Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг тарих ҳақида сўз очган Захаровага жавоби

Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг тарих ҳақида сўз очган Захаровага жавоби
23 views
07 May 2016 - 21:44

572b964834cd0Туркия ўзини ҳафа қилдириб қўймайди. Бу давлатнинг Мария Захарованинг сўзларига берган жавоби бунга яхши намунадир.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Танжу Билгич томонидан Россия Федерацияси ташқи сиёсат идораси матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига изоҳ билдирилган.

Маҳаллий “Онадўли” агентлиги хабар беришича: “Биз учун, яқин вақтгача бир том остида бўлиб, аммо ҳозирда ўзларининг шу собиқ иттифоқчилари билан очиқ ёки билвосита уруш олиб бораётганларнинг. Қўшни давлатларнинг ҳудудий яҳлитлигини ҳурмат қилмай, XXI-асрда бегона ҳудудга босқинчилик қилиб ва у ерда камчиликка нисбатан мунтазам равишда босим уюштирадиганларнинг. Ўз ички муаммоларини ташқи сиёсий соҳадаги ўйинлари билан беркитувчиларнинг сўзлари ҳеч қандай қийматга эга эмас.”- деган Танжу Билгич.

Билгичнинг баёнотига кўра, Захарованинг ушбу ҳаракатлари, Россия пропагандасининг яққол намунасидир. Шунинг учун, унинг сўзлари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Хусусан Захарованинг “Известия” газетасида чоп этилган Туркияга қарши ҳужумлари эътибор қаратишга арзимайди.

“Туркияга Усмонли Империясининг тугаганлиги ҳақида эслатаётганлар, аввало ўзларининг ҳозирги ҳолатларини олдингиси билан таққослаб кўришлари лозим. СССР фуқароси бўлиб туғилганлар ҳозирда Россия фуқаролари. ХХ-аср давомида 3 маротаба давлатчилигини ўзгартирган мамлакат вакилларининг давлатчилик тугатилиши мавзуси бўйича бошқаларни ўқитишга уринишлари жудаям ғалати”,- деб таъкидлаган Билгич.

“Туркия республикаси 1923 йилдан буён мағрур, тинчликсевар ва дўстона сиёсат олиб бормоқда”,-дейди Туркия ТИВ вакили.

ЎХҲ хабарлар бўлими