Барқарор давлат истарам

Барқарор давлат истарам
181 views
26 May 2016 - 6:00

Khiva_Fortress,_Khiva,_UzbekistanМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Боғлар, ҳай!

Қисмат бўлмас, кетсам узоқ йўллара,
Ризқим қўймас, борар йўлим боғлар, ҳай!
Мажнун каби чиқсам саҳро, чўллара,
Бориб, маскан тутсам сизни, тоғлар, ҳай!

Ўйин билан йигитликнинг дамидан,
Етиб келдим ёшликнинг чаманидан,
Кўнглим ларзон бўлди дунё ғамидан,
Тутди сийнам, чап-рост, чап-рост доғлар, ҳай!

Елга бердим нодоликнинг раъйини,
Маҳкам тутдим комилликнинг пойини,
Бошимдан чиқардим ғафлат лойини,
Ёдга тушар, аввал кезган чоғлар, ҳай!

Жоҳилликда тўрт тарафга отишган,
Билмасликда хом ишларга қоришган,
Ожиз қолиб қариликка етишган,
Дард тўқинар, ғамдан кўнгил йиғлар, ҳай!

Маъно англанг, Махдумқули сўзидан,
Ўйга ботиб, ёшлар оқар кўзидан,
Ҳар бир кимса тақдир топар ўзидан,
Ё, Раб, йиқалмасми, буюк тоғлар, ҳай!

*****

От истарам

Карам этсанг, Қодир Аллоҳ,
Бу дунёдан от истарам.
Таълатим уйқуга ботмиш,
Бир очилмиш боғ истарам.

Йўқсизлик бир ёмон йўлдир,
Фақирманам, кўнглим қондир,
Ҳалол ризқ, бер, ҳунар ундир,
Ал-кимиё, ғайб истарам.

Ёлғон дунёни йўрмоққа,
Давлат бер, ишрат сурмоққа,
Умр эклаб, кун кўрмоққа,
Саксон йил фурсат истарам.

Ҳожи Бектош, Абдулқодир,
Хожа Аҳмат, у Мусодир,
Фаридун бир авлиёдир,
Боридан ҳиммат истарам.

Фироғий, ишққа улашдим,
Дарёдек мавжга туташдим,
Хор бўлмасин хешим, пуштим,
Барқарор давлат истарам.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди