Фармацевтика мафиялари миллиардлаб фойда кўришмоқда

Фармацевтика мафиялари миллиардлаб фойда кўришмоқда
116 views
06 April 2016 - 12:21

original.27219Дунёда таниқли бўлган холестерин бўйича мутахассис Филипп Эйвен, “ёмон холестерин”нинг фармацевтика саноати томонидан ўйлаб топилган бир ёлғон эканлигини баён қилди. У Фармацевтика компанияларининг сўнгги 15 йилда “холестерин ёлғони” ёрдамида 300 миллиард доллари миқдорида фойда кўрганини айтди.

“Холестерин биз ўйлагандек ўлдурувчи эмас, томирларни тиқилтирмайди”, “Ёмон холестерин дори саноати ўйлаб топган бир ёлғон”.

Ушбу сўзлар Франция ва дунёнинг энг таниқли холестерин бўйича мутахассисларидан бири бўлган профессор Филипп Эйвенга оид.

Эйвеннинг 21 февралда Францияда сотувга чиқган “Холестерин ҳақида ҳақиқат” номли китоби ҳозирда катта бир муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Эйвен ўз китобида, холестерин умуман биз ўйлаган каби инсон соғлиги учун зарарли эмаслигини, томирларни тиқилтирмаслигини, ирсий ва ҳаддан ташқари бўлганлардан ташқари албатта, ўлимга сабаб бўлмаслигини ва аксинча вужуд учун қатъиян зарур эканлигини таъкидлайди.

“Ёмон холестерин” тушунчаси мавжуд эмас

Француз профессори ёмон холестерин деган бир тушунча йўқлигини айтади. Унга кўра, ёмон холестерин фармацевтика саноати томонидан ўйлаб топилган ёлғондан бошқа бир нарса эмас.

Профессор Эйвен холестерин миқдорини камайтириш учун қўлланиладиган ва статин дея танилган дориларнинг  вужуд учун зарур бўлган холестерин ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилишини ва шу сабабдан юқори дозада қабул қилиниши оқибатида организм учун салбий оқибатларни юзага келитиришини айтади.

“Фармацевтика компанияларига хизмат қилишмоқда”

Катта фармацевтик фирмалари ва лабораторияларини холестерин борасида ёлғон сўзлашда айблаган профессор Эйвен, холестерин миқдорини камайтирувчи дорилар ёрдамида фармацевтика саноати сўнгги 15 йил мобайнида 300 миллиард доллар ишлаганини айтади. Француз мутахассиси, холестериннинг зарари ҳақидаги илмий мақолаларга муаллифлик қилган олимларнинг ҳам “фармацевтика саноати фойдасига ишлашларини” таъкидлайди.

“Бу одам ё ақлдан озган ёки…”

Профессор Эйвеннинг бу баёнотини ўз муқовасида эълон қилган Франциянинг “Le Nouvel Observateur” газетаси, мавзу ҳақида “Бу одам ё ақлдан озган ёки бутун фармацевтика тарихида энг катта ташхис хатосига дуч келдик” деган сарлавҳа билан мақола чоп қилди.

Тарихда Франциянинг энг таниқли тиббиёт факултети сифатида маълум бўлган Неккерда йиллар давомида деканлик қилган профессор Эйвен, ҳозирда Неккер тиббиёт институтининг рахбари.

“Холестерин скептиклари”

Холестериннинг соғлиқга зарарли эмаслиги борасидаги фикрлар фақатгина профессор Эйвен тарафдан эмас балки дунё миқёсида фармацевтика саноати билан алоқаси бўлмаган кўп сонли олимлар томонидан ҳам таъкидланиб келган. Ушбу олимлар 2002 йилда дунё бўйлаб тармоқларга эга “Холестерин скептиклари” номли ташкилотни ташкил қилишган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими