Касалликка қарши қилинадиган ҳар қандай вакцина, шу касалликдан кўра хавфлироқдир

Касалликка қарши қилинадиган ҳар қандай вакцина, шу касалликдан кўра хавфлироқдир
60 views
19 April 2016 - 15:38

privivkam-net-820x450Алёна Алексеёнок – врачлик таълимотига эга. У 2000 йилда врач-терапевт мутахассислиги бўйича Кишинёв тиббиёт институтини тамомлаган, аммо ҳеч расмий тиббиёт соҳасида ишламади – бегона болаларга эмлашларни қилишни истамади, бусиз эса тиббиёт тизимида афсуски ишлашнинг имкони йўқ. Бошида Алёна барча учун эмлашнинг фойдаси ва заруратига жуда ҳам ишонар эди, лекин ўз фарзандлари эмлашлардан зарар кўрганидан сўнг бу ишонч иккиланишга айланди ва кейинчалик умуман йўқолди. Ҳозирда Алёна вакцинага қатъиян қарши ва нега бундай эканлигини бугун у бизга сўзлаб беради.

-Алёна, ўз ҳикоянгизни айтиб берсангиз. Нега эмлашлардан ҳафсалангиз пир бўлди?

-Менинг катта ўғлим 1996 йилда туғилди, бу вақтда мен ҳали тиббиёт университетида ўқир эдим. Туғруқхонада унга БЦЖ эмлашини қилишди, шундан сўнг чақалоқда чап томонлама лимфаденит (лимфа тугунларининг яллиғланиши) бошланди. Ўшанда врачлар менга вакцина сифатсиз бўлганини айтишди – чехияники, бироқ асорат айнан вакцина натижасида юзага келганини тан олишди. Чақалоқни сил касаллигидан даволай бошлашди, жигарини алмаштиришди. Ўшанда мен эмлашнинг самарадорлиги борасида фақатгина иккилана бошладим, аммо ҳали бутунлай ҳафсалам пир бўлмаган эди. Кейин қизим туғилди, уни ҳам эмлаш тақвимига кўра эмлаттирдим, лекин учинчи фарзандимни фақатгина қисман эмлаттирдим, охирги икки фарзандимга эса умуман вакцина қилдирганим йўқ. У вақтда бизда интернетга чиқиш имкониятимиз йўқ эди, эмлашнинг зарари ҳақида қандайдир маълумот топиш жуда ҳам қийин эди ва мен ўз саволларимга жавоб топиш учун узоқ вақт кутубхоналарда китобларни варақлар эдим.

Вакцина хавфли экан деган хулосага келганимдан сўнг, мен, вакцина – бу оммавий қирғин қуроли эканлигини исботлар билан тушунтириб, соғлиқни сақлаш вазирлигига очиқ хат ёздим. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари мен билан телефон орқали боғланиб, ушбу маълумотни тарқатмаслигимни сўради. Мен докторларга мурожаат қилиб тадқиқот ўтказишни сўрадим: эмланмаган болалар гуруҳини йиғиб кузатув олиб бориш, уларнинг саломатлигини тадқиқ қилиш, ва натижаларни вакцина қилинган болалар саломатлиги билан таққослаш. Аммо бу ҳеч кимга қизиқ эмас эди! Менга рад жавоби беришди. Шундан сўнг мен якка тартибда эмлашнинг зарари ҳақида одамларга маслаҳат бера бошладим, турли конференцияларда чиқиш қилдим, адвокат Елена Битка билан биргаликда эмланмаган болаларнинг қонуний равишда болалар боғчасига боришларини таъминловчи қонун қабул қилинишига урундик.

-Нима деб ўйлайсиз, эмлашнинг зарари айнан нимада?

-Керакли тиббий илмга эга бўла туриб, эмлашларни зарарли деб ҳисоблаш тўғримикан, дея мен жуда узоқ вақт иккиландим. Тирик мисоллар, ҳақиқий ҳикоялар ушбу масалада батамом бир фикрга келишимга ёрдам берди. Биринчидан, ўз фарзандларим вакцинадан зарар кўришди: катта ўғлим лимфоденит билан касалланди, натижада унда аутизмнинг баъзи асоратлари пайдо бўла бошлади, иккинчи ва учинчи фарзандларимда эмлашдан сўнг баъзи неврологик асоратларни кузатдим (бақиришлар,кўп сўлак оқиши), дисбактериоз, умуман эмланмаган тўртинчи ва бешинчи фарзандларим эса, мустаҳкам соғлик ва юқори даражадаги ақлий ва интеллектуал ривожланиш билан ажралиб турадилар.

Менинг синглим чет элда яшайди: иккита фарзандини Грецияда туғган, учинчисини эса Финландияда ва ҳозирда ҳам у ерда яшашади. Бу мамлакатларнинг ҳеч бирида унинг фарзандларига эмлаш қилинмаган! Унга таклиф қилишган, аммо у рад қилгандан сўнг бу мавзу бошқа кўтарилмаган. На болалар боғчасига боришда, на мактабга боришда унинг болаларидан ҳеч қандай эмлаш картасини сўрашмаган, вакцинадан воз кечилгани сабабли ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Лекин нега бизда бу нарсаларга дуч келинади? Вакцина фақатгина пост-совет мамлакатларидагина одамларга мажбурий равишда ўтказилади!

Айтганча, ушбу мамлакатлар туғруқхоналарида БЦЖ вакцинаси ҳеч кимга қўлланилмайди. Фин педиатри Финландияда сил касаллиги йўқ дея таъкидлади. Лекин уларда ушбу касалликга қарши оммавий вакцина қилиш ҳам йўқ. Демак, финлар сил касаллиги устидан эмлаш ёрдамида эмас, балки бошқа йўллар билан ғалаба қозонишган.

Вакциналар ўлик ва тирик бўлади. Тирик деб аталадиган вакциналарда юқумли вирус, бактериялар тирик бўлади. Ва бу тирик вирусни, шундай кучли душманни, бизнинг беш ҳимоя тўсиқларимизга қарамасдан қонимизга юборилади. Бу масалан, дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатидан қўлланилмайдиган БЦЖ вакцинасига тегишли. Японияда ҳар қандай эмлашни болаларга фақатгина уч ёшидан сўнг қилишади, чунки уч ёшга қадар болада иммунитет тизими яхши ривожланмаган бўлади! Бизнинг мамлакатларда эса ҳаётнинг илк саналариданоқ кичик бир инсоннинг иммунитетини шу даражада безовта қиламизки, натижада иммунитетни тўғри маънода фалаж ҳолатга келтирамиз. Бошқа ҳолат: она сути билан биргаликда аёлдан болага онасининг антитаналари ўтади, болага қилинадиган эмлаш эса бу антитаналарни “боғлайди”. Вакциналар, болаларнинг шиллиқ бурун ва оғиз бўшлиқларига тушадиган бегона жисмларга ёпишадиган иммуноглобулинларни ўлдиради

Барча вакциналар энцефалопатия асоратига эга, уларнинг барчаси қайсидир даражада боланинг асаб тизимига таъсир қилади. Эмланган болаларда шахс салоҳияти ҳеч қачон эмланмагн боланики каби ривожланмайди, қолаверса эмланган болалар эмланган вақтдаги бошдан кечирган кучли стресс натижасида ўзлари билмаган ҳолда дунёга душман кўзи билан қарайди

-Агарда эмлашлар шу даражада зарарли, ҳаттоки хавфли бўлса, у ҳолда инсонларни оммавий тарзда эмлашдан нима фойда?

-Совет итттифоқи тизимида вакцина нега қилинганини билмайман, лекин у вақтда вакциналардан кўра тиббий воситалар кенг тарқалган эди, ҳар бир киши истаганда бундай воситаларни олиши мумкин эди. Ҳозир эса ҳаммаси анча ёмон аҳволда, вакцина учун қўллаш мумкин бўлмаган барча ҳолатлар бекор қилинди, гарчи фақат БЦЖнинг ўзида 12 қўллаш мумкин бўлмаган ҳолат бор эди, АКДСда эса – 16.

Оммавий вакцина қилшнинг бошида тижорий мақсад турибди. Россияда масалан 10 та “тест” минтақаси бор, бу ерларда ота-оналарни огоҳлантирмаган ҳолда болаларда янги вакциналарни текширишади (чет давлатлар маблағи эвазига). Бошқа ҳолат: агар кишида иммунитет фалажи бўлса, унга аъзоларни кўчириб ўтказиш жуда қулай – ўтказилгандан сўнг рад қилиш юзага келмайди, тиббиётнинг бу соҳаси эса ҳозирда фаол ривожланмоқда.

-Эмлашдан воз кечаётган ёки рад этишга тайёр кўплаб одамларни, кейинчалик болаларини эмлаш картасисиз болалар боғчаси, мактаб ва бошқа жойларга қабул қилмасликлари хавотирга солмоқда?

-Қонунга кўра биз эмлашдан воз кечиш ҳуқуқига эгамиз, лекин қонун бизни ҳимоя қилмайди, болаларини эмлатишни истамаган ота-оналарда аслида шу сабабдан эмланмаган болаларни боғча ва мактабларга бериш вақтида қийинчиликлар туғилади. Мен шундай дейман: курашсиз ўз фарзандингизни ҳимоя қилолмайсиз!

ЎХҲ хабарлар бўлими