Туркиянинг жасур лойиҳалари дунёни саросимага солаяпти

Туркиянинг жасур лойиҳалари дунёни саросимага солаяпти
54 views
18 April 2016 - 10:36

resized_528ab-5c08808fmansetckucuk2kopyaТуркия сўнгги йилларда Истанбул Канали, янги Катар-Жайхун ва Ироқ-Жайхун нефт ва табиий газ қувурлари, Каспий денгизидан TANAP йўналиши каби янги электр энергияси ва тижорат йўллари билан стратегик мавқеини янада мустаҳкамлади.

Жаҳон тижоратининг 80 фоизи денгиз йўллари орқали амалга оширилар экан, Ўрта ер денгизи ва Қизил денгиз орқали Ҳинд Океанини бирлаштирган Мисрдаги Сувайш Канали, айни пайтда ушбу савдо-сотиқнинг 10 фоизининг кечиш йўлидир. Мисир Сувайш Каналидан кечувчи тижорат кемаларидан тушадиган фойдасини 13 миллиард доллага чиқаришни кўзламоқда.

Исроил йўлаги

Star агентлигининг хабарига кўра, Ўрта ер денгизида катта табиий газ заҳирасини топган Исроил, Мисрни ҳисобдан чиқарувчи янги бир канал барпо қилиш учун Ўрта ер денгизидаги Ашдод ва Қизил денгиздаги Элиат порти орасида “тижорат йўлаги” очмоқчи. 163 км узунликдаги Сувайш Каналига муқобил 350 км узунликдаги юк поезди ва автомобил йўли коридори, Ўрта ер денгизи-Қизил денгиз-Ҳинд Океани ўртасида янги бир тижорат йўлагини барпо қилади. Мисрнинг 1967-1975 йиллар орасида Сувайшни ўзларига ёпилганини унутмаган Исроил учун бу лойиҳа ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Хитой Ўрта ер денгизига жойлашди

Қиймати 20 миллиард доллар дея баҳоланаётган лойиҳани Хитой Ривожланиш Банки молиялаштиради ва қурилиши Хитой компаниялари томондан амалга оширилади. Шу йўл билан Хитой портлари ила жаҳон энергия йўлларининг қалби Қизил денгиздаги Элиат ва Ўрта ер денгизидаги Ашдод портлари орасида тижорат йўли алоқаси таъминланади.

Кескин жавоб келди

Исроилнинг Сувайш Каналини четда қолдириш лойиҳасига Мисрдан кескин жавоб келди. Бу коридорнинг Қизил денгизга очилган икки орол Тиран ва Санафир, Ислом армиясининг ташаббускори бўлган Саудия Арабистонига берилди. Саудия Арабистони, ҳам нефт эмбаргоси, ҳамда Исроил коридорининг чиқишини ёпиш тизгинларини ўз қўлида ушлаб турибди.

АҚШга жиддий рақиб

1890 йилларда Рус муҳандислари тарафидан лойиҳалаштирилган Каспий денгизини Форс кўрфази билан боғлаш лойиҳаси, Россиянинг Каспий денгизидаги ҳарбий денгиз флоти билан Ҳинд океанига ва Ўрта ер денгизига йўл очиш орзусини амалга оширмоқчи. Бу эса ўзининг дунёдаги энг катта ҳарбий флоти билан денгиз тижорат йўлларини назорат остида тутган АҚШ учун жиддий бир рақиб бўлади.

Яқин Шарқда аҳвол аввалгидек эмас

Юлдуз Техник Университети Факултет аъзоси профессор Нуршин Оташўғли Гуней, Каспий денгизи-Форс кўрфази каналининг қиймати туфайли шу вақтда амалга оширилишининг имкони йўқлигини айтди. Сакаря Университети Факултет аъзоси профессор Абубакр Сўфиўғли эса бу лойиҳаларнинг Туркия-Россия-Эрон муносабатларини яхшилаши мумкинлигини таъкидлаб, шундай деди: “Россиянинг Ҳинд океанига чиқиши шубҳасиз унга катта бир имконият яратади, аммо бу Туркия бўғозларининг аҳамиятига таъсир қилмайди. Жаҳоннинг биринчи рақамли тижорат йўли Ўрта ер денгизидир ва шу сабабдан минтақада ҳеч соҳили бўлмаган мамлакатларнинг 35 ҳарбий кемаси сузиб юради. Бу лойиҳа натижасида Россиянинг “бўғоз” қатъийлиги сусайиб Туркияга эркинроқ бўлиши мумкин.  Аммо Россия бу сафар канал учун узлуксиз Эрон билан яхши муносабатда бўлиш мажбуриятида қолади. Исроил коридори олдидаги тўсиқ эса икки Саудия Арабистони ороли. Яқин Шарқдаги вазият ортиқ аввалгидек эмас.”

Каспий денгизи Форс кўрфази билан боғланмоқда

Каспий денгизни Форс кўрфазига чиқиши лойиҳаси, Эрон ва Россиянинг нефт ва табиий газини Хитой ва Ҳиндистонга етказиши катта бир энергетик коридорни вужудга келтиради. Лойиҳа шунингдек Россияни илк маротаба иссиқ денгизларга ва Тинч океанига олиб чиқиб катта бир ҳарбий устунлигини таъминлаш имкониятини яратади. Эрон ва Россия томонидан қилиниши керак бўлган иш бу Каспий денгизи ва Форс кўрфази орасида 1300 км узунликдаги сув каналини 7 миллиард доллар эвазига 2020 йилга қадар битириш. Натижада Шарқий Оврўпа ва Москвадан Ҳиндистон тижоратининг қалби бўлган Мумбай орасида 40 кунга чўзиладиган юк ташиш жараёни 14 кунга қадар қисқариши мумкин. Бу эса, Россия ва Эроннинг Оврўпа, Ҳиндистон ва Хитой  каби йирик импортчилар учун янги тижорат йўли сифатида, Туркиянинг Истанбул канали ва TANAP, Мисрнинг Сувайш ва Исроилнинг Қизил денгиз йўлаги лойиҳаларига рақиб бўла олади.

ЎХҲ хабарлар бўлими