Қирғиз инқилоби: 6 йилда нималар ўзгарди?

Қирғиз инқилоби: 6 йилда нималар ўзгарди?
46 views
10 April 2016 - 4:31

KGШу кунларда Қирғизистон инқилобнинг 6 йиллигини нишонламоқда.

2010 йилнинг 7 апрелида тахтдан ағдарилган собиқ президент Қурмонбек Бакиев, ҳозирги кунда оиласи билан Беларусияда яшаётгани маълум.

Марказий майдонда йиғилган оломонга қарата ҳукумат ҳафсизлик кучлари тарафидан отилган ўқлар натижасида, 90 га яқин инсон ҳалок бўлган ва 300дан ортиғи ярадор бўлган. Улардан сўнги 6 йил ичида 39 нафари вафот этган.

Хўш, шунча инсоннинг қони эвазига амалга оширилган ҳокимият алмашунивидан кўзланган мақсадларга эришилдими ёки яна эски тоз, эски ҳаммомми?

Собиқ президент Қурмонбек Бакиев бошқарувининг сўнги даврларида, Қирғизистоннинг ўзида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қимматлатилган эди. Инқиболдан кейин бу нарса бекор қилинди.

Уяли алоқа сўзлашувлари учун, барча мижозлардан 70 тийин ҳақ олина бошланган эди. Инқилоб сабаб, бу тўлов ҳам олиб ташланди.

Мухолифат аъзолари, сиёсатчилар, мустақил журналистлар, диний кўз қарашдаги инсонларга нисбатан босимлар кучайиб, уларни қамаш ва ўлдиришлар авж олган ва қатор халқаро ташкилот вакилларининг Қирғизистонга келишлари ман этилган эди.

Жумладан: 2005 йилда Ўш шаҳрида депутат Баяман Эркинбаев, бир йил ўтиб Бишкекда Рисбек Акматбаев номаълум шахслар тарафидан отиб кетилган.

2007 йилнинг 24 октябрида Ўш шаҳрида журналист Алишер Соипов Ўзбекистоннинг сиёсий буюртма қурбони бўлган. Бу воқеадан икк йил ўтиб эса, Бишкеклик журналист Геннадий Павлюк Олмота шаҳрида кўп қаватли уйдан улоқтириб юборилиши натижасида ҳалок бўлган. “Лица” газетасининг мухаррири Бермет Букашева, мустақил журналист Чолпон Орозобековалар ўзларига бўлаётган тахдидлар сабаб, “Репортер Бишкек” газетасининг сиёсий тахлилчиси Сирғак Абдилдаев номаълум шахслар тарафидан пичоқланиши ортидан Овропа давлатларидан сиёсий бошпана излашга мажбур бўлганлар.

2009 йилнинг охирларида ўша пайтдаги президент администрациясининг бошчиси Медет Садирқулов ўз мошинасида ёқиб юборилган.

Оммавий ахборот воситалари кучли назорат остида бўлиб, инсон ҳақлари фаоллари доимий таъзийқлар остида ўз фаолиятини юртишга мажбур бўлганлар.

2010 йилнинг 7 апрелидаги ҳокимият алмашинувидан кейин, бу нарсалар маълум вақт тўхтаган. Бироқ сўнги йилларда бу нарсалар яна қайталана бошлагандек.

Қирғизистон тарихида, ҳар галги инқиболдан сўнг ҳокимият тепасига келган расмийлар баланд парвоз нарсаларни айтиб, “мана энди биз қойиллатамиз” қабилида халққа қуруқ ваъдаларни берадилар, бироқ кўп вақт ўтмай, унутадилар.

2014 йилнинг ўрталарида Қирғизистон парламенти тарафидан журналистларни жиловлаш мақсадида қабул қилинган “Инсонни обрўсизлантириш ва ҳақоратлаш” қонуни президент Алмазбек Атамбаев раҳбарлигидаги расмийларга бахона бўлди.

Ўша йилнинг август ойида Қирғизистон Миллий Ҳавфсизлик Давлат Қўмитаси Ўшлик журналист Шоҳруҳ Соиповни жиноят кодексининг айнан шу “Инсонни обрўсизлантириш ва ҳақоратлаш” банди билан судга берган.

Унда Соиповнинг май ойи охирида“Фарғона.ру” сайтида, Ўшда Сурия баҳонаси билан намозхон йигитларни ҳуқуқ тартибот ходимлари ноқонуний қўлга олиб, пул олаётгани, уларнинг порахўрлиги бўйича ёзган мақоласи сабаб қилиб кўрсатилган. Шоҳруҳдан ҳавфсизлик хизматидан расман кечирим сўрашлик ва 1 млн қирғиз сўми (ўша пайтдаги курс билан қарийб 20 000 доллар) товон пули тўлашлик талаб қилинган.

Қисқа вақт ичида мазкур холатни ёритган махаллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари калаванинг учини топишга ёрдам берганлар. Яъни Қирғизистон ҳавфсизлик хизматининг Ўш бўлими раҳбари Асилбек Кожобеков журналист Шоҳруҳ Соиповни ўз раҳбариятининг рухсатисиз судга берган ва уни маҳаллий миқёсда овозини ўчиришни режалаштиргани аниқланган.

Махаллий ва халқаро журналистларнинг сўровномалари асосида ҳавфсизлик хизматининг Бишкекдаги раҳбарияти ўзларининг Ўш бўлими раҳбари ишларидан хабар топган ва судга бир кун қолганида журналист Шоҳруҳ Соипов устидан судга берилган даъво аризаси қайтариб олинган.

Ўша йилнинг сентябрь ойида маалимат.кг сайтининг раҳбари Дайирбек Орунбековни, 2010 йилнинг 7 апрелидаги инқилобдан сўнг иқтидорга келган (вақтинчалик) ҳукумат аъзолари, улар қаторида президент Алмазбек Атамбаевни ҳам бўлиб ўтган воқеаларда қисман айбдор экани ҳақида ёзган мақоласи юзасидан бош прокуратура судга берган.

Унда ҳам, журналист Дайирбек Орунбеков президентни хақоратлаб, обрўсизлантирган дея иддао қилинган. Натижада расмий кечирим сўрашга ва 2 млн қирғиз сўми (қарийб 30 000 доллар) товон пули тўлашлик мажбурлантирилган.

Жорий йил бошида эса, Бишкекда чоп этилувчи мухолиф кўз қарашдаги “Искра” газетасининг бош мухаррири Адилет Айтикеевнинг шахсий оилавий видеоси яширин камерага суратга олиниб, интернетга ёйинланган.

2015 йилнинг 4 декабрида “Human Rights Watch” инсон ҳақлари ҳалқаро ташиклотининг Марказий Осиё бўйича тахлилчиси Мира Ритман Бишкек аэропортидан Қирғизистонга киритилмаган.

Шунингдек, қатор махаллий инсон хақлари фаоллари ҳам ўзларига нисбатан босимлар кучаяётганидан хавотир билдирмоқдалар.

Россияда қабул қилинган “Ҳорижий Агент” лойиҳаси, Қирғизистон парламентида ҳали қабул қилинмаган бўлсада, бироқ аллақачон давлат идоралари, жумладан ҳавфсизилик идоралари нодавлат ташиклот фаолиятларини назорат қила бошлаганлар.

Марказий Осиёда “демократия оролчаси” дея аталувчи Қирғизистон йилдан-йилга тоталитар тузум сари йўл олаётгани, бу эса яхшиликка олиб бормаслигидан махаллий ва халқаро таҳлилчилар бонг урмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими