Бош шифокорнинг иқтисодий жиноятлари

Бош шифокорнинг иқтисодий жиноятлари
23 views
06 April 2016 - 14:02

05-56123eae79981-glavvrach_i_glavbuh_zheleznodorozhnoj_bolnitsy_nazДаставвал, Бош шифокорнинг қотиллиги (http://uzxalqharakati.com/archives/32343) номи остида мақола чоп этилган эди. Энди, мақоланинг қолиб кетган бўшлиқларни тўлдириш мақсадида келиб тушган қўшимча маълумотларни умумлаштирган тарзда давом эттиришга аҳд қилинди. Чоп этилган матндан кўзланган мақсад кимнидир обрўсизлантириш ёки эгаллаб турган амалидан четлаштириш эмас, балки жамият аъзоларининг саломатлигига ҳамда ҳуқуқларига хавф солаётган нопок иллатларни очиб беришдан иборат. Бундай хунрезликларни оммага ошкор қилиш орқали фуқаролик ва одамийлик бурчи сифатида қилинган бир кичик амал мақсадида қўл урилди.

Шундай қилиб, Тошкент вилояти Эндокринология диспансери Бош шифокори Г.Т.Хидирова ўзи ҳақидаги ҳақиқатни интернет орқали билганидан кейин қўл остидаги ҳар бир шифокорни индивидуал тарзда олдига чақиртириб, унга нисбатан қилинган муносабатни ўрганишга ҳаракат қилади. Лекин ҳеч бир шифокор ўз иш жойидан ажралишини истамаган ҳолда Бош шифокорга очиқ қарши чиқа олмади ва қайд этилган маълумотларга муносабат билдирилмади. Г.Т. Хидирова ҳар бир сўзида эзгуликни мадҳ этади, амали фитна, ўғрилик ва қабиҳликдан иборат. Айтилган жумлани исботи сифатида баъзи далилларни келтириб ўтиш жоиз деп, топилди. Масалан, Тошкент вилояти Эндокринология диспансерига ҳамширалик лавозими учун Арзикулова Назокатхондан 0,25 ставка асосида ишга қабул қилганлиги учун 500 минг сўм пора ундиради. Ишга қабул қилинувчи ўрта тиббий ходим (ҳамшира) иқтисодий жиҳатдан қийналиб юрганлиги боис, пулни топиш учун бир нечта ходимлардан қарз сўраб юришга мажбур бўлади. Ҳозирги кунда мазкур касалхонанинг ҳамширалар даромад солиғини қўшмаган ҳолда, қўлига тегадиган ойлиги 250000-350000 сўмни ташкил этади (Ушбу ойлик маоши АҚШ валютасининг қора бозор қийматида ҳисоблаб чиқиладиган бўлса, 38-54$ ни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган АҚШ валютасига кўра, 86-121$ ни ташкил этади. Бироқ, Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ валютасини эркин сотиб олиш ёки сотиш имконияти мавжуд эмас). Яна бир ўрта тиббий ходим Миркузиева Камоладан (ҳамшира) дикретдан қайтиб ишга чиқиш учун Бош шифокор 500000 сўм пора олади.

Шунингдек касалхонадаги кўз шифокор ҳамшираси Абдурасулова Гулсарани ноқонуний тарзда ҳамширалик лавозимидан санитарка лавозимига тушуриб қўйган. Бу ҳам етмагандек, ҳамширалик фаолияти давомида олинган ойлик маошларини қайтариб берилишини Бош шифокор қаътий талаб қилмоқда. Шунга ўхшаш ҳолат касалхонанинг умумий эндокринология бўлими ҳамшираси Тошпўлатова Мафтунанинг хомиладор бўлишига қарамасдан ҳамширалик лавозимидан санитарка лавозимига асосиз ўтказади ва ундан ҳам ҳамширалик даврида тўлаб келинган ойлик маошини давлатга қайтариб беришига мажбурлайди. Бундан ташқари, ўзи иш фаолиятини дўқ-пўписа, қўрқитиш, туҳмат асосида қурган Бош шифокор Г.Т.Хидирова давлат томонидан ажратилган мол мулкини ўмариш технологиясини мунтазам равишда амалга оширади. Масалан, ходимларни моддий рағбатлантириш борасида касалхонанинг фидойи шифокор ва ҳамшираларига берилиши лозим. Лекин, бу шифохонада рағбат Бош шифокорга ҳайрихох бўлган ходимларга берилиб, сўнг пластик карточкага тушган пул Бош шифокор томонидан қайтариб олинади. Рағбат олиб, Бош шифокорга қайтарилган ходимларнинг рўйхати: Тўрабаева Шахноза (жияни); омбор мудири Мирвалиева (синглиси); Сиддиқова Адиба; Пилтабаев Мухтор; Бегматова Иқбол; Исмоилова Раънолардан иборат.

Энди Тошкент вилояти Эндокринология диспансери бюджетидан беморларга керакли дори воситалар ўрнига муддати ўтган ёки муддати яқинлашган сифатсиз дорилар сотиб олиниб, беморларга керак бўлмасада, шифокорларга мажбурлаб сарф қилдириб келмоқда. Мазкур дорилар фармоцевтика фирмалари билан келишган ҳолда амалга оширилиб, касалхона бюджетидан пул ўтказилади. Буни эвазига эса, фармоцевтик фирмадан олинган дори воситалари учун ( муддати ўтган ёки яқинлашиб қолган) йирик миқдорда пора олинади. Касалхона томонидан беморларга ишлатиладиган дорилардан Веропомил, Гуанофоцин, Левотираксин в.б. воситалар Бош шифокорнинг кўрсатмаси билан поликлиника бош ҳамшираси Атометова Нафиса томонидан касалхона атрофидаги “Дўстлик Қ.Ф.Й” хонадонларига беркитиб қўйилади (текширишдан эҳтиёт бўлиш мақсадида). Касалхона шифокорлари керак бўлмаган турли фармоцевтика фирма дориларини буюришига Бош шифокор шароит яратиб берганлиги оқибатида даволаш ишлари мутлоқо талабга жавоб бермаслиги натижасида март ойининг ўзида бир нечта ўлим ҳолатлари кузатилди.

Тошкент вилояти Эндокринология диспансери Бош шифокори нафақат иқтисодий жиноятларни содир этиб келаяпти, балки кадрларни ишга қабул қилиш жараёнини ҳам қўпол равишда бузиб келмоқда. Ҳатто, тиббий ходимликка номзод бўлиб келган фуқароларга ишга қабул қилиши учун ёзиладиган ариза  2 та бўлади. Биринчи ариза мазмуни ишга қабул қилиш бўлса, иккинчиси ўз вазифасидан озод қилиниши ҳақида бўлади.

Хуллас, Бош шифокор 11 ойлик иш фаолияти давомида ноқонуний амалиётлар мисли кўрилмаган даражада авж олди. Бундан эса, нафақат касалхонада ишлаб келаётган тиббий ходимлар, балки тиббий муолажа олиш учун келган беморлар ҳам азият кўраяпти. Умуман олганда, Давлат тасарруфидаги ташкилотларда ноқонуний ва ноинсоний ҳаракатлар ортиб бориши оқибатида меҳнатга лаёқатли фуқаролар орасида ўзбек диёрини ташлаб, бошқа мамлакатларда меҳнат қилиш иштиёқи то бора ортиб бораяпти. Бундай ташвишли ҳолатларга йўл қймаслик учун қонун устиворлигини таъминлаш масаласи лозимлиги ҳукумат раҳбарлари  олдида долзарб масала сифатида мушоҳада юритиш вақти келганлигини таъкидлаш ўринлидир.

ЎХҲ таҳририятига келган мактуб