Тошкентда “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилишига рухсат берилган

Тошкентда “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилишига рухсат берилган
59 views
02 May 2016 - 10:13

d7vsk2oblcq“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Тошкентда 9 май куни биринчи марта “Барҳаёт полк” тадбири ўтказилади.

Хабарларга кўра, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлганлар хотирланадиган мазкур маросимни ўтказиш учун Тошкент ҳокимияти рухсат берган.

“Барҳаёт полк” тадбири Россия ташаббуси билан бир қатор давлатларда 2012 йилдан бери ўтказиб келинади. Тадбир иштирокчилари қўлларига Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган қариндошларининг суратларини кўтариб, намойишдан ўтадилар.

“Нуроний” жамғармасининг билдиришича, бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этганлардан 3 минг нафари яшамоқда.

Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида 1 миллион 400 минг ўзбекистонлик жанг қилган эди. Улардан 400 мингдан кўпроғи ҳалок бўлган, 130 мингги бедарак йўқолган.

ЎХҲ хабарлар бўлими