилнинг 6 август куни Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида жойлашган “Ас-Сарахсий” масжиди имоми Мухаммадрофиқ Комолов, Ўзбекистон-Қирғизистон ҳавфсизлик хизматлари биргаликда ўтказган махсус амалиёт чоғида отиб ўлдирилади.

2007 йилнинг 26 сентябрь куни, 1995 йилда Тошкентдан Москавага учаётган пайтда самолёт зинасидан Ўзбекистон МХХ ходимлари тарафидан номаълум тарафга олиб кетилган ва ўша кундан дараксиз йўқолган Андижонлик диний олим Абдували Мирзаевнинг ўғли Абдулқуддус Мирзаев онаси ва ўғли билан автоҳалокатда вафот этади.

Орадан кўп ўтамай, ўша йилнинг 24 октябрь куни Ўшлик таниқли журналист Алишер Соипов, ўзи таъсис этган “Сиёсат” газетасининг офиси олдида отиб кетилади. Алишер ўзининг мақолаларида Ўзбекистондаги ноҳақликларни ёритиб келган.

Бу Ўзбекистон МХХси тарафидан Қирғизистон ҳудудида амалга оширилган қотилликларнинг маълум бўлганларидир холос. Номаълум қотилликлар яна қанча эканлиги эса мавҳум.

Қирғизистон ҳавфсизлик хизматлари ўз ҳудудида Ўзбекистон МХХи ходимларининг эркин ҳаракат қилишларига изн бераётгани, бу давлатнинг ортиқча демократиялашганими ёки кучсиз эканлигидан далолатми?

ЎХҲ ахборот бўлими