Викиликс: Панама ҳужжатларининг сиздирилиши ортида АҚШ турибди

Викиликс: Панама ҳужжатларининг сиздирилиши ортида АҚШ турибди
148 views
06 April 2016 - 19:57

1582158_hЎзининг ҳукуматлар ва сиёсатчилар ҳақидаги эълон қилинган махфий хужжатлар билан дунёни ларзага келтирган Викиликс, “тарихдаги энг катта фош қилиниш” дея номланган Панама ҳужжатлари борасида ўз сўзини айтди. Унга кўра, Панама ҳужжатларини фош қилиш билан Путин нишонга олинган ва бу ишнинг ортида  АҚШ ва Soros фонди турибди.

Викиликснинг расмий твиттер ҳисобида эълон қилинган Панама ҳужжатлари хусусидаги баёнотида, “#ПанамаҲужжатлари Путинга ҳужум, Россия ва собиқ СССРни нишонга олган OCCRP томонидан амалга оширилди ва USAID ва Soros (фонди) тарафидан молиялаштирилди” дея таъкидланган.

1jpg (2)

Хабар давомида Панама ҳужжатларини молиялаштирган АҚШ ҳукуматини танқидга олиб шундай дейилган: “OCCRP яхши ишларни амалга ошириши мумкин, аммо АҚШ ҳукумати Путинга мўлжалланган #ПанамаҲужжатлари ҳужумини тўғридан-тўғри молиялаштириб ўз қадр-қимматини жиддий тарзда заифлаштирмоқда.”

2jpg (1)

Викиликс ушбу масала билан боғлиқ сўнгги хабарида журналистларга ҳам мурожаат қилиб, шундай деди: “ Панама ҳужжатларининг кенг жамоатга тарқатилиши учун ҳаракат қилган журналистлар ичида “баъзи яхши журналистлар бор аммо улар ҳалоллик тимсоли эмас” деб ёзди.”

ЎХҲ хабарлар бўлими