Истамбулда ўтказилган амалиёт натижасида Россиялик қотиллар қўлга олинган

Истамбулда ўтказилган амалиёт натижасида Россиялик қотиллар қўлга олинган
92 views
13 April 2016 - 20:02

rus-ajanlarИстанбулда Чечен Воҳид Аделгириевни ўлдирган гуруҳнинг 2 рус агенти Туркия Миллий разветкаси ва хавфсизлик ташкилотлари биргаликда амалга оширган амалиёт давомида қўлга олинди.

“Хабартурк” газетасининг муҳбири Булент Ойтемирнинг хабар беришича, 2015 йилнинг 1 ноябр ойида Чечен қўмондони Воҳид Аделгириевни ўлдирган гуруҳнинг 2 рус қотили, шу йилнинг 8 апрел куни Истанбулда қўлга олинган. Ушбу амалиёт Туркия Миллий разведка ташкилотининг минтақавий бошқармаси ва Истанбул хавфсизлик ташкилотлари томонидан амалга оширилган.

Яна бир қотилликга тайёргарлик кўриш давомида қўлга олиндилар

Рус агентлари Лурий Анисимов (52 ёш) ва Александр Смирнов (55 ёш), янги бир иш учун разведка уюштириш давомида қўлга олинган. Саволларга жавоб бериш ва гапиришни рад қилган икки рус маҳкама томонидан ҳибсга олинган.

Соҳта интерпол ҳужжатлари бўлган

Қўлга олинган русларнинг олдидан чиқган соҳталиги аниқланган интерпол ҳужжати, Россия ҳукумати амалдорига тегишли кўп сонли суратлар, USB хотираси, телефон рақами ва PIN/PUK маълумотлари телефон аппаратларига ёпиштирилган ҳолда топилган 5 дона уяли алоқа телефонлари, ҳамда кетма-кет серия рақамларига эга АҚШ доллари олиб қўйилди.

Соатма-соат олинган суратлар

USB хотираларидан олинган илк натижаларга кўра: ҳибсга олинган Россиялик қотилларнинг Оврўпа мамлакатларида разведка мақсадида суратлар олинганлиги аниқланди. Қотилларнинг: автомобил тўхташ жойларини, транспортларнинг давлат рақамлари, хавфсизлик камералари, меҳмонхона хоналари, хоналардаги пана қисмларни суратга олганликлари аниқланди. Русларнинг, Оврўпа мамлакатларининг бирида бир кун давомида бир нуқтадаги хавфсизлик камераларининг ҳаракатини кузатишганликлари ва камера жойлашувларини соатма-соат суратга олганликлари аниқланди. Ҳозирда USB хотираларини батафсил ўрганиш ва ўчириб ташланган маълумотларни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Амалиёт

–Амалиёт МРТ ва хавфсизлик ташкилотининг таҳминан 6 ойлик биргаликда олиб борилган изланишлари натижасида амалга оширилган. Воҳид Аделгириевнинг ўлдирилишида оқ рангли “Шкода октавия” русумли автомобилдан фойдаланилганлиги, автоуловнинг қотилликдан 20 кун аввал, 2015 йилнинг 11 октябр куни Истанбулга келган Россия фуқароси Александр Носиров (43 ёш)  томонидан кирага олингани аниқланган.

–Носиров Туркияда бўлган 11-16 октябр кунлари давомида 1-2 кун ичида 2 транспортни кирага олган. 11 Октябр куни кирага олинган “Шкода октавия”, 13 октябр куни кирага олинган кулранг “Тойота королла” автомобиллари Истанбулдан ташқарига чиқарилиб Яловада Майдон автомобил тўхташ жойига ташлаб кетилган.

–Носиров Истанбулда Пенинсула мехмонхонасида бир ўзи турган ва 16 октябр куни Отатурк аэропортидан учиб кетиб, Туркияни тарк этган. Туркиядаги ҳар бир ҳаракатланган ерлари аниқланган Носировнинг мамлакатда бўлган кунлар, аввал ва кейин МРТнинг назорат тизимидаги барча шубҳали ҳолатлар – мехмонхоналарга резервациясиз келганлар, нақд тўловлар амалга оширганлар, шубҳали GSM алоқалари – бирма-бир ўрганилди.

–Ўрганишлар натижасид икки рус қотилнинг, 11-13 октябр кунлари: Yalova/Lova Hotel SPA га келиб бошқа-бошқа хонада қолишгани, 14 октябр куни тушлик вақтида мехмонхонадан пиёда чиқиб кетганликлари аниқланди. Лурий Анисимов ва Александр Смирнов Яловадан Истанбулга келгач, 14-16 октябр кунлари давомида Султонаҳметда жойлашган The Byzantium Hotel ва Senatus Otel мехмонхоналарида алоҳида-алоҳида қолишган.

–Транспорт билан таъминлаган Носиров, қотиллар Смирнов ва Анисимов билан Senatus Otel атрофида учрашишган. Кейинчалик ушбу шахслар 2015 йилнинг 16 октябр куни Истанбулни тарк этишган.

–Кириш қайдлари ва инсон юзидан аниқлаш тизимида амалга оширилган текширишларга кўра Александр Смирновнинг Александр Федин, Лурий Анисимовнинг эса Юрий Ндреев исмига ўзгартирилган соҳта паспортлар билан Туркияга кирганликлари аниқланди.

–Қотиллар қўлланган исмлар, ҳаракат тарзлари ва таърифларини аниқлаш борасида ҳеч қандай баёнот берилмади. Туркияга қайта келишлари эҳтимоли билан бу иш тўхтатиб турилди.

–Икки шубҳали шахс 2016 йилнинг 4 апрел куни Истанбулга келди: аввалги шаклда автотранспорт кирага олиниб Яловага чиқиб кетилди. Истанбулга қайтганларида кузатув жараёнини амалга ошириш пайтида ҳибсга олиндилар.

Код номи: Ханжар

Воҳид Адилгириев жиноятини амалга оширишда “Шкода”, аввалги кузатув жараёнларида эса “Тойота” русумли автомобиллар қўлланилган. Адилгириев қурол билан отилгандан сўнгра, кўзидан ханжар билан пичоқланиб ўлдирилди. Шу сабабдан Турк хавфсизлик бирлашмаларининг бу амалиётига “Ханжар” номи берилди. Россия разведка хизматлари ФСБ ва СВРнинг эмблемаларида пичоқ/қилич шакллари қўлланилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими