Россия чегара ҳудудида аскарларини тўпламоқда

Россия чегара ҳудудида аскарларини тўпламоқда
104 views
16 April 2016 - 20:44

254364_defaultРоссиянинг ушбу ҳаракати янги бир катта амалиётдан дарак бермоқда. Руслар чегарада ҳарбий қўшинларини тўплай бошлади.

Украина Мудофаа вазирлигининг разведка хизмати вакили Вадим Скибицкий Россиянинг Украина билан чегара ҳудудида аскарлари сонини орттиришини давом этишини Украинанинг миллий хавфсизлигига таҳдид дея таъкидлади.

Ҳорижий агентликларнинг хабар беришича Скибицкий, “Россия Украинага қарши кенг миқёсли қуролли ҳужум уюштиришга ҳозирлик кўрмоқда” дея баён қилган. Шу вақтда разведка хизмати вакили Россиянинг режаларини амалга ошириш учун босиб олган Қримда ва чегара ҳудудларида аввал тарқатилган қўшинларни алмаштирганини ва янги аскарларни жойлаштираётганини айтган.

Шу билан биргаликда Украина қўшинлари разведка хизмати фақатгина охирги хафта ичида Минск битимининг 62 марта бузилганлигини таъкидлади.

ЎХҲ хабарлар бўлими