Тарафман

Тарафман
235 views
14 May 2016 - 11:54

13010837_1695276707415671_3052544566757667785_nБундан 11 йил аввал рўй берган Андижон фожеасининг эртаси куни 14 май тонгида “Озодлик”да навбатчи эдим. Саҳарлаб телефон китобдаги тасодифий Андижон рақамлардидан бирига қўнғироқ қилдим.

Бир аëл гўшакни кўтарди. Фарзанди ва эри майдонда ўқ тегиб ўлган экан. Опа йиғлади-сиқтади.

Мен юпатиш мақсадида “Опа мен сиз билан биргаман¸ қайғунгизга шерикман” дедим.

Сал ўтмай Тошкентдан мухбиримиз Зикрилло Ишонч қўнғироқ қилиб. “Озодлик” бетараф туриши лозим¸ сиз боласи ўққа учган аëлга сиз билан биргамиз деб сиëсий ҳато қилдингиз” деган маънода насиҳат қилди.

Зикрилло Ишончни билардим ва бундай “Ақлли гап” унга ўргатилганлигини тушундим.

Кейин маълум бўлишича¸ МИД даги кураторлар деб айтиладиган мухбирларнинг “акажонлари” каминанинг “Озодлик”даги чиқишларини “назорат қила олмаëтганидан” асабийлашиб “укахонлар”ни ишга солишган экан.

Орадан 11 йил ўтиб ҳамон золим эмас, мазлум тарафида бўлганимдан афсус қилмайман.

Шуҳрат Бобожон