“Ўзбекавтосаноат” иши бўйича яна 50 киши сўроққа чақирилди

“Ўзбекавтосаноат” иши бўйича яна 50 киши сўроққа чақирилди
184 views
27 May 2016 - 14:12

Тафтишлар GM Uzbekistan корхоналарини фалаж қилди

rasm1484

Жорий ҳафтада Асакадаги машина заводида яна 50 киши сўроққа тортилиб¸ шаҳарни тарк этмаслик борасида имзо чектирилди.

Бундан олдин ўнлаб кишилар GM Uzbekistan ширкатидаги жиноий схемаларда айбланиб ҳибсга олинган эди. Озодлик радиосига кўра, қўлга олинганлар орасида Ўзбекистон МХХ раисининг қудаси, Ўзбекистон Солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиевнинг яқинлари бор.

Машина жанжали бошланганидан бери ўтган бир ой ичида GM Uzbekistan бошқарувининг таъминот бўйича ўринбосари Равшан Искандаров ва унга кўмаклашган Зайнобиддин Низомов қамалган эди.

2010 йилдан бери ўзбек автоконцернини бошқараëтган ва айни пайтда «Ўзавтосаноат» ҳиссадорлик ширкати бошқарув раиси ўринбосари бўлган Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан ширкат пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, ўтган ойда ҳибсга олинган эди.

Жалиловнинг GM Uzbekistan корхонаси ишлаб чиқарган машиналарни Россияга эскпорт қилишда ноқонуний схемалар ёрдамида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштирганлиги ҳақида Eltuz.com ëзган эди.

Айни пайтда муфаттишлар Қозоғистон ҳудудида жойлашган ва жиноий тўдалар тилида “отстойник” деб аталган автожамлоқни кўздан кечиришган.
Ўтган бир ой ичида жамлоқдаги машиналар сони озайгани айтилди.

Муфаттишларнинг дрон учқич кўмагида олган суратларида автожамлоқдаги машиналар сони уч мингдан сал озроқ экани аëн бўлди.

Атиги бир ой олдин бу жамлоқдаги машиналар сони икки баробар кўп эди.

Eltuz.com мухбирига маълум бўлишича жамлоқдаги Ravon русумли автомобиллардан 200 таси шу кунларда Россиядаги ҳаридорлар қўлига етказилган. Улар пулини олдиндан тўлаб кутиб ўтирган ҳаридорлар экани айтилади.

Рассом Туз

Манба: Eltuz.com