Тошкент метросида ҳушёрлик ва чақимчиликка чақирувчи янги плакатлар илинмоқда

Тошкент метросида ҳушёрлик ва чақимчиликка чақирувчи янги плакатлар илинмоқда
21 views
01 April 2016 - 6:00

Ўзбекистонда республика қонунчилик билан кафолатланган сўз эркинлиги террористик актга тенглаштирилди. Бу ҳақда Тошкент метросида янги илинаётган плакатлар гувоҳлик беради. Аввалги мавҳум ҳушёрликка чақирувчи плакатлардан фарқли ўлароқ янги матнда йўловчилар очиқчасига чақимчилик қилишга таклиф қилинмоқда.

Метро вагонлари эшиги устларида илиб қўйилган камтарона плакатларда “Ҳурматли йўловчилар! Жамоат транспорти салонида, оралиқ ва охирги бекатларда, аҳоли гавжум бўлган ва кўп тўпланадиган жойларда одамлар томонидан давлатимиз сиёсатига қарши сўзлар, террористик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш ниятида юрган шахслар тўғрисидаги гаплар ва бошқа ғаразли ташвиқотлар юритилганда, қолдириб кетилган шубҳали буюмлар аниқланганда ва шунга гумон қилинганда бу ҳақда зудлик билан қуйидаги ишонч телефонларига хабар беришингизни сўраймиз”, – деб ёзиб қўйилган.

1 (4)Матн остида Тошкент шаҳар ИИБ, Тошкент шаҳар ЙҲХБ ва “Тошшаҳартрансхизмат” АК ларнинг телефон рақамлари кўрсатилган.

Ушбу эълонлар ҳозирча фақатгина ўзбек тилида ва асосан метрополитеннинг Ўзбекистон йўли кассалари олдида ва вагонларда жойлаштирилган. Метрополитеннинг Чилонзор йўлида эса ҳозирча ушбу эълонлар оддий оқ қоғозга чоп этилган кўринишда учрайди халос.160401111716_uzbek_warning_tashkent_640x360_socialmedia_nocredit

Эслатиб ўтамиз 2011 йил бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан Тошкент метрополитенидан барча рекламалар олиб ташланиб, улар ўрнида эса огоҳликка чақирувчи агитацион плакатлар пайдо бўлган эди. Шу билан бир вақтда бекатлардаги реклама роликлари ва мусиқий клиплар номийиш қилинадиган плазма панеллари ҳам олиб ташланган ёки ўчириб қўйилган эди. Натижада Тошкент метрополитени катта даромад манбаидан ажраганди.

2 (1)2013 йил Тошкент метрополитенида хавфссизликни таъминловчи батальон бошлиғи Руслан Ирназаров ушбу ўзгаришларга изоҳ бериб, журналистларга реклама йўловчиларни чалғитишини айтган эди. “Йўловчилар рекламаларга чалғиб қолиб, кимдир ёнида сумкасини қолдириб кетишини ёки бошқа йўловчилардан кимдир ўзини жуда ғалати тутаётганини сезмай қолиши мумкин. Шунинг учун, уларнинг хавфсизлиги кўп ҳолларда ўзларининг қўлларида эканлигини йўловчиларга эслатиш, ҳамда фуқароларни огоҳлик ва эҳтиёткорликка чақириш мақсадида метродан барча рекламалар олиб ташланди”, – деди у.

2014 йилда реклама чекланган миқдорда метрога қайтарилди, аммо огоҳликка чақирувчи плакатлар ҳозирча ўз ўрнида қолмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими