Абдулазиз Карим: Туркияда ёзган илк қўшиғим муҳожирликда юрган ўзбеклар ҳақида бўлди

Абдулазиз Карим: Туркияда ёзган илк қўшиғим муҳожирликда юрган ўзбеклар ҳақида бўлди
119 views
19 April 2016 - 16:01

BBC O’zbek- Абдулазиз Карим билан мулоқот

Абдулазиз Карим: “Ўн бир йилдан бери тақиқда бўлганман. Нега Ўзбекнавога ҳозир керак бўлиб қолдим?”

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистонда менга турли баҳоналар билан жиноий иш қўзғатилди. Собиқ хотинимни чақириб яна алимент сўраши ва жиноий иш очиш сўралган”.

Абдулазиз Карим: “Ижодкорга эркинлик керак. Тўсиқ қўйилса, ижод бўлмайди. Вакуумга кириб қолгандек бўлдим. Бўғилиб қолдим.”

Абдулазиз Карим: “Салим Абдувалиевга бағишлаб бошқа хонандалар ҳам қўшиқ айтишади ва олдида ўйнашади”.

Абдулазиз Карим: “Туркияда 20 йилдан бери фуқаролик ола олмай юрган ўзбеклар бор”.

Абдулазиз Карим: “Муҳаммад Солиҳ шеъриятидан яна фойдаланаман. Яқинда янги альбом чиқараман. Ундаги 12 қўшиқнинг барчаси Муҳаммад Солиҳ шеърларига басталанган”.

Абдулазиз Карим: “Муҳожирликнинг нони қаттиқ бўлади. Қийналдим бошида. Бу ерда муҳлисларим бор экан.”

Абдулазиз Карим: “Қурбон бўламан” қўшиғимни талабалик йилларимда ёзганман. Ҳабибий домланинг китобларидан олганман шеърни. 1998-йилда яккахон бўлиб иш бошлаганимда, шу қўшиғимни айтганман”.

Абдулазиз Карим: “Туркияда аьбомим тақдимоти концертимни ўтказмоқчиман. Бу “Муҳожирлар альбом”имдаги қўшиқлар бўлади”.

Абдулазим Карим: “Туркияда комозиторлик қилмоқчиман. 16 йил композиторликдан тарбия олганман”.

Абдулазиз Карим: “Туркия шоу-бизнесига кириш ниятим йўқ”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистонда ҳақиқий хонанда Расулқори Мамадалиев, Маъмуржон Узоқов. Эстрадада эса Равшан Намозов. У ўзбек фольклоридан энг яхши фойдалана олган”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистонда миллий мусиқий меъросимига бўлган қизиқиш камайиб кетган. Тўйда Тановорга уч-тўрт каттароқ ёшли аёл ўйнайди. Лўвлакини айтсанг, ҳамма чиқиб ўйнайди”.

Абдулазиз Карим: “Нега ҳозир Райҳоннинг ўзбекча билмаслигини танқид қилишаяпти? 10 йилдан бери концертига киришади”.

Абдулазиз Карим: “Райҳон, Шаҳзодалар русча гаплашиб катта бўлган. Лекин, айб тингловчида. Нега концертига киради?”

Абдулазиз Карим: “Турк хонандалар билан дуэт айтмайман. Фақат ўзбекча қўшиқ айтаман”.

Абдулазиз Карим: “2000-йилларда хит-парадлар пул турарди. 100 доллар берсанг 1-ўрин”.

Абдулазиз Карим: “Мухолифатчиман албатта. Ҳақсизликка қарши, ёмонликка қарши гапираман. Ўзиям қачондир ер остида чириб ётадиган маҳлуқдан қўрқмайман. Мухолифатчиман, албатта”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистон ватанимга қарши ҳеч қачон ҳеч нима гапирганим йўқ”.

Абдулазиз Карим: “Туркияда ёзган илк қўшиғим муҳожирликда юрган ўзбеклар ҳақида бўлди”,

Абдулазиз Карим: “Ҳукумат дегани, бу она ватан дегани эмас. Бу бошқа-бошқа нарса”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекнаво ходими онамга телефон қилиб, нега ўғлингиз Туркия фуқаролигини олди? Тезда келиб Ўзбекнавога учрашсин”, деб айтган.

Абдулазиз Карим: “Салим Абдувалиевга бағишлаб қўшиқ айтишдан ҳеч қандай манфаат кўрмаганман. Бу қўшиқни унинг яқин дўстлари буюртма беришган”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистон санъати ва маданиятидаги камчиликлар ҳақида гапирганман, сиёсат ҳақида эмас”.

Абдулазиз Карим: “Туркияга келишим сабаби, авваламбор, биз баримиз Туркмиз. Турклар билан танимиз, дилимиз, динимиз бир. Туркия ҳукуматининг ижодий фаолиятимга қизиқиши бўлган”.

Абдулазиз Карим: “Биринчи сўз, кейин мусиқа яратилиши керак. Ўзбекистонда оранжировкачилар тайёр мусиқага сўзни тиқишади. Ваҳоланки, ҳар бир сўзнинг ўз оҳанги бор”.

Абдулазиз Карим: “Ўзбекистонда ҳозир хонанда бўлиб чиқиш жуда осон. Пулингиз бўлса бўлди. Истиқлол саройи ижарасига пулингиз бўлса, бўлди”.

Абдулазиз Карим: “Бадиий кенгашга профессионал композитор, адибларни қўйиш керак”.

Абдулазиз Карим: “Мустақиллик байрами каби расмий тадбирлар жуда мураккаб. Уч ой репетицияга қатнайсиз. Лекин тадбирга уч кун қолганда Насиба Абдуллаеванинг чиқишини бекор қилишган. Хонандаларга бу жуда алам қиларди”.

Абдулазиз Карим: “Ажрашган аёлим Россия фуқароси. Болаларим ҳозир Европада. Қизим Европада консерваторияни битиради”.

Манба: BBC O’ZBEK