Исён ҳуқуқи

Исён ҳуқуқи
44 views
13 May 2016 - 16:13

Демократик тамойиллар диктатурани қурол билан ағдариш ҳуқуқини сўнгги чора сифатида кафолатлайди. Исён табиий ҳуқуқ ҳисобланади, ва ижобий ҳуқуқ тамойиллари тасдиғини талаб қилмайди.

Зулмга қарши кураш ҳуқуқ асоси, диктаторларни ўлдиришнинг қадимги ҳуқуқ давридан бошланган. Илк бор исён ҳуқуқи 1776 йилги АҚШ мустақилллик Декларациясида ёзма равишда қайд қилинган.

Ушбу ҳужжат муқаддимасида шундай дейилади: “… агар қандайдир сиёсий тузум ушбу ҳуқуқларни бузса, у ҳолда халқ уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ва халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини энг яхши тарзда таъминловчи  тамойилларга асосланган ва бошқарувни шу шаклда ташқил қилувчи янги тартиб ўрнатиш ҳуқуқига эга… қачонки қатор ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва зўравонликлар натижасида… халқни мутлақ мустабид тизимга бўйсундиришга уруниш аниқланса, у ҳолда бундай ҳукуматни ағдариш ва ўз келажак хавфсизлигини таъминловчи  янги кафолатларини яратиш  халқнинг ҳуқуқи ва бурчидир”

Шунингдек 1789 йилги Франциянинг инсон ва фуқаро эркинлиги ва ҳуқуқлари Декларациясининг 2-моддасида эркинлик, хусусий мулк ва хавфсизлик каби табиий ва ажралмас инсон ҳуқуқлари билан бир қаторда, зулмга қарши исён ҳуқуқи ҳам таъкидлаб ўтилган.

Қолаверса 1793 йилда ушбу Дкеларация кенгайтирилган ва қуйидаги сўзлар қўшилган:

Ҳар кимса халқга тегишли бўлган ҳукмдорликни ўзлаштириб олса, у дарҳол эркин фуқаролар томонидан ўлимга ҳукм қилинади.

Қачонки ҳукумат халқ ҳуқуқларини поймол қилса, исён қилиш ушбу халқ ва унинг ҳар бир аъзоси учун муқаддас ҳуқуқ ва фавқулодда вазифасидир.

Полша қироллиги ва Полша-Литва ҳамдўстлигида исён ҳуқуқи, шляхта ҳуқуқ ва имтиёзларига риоя қилинмаган пайтда уларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида шляхтанинг имтиёзларидан бири бўлган.

Тез-тез қиролга босим ўтказиш мақсадида қўлланилган. Хусусан, ушбу ҳуқуқга таянган ҳолда, шляхта Казимир I, Болеслав II қиролларини сургун қилган.

Шунга қарамай, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш, қиролнинг қуролли ғалабаси тақдирида, қўзғолон сифатида кўрилиши мумкин эди.

1948 йил БМТ томонидан қабул қилинган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларацияси муқаддимасида шундай дейилади:

“инсон сўнгги йўл сифатида, диктатура ва зулмга қарши исён қилишга мажбур бўлмаслигини кўзда тутган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳукумат томонидан ҳимоя қилиниши лозим”

Кўпчилик замонавий демократик давлатлар конституциясида, мамлакатда ягона ҳукумат манбаи халқ эканлигини ва шу сабабли ҳокимиятни эгаллаб олиш ва уни суистеъмол қилишга қарши туриш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи, халқ суверенитети эълон қилинади. Балки, айнан шунинг учун кўплаб замонавий конституцияларда исён ҳуқуқининг махсус таъкидлаб ўтилиши талаб қилинмайди. Сабаблардан яна бири шу бўлиши мумкинки, мавжуд бошқарув гўёки маълум бир ҳуқуқ ва эркинлик қоидаларини бузаяпти, деган баҳона ила, ҳукуматнинг сиёсий экстремистлар томонидан зўравонлик йўли билан босиб олиниши хавфидан исён ҳуқуқини юридик назар билан чегаралаш жуда ҳам қийиндир.

Шунга қарамай, қатор замонавий демократик конституцияларига исён ҳуқуқи киритилган. Масалан Германия Федератив Республикаси Асосий қонунининг 20-моддасида шундай дейилади:

(1) Германия Федератив Республикаси демократик ва ижтимоий федерал давлатдир.

[…]

(4) Ушбу тузумни бартараф қилишга уринувчи ҳар кимсага, агарда бошқа воситалардан фойдаланиш имкони бўлмаса, барча немислар қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.

Франциянинг 1958 йил 4 октябр кунги Конституцияси билан 1789 йилги инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси тасдиқланган. Бундан келиб чиқадики, унда тўғридан-тўғри айтилган зулмга қарши исён ҳуқуқи, Франция фуқароларига тегишли асосий ҳуқуқлардан биридир. 1971 йил 16 июл куни Франция Конституциявий кенгаши ушбу Декларацияни, риоя қилмаслик конституцияга хилоф, юридик равишда мажбурий ҳужжат дея эътироф қилган.