Қандай қилиб ҳаром луқма шахснинг ўзлигини йўқотишига олиб келади

Қандай қилиб ҳаром луқма шахснинг ўзлигини йўқотишига олиб келади
91 views
07 May 2016 - 11:39

197169-INNERRESIZED600-600-1Албатта бизнинг еб-ичаётган нарсаларимиз шахсиятнинг ўзлигини йўқотишида ўзининг муҳим ролини ўйнаши мумкин. Ҳалол ва ҳаром каби асоссий тамойилларга риоя қилиш бир мўмин инсоннинг мажбурий хусусиятларидан биридир. Аждодларимиз шундай дейишган: “Тановул қилинган ҳаром нарсанинг бир парчаси ҳам танадан жаҳаннам олови билан тозаланади”, ва улар инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўртасида мураккаб алоқа мавжудлигига қатъий ишонишган.

Аввало, Аллоҳ таоло рухсат қилинган озуқани ейишни буюрган, ва бунга барча мўминлар риоя қилиши шарт. Яъни, фақатгина рухсат этилган емакни ейиш бизга буюрилган мажбуриятдир. Иккинчидан, барча ҳаром бўлган нарсалар, инсониятга зарар келтиради. Ҳа, ман қилинган нарсани тановул қилиш, шубҳасиз, шахсиятнинг йўқотилишига олиб келади, бундан ташқари ота-оналар ҳаром луқма есалар, бу ҳаттоки фарзандларида ўз акс таъсирини кўрсатиши мумкин.

Бизнинг солиҳ аждодларимиз ҳаромдан қўрққанлари учун, шубҳали нарсалардан ҳам воз кечганлар, яъни ҳаром бўлмаган, аммо шубҳа уйғотган нарсалардан. Улар ушбу масалада шунчалик эҳтиёткор бўлишганки, ҳатто гоҳида рухсат қилинган нарсалардан ҳам воз кечишган.

Булардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш мумкинки, ҳаром бўлган нарсаларни ейиш, шунингдек ман қилинган кийимларни кийиш ҳам инсонни ўзлигини йўқотишига олиб келади. Шунинг учун ушбу масалади жуда эътиборли ва эҳтиёткор бўлмоқ зарурдир.

Шунингдек таъкидлаш жоизки, ҳалол бўлган нарсаларнинг кўлами жуда кенгдир, шунинг учун ҳаром қилинган нарсаларни ейиш ва ишлатиш учун ҳеч қандай зарурият йўқ.

ЎХҲ хабарлар бўлими