Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекка зиндон дунёлар…

Ўзбекка зиндон дунёлар…
11 Mayıs 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2125 марта ўқилди.

freedom-1Бек Мурод 

Йиллар азоби

Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Ёр ҳажрида

Ёр ҳажрида куйиб битган,
Ҳар хастага даво борму?
Ҳасратнинг лойига ботган,
Менингдек бенаво борму?

Фироғида адо бўлдим,
Куйди жисмим, садо бўлдим,
Ишқ шаҳрида гадо бўлдим,
Ёрдан бизга раво борму?

Кўрай, деса, кўролмаган,
Гар кўрмаса, туролмаган,
Ғамдан киприк қоқолмаган,
Мажнуну бенаво борму?

Бўғзимда қотди, оҳ-зорим,
Парвойи йўқ шўх дилдорим,
Тиззамдан кетди мадорим,
Бу дардларга даво борму?

Беҳудликдан “оҳ”лар тортсам,
Ғафлатнинг домига ботсам,
Ўрта йўлда тошдек қотсам,
Ғарқ этмоққа дарё борму?

Куним битса, жоним чиқса,
Оҳларим, дунёни йиқса,
Дарди ила мозорига,
Кўмилган бедаво борму?

* * *

    Дунёлар

Бу ўлкада ҳиммат битди,
Ўзбекка зиндон дунёлар.
Умрлар куйди, зулмдан,
Олчоққа – имкон дунёлар.

Орифларнинг сўзи маҳзун,
Эранларнинг ҳоли забун,
Жоҳилларнинг қўли узун,
Ёғдирди бўҳтон дунёлар.

Йўлдан адашди, дарёлар,
Қанот чиқазди, бўйролар,
Юз хил турланди, муллолар,
Имомга достон дунёлар.

Дилнинг маёқи – меҳрни,
Қиморга тикдилар, орни,
Шоҳлар тингламас, зорни,
Бойликка мастон дунёлар.

Улуғларда сохта ҳиммат,
Сохтадир, тоат-ибодат,
Қадр арзон, буғдой қиммат,
Ҳаромга кордон дунёлар.

* * *

Баҳор

Остонада –
фасллар малаги баҳор,
У йилларнинг кўкдаги моҳи.
Чархнинг гардишида айланиб такрор,
Келди, яна ёпиниб шоҳи.

Мажнунтол сочини қирқ ўрим ўрди,
Яна карвон келди кузакдан.
Кўкламнинг меҳрини ёзлар қозонди,
Қишлар томошага чиқди, йироқдан.

Найсон ёмғирига тутинди, дунё,
Булбулни маст айлаб, боғларнинг атри.
Ирмоқлар уйғотди, мудроқ дарёни,
Билинар ҳаётнинг қиммати, қадри.

Югурик жилғалар бир парисиймо,
Куртаклар очилмай, қиздек нозланди.
Юлдузлар борлиққа, бердилар жило,
Юраклар ишқ билан ёнди, созланди.

* * *

Уйғон, уйғон!

Ёв босди; уйғонмадинг,
Ёв қочди; уйғонмадинг,
Туғилдинг; уйғонмадинг,
Бўғилдинг; уйғонмадинг.
Юрагим, уйғон, уйғон!

Куз кетди; эпланмадинг,
Қиш келди; тобланмадинг,
Баҳорда тебранмадинг,
Ёзингда тўлғонмадинг.
Юрагим, уйғон, уйғон!

Тош уйғонди, уйғонди,
Қуш уйғонди, уйғонди,
Туш уйғонди, уйғонди,
Лош уйғонди, уйғонди.

Нечун, сен, уйғонмадинг?
Ё чиндан ўлганмидинг?
Юрагим, уйғон, уйғон!

Номинг эмас-ку, Манқурт,
Отанг эмасди, бебурд,
Вақт етди, ўзинг унут,
Озодлик, эркингни тут.
Юрагим, уйғон, уйғон!

(давоми бор)

 

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube