Асад сургун қилинади!

Асад сургун қилинади!
127 views
01 April 2016 - 15:41

bashar-alassad-june-3-electionsХавфсизлик кенгашининг бир дипломати берган маълумотга кўра Керри бир неча Араб мамлакатларига Россия билан баъзи масалаларда келишувга келинганини айтган. Бу хабарда Суриянинг келажагида Асадга ўрин йўқлиги кафолати бериларкан “қўли қонга беланган” лидернинг номи очиқланмаган учунчи бир мамлакатга чиқариб юборилиши таъкидланган.

Санага аниқлик киритилмаган

Марказий офиси Лондонда жойлашган Ал-ҳаёт журнали томондан олинган маълумотларга кўра АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри Асаднинг вазифасидан четлатилиши борасида аниқ бир санани айтмаган. Керрининг ўз мамлакати Россия билан амалга оширган бу келишувнинг “аниқ ва равшан” маълумот эканлигини таъкидлар экан: “Асад, охир-оқибат учинчи бир давлатга сургун қилинади”- деган.

Конституцияда ўзгаришлар

АҚШ ва Россиянинг Сурия борасидаги келишувда яна бир масала конституция бўлди. Бунга кўра энг кечи билан Август ойида мавжуд конституцияга ўзгартириш киритилиб, янги қонунлар тасдиқлаш ҳақида келишиб олишган.

Аъзолар “Уруш тугатилсин” деди

Бошқа тарафдан дипломат ўз сўзларида, Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг “тинч аҳоли қирғини”ни тезда тугатилиши ва гуманитар ёрдамларнинг Суриянинг ҳар нуқтасига киритилишини талаб қилаётганини, таъкидлаган.

Келажак ҳукуматда Асадга ўрин йўқ

Ўтган хафталарда Асаднинг Россия телевидениесига берган репортажида ўзининг курсисини топширишини фақатгина эски конституциядан янги бир конституцияга ўтиш билан амалга оширилишини баён қилган эди. Асад бу хабарида давлат раҳбарлигини тарк этмаслик ниятини такрорлаган бўлсада, АҚШ ҳам, БМТ ҳам ва албатта мухолифлар ҳам ҳеч бир шаклда Асаднинг қолишини исташмаяпти. Россия қанчалик Асадни қўллаб-қувватласа ҳам, айниқса иқтисодий тарафдан қийин кунларни бошдан кечираётган бир вақтда Ғарб билан тўқнашишни истамаслиги учун бу масаладаги фикридан воз кечишга мажбурдир. Сурия мухолифати Олий қўмитаси раиси Асад Зоубий, “Асаднинг бир соат ҳам қолиши мумкин эмаслигини”, таъкидлаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими